• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 25.06.2021 | 8:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
 10.06.2021 | manba: https://t.me/uyjoykommunaluz/1158 |  |

КОММУНАЛ СОҲАДА ҚОЗОН ТАЖРИБАСИ

Айни кунларда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Қурбон Турсунов, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмонов ҳамда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Нажмиддинхўжа Шариповлар хизмат сафари билан Татаристон Республикасида бўлиб турибди.

Ташрифнинг биринчи кунида Татаристон Саноат вазири Каримов Альберт Анварович ва бир қатор мутасаддилар иштирокида делегация аъзолари билан давра суҳбати ўтказилиб, унда ташрифнинг мақсади, режалари ва ҳамкорлик келишувларига эришиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси “КЭР” Холдинг компанияси бош директори Махянов Хамис Мухсумович билан учрашишди. Учрашувда икки томонлама самарали ҳамкорлик ишларини олиб боришга келишиб олинди.

Хусусан, корхонанинг когенерацион газ турбинаси технологиясини ўрнатиш, 4 МВт дан 40,5 МВт гача қувватга эга бўлган Модул-блокли қозонхоналар қуриш, монтаж қилиш ва фойдаланишга топшириш борасидаги илғор тажрибалари ўзбекистонлик соҳа экспертларида катта қизиқиш уйғотганига тўхталиниб, мазкур борадаги тажрибаларини юртимизда жорий этиш масалалари илгари сурилди.

Маълумот ўрнида: Аввал хабар қилганимиздек, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов ҳамда бир қатор делегация аъзоларихизмат сафари билан Татаристонда бўлишганди.

Шундан сўнг “КЭР” Холдинг вакилларидан иборат делегация аъзолари Ўзбекистонга ташриф буюриб, вазирликда ҳамкорлик учрашуви ўтказилган эди.

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo