• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 14.05.2021 | 22:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
 03.05.2021 | manba: https://bit.ly/2PJ2tTv |  |

ДЕПУТАТ ДОНИЁР ҒАНИЕВ: БУ ЛОЙИҲА УЗОҚ ЙИЛЛИК КОММУНАЛ МУАММОЛАРГА МУНОСИБ ЕЧИМ БЎЛАДИ

Истеъмолчиларга иссиқлик энергияси етказиб бериш сифатини ошириш мақсадида президентимиз ташаббуси билан иссиқлик таъминоти тизимига замонавий, тежамкор ва кам энергия сарфлайдиган технологияларни жорий этиш асосида янгилаш ва модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Марғилон шаҳридаги кўп қаватли уй-жойларни марказлашган иссиқлик билан таъминлаш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳада инновацион технологиялардан кенг фойдаланилаётгани билан аҳамиятлидир. Ушбу технологиялар ҳисобига ўта совуқ об-ҳаво таъсирида ҳам энерго йўқотишларсиз, кўп квартирали уйлар ҳамда ижтимоий соҳа объектларига етарли босим ва ҳароратда иссиқлик узатилади.

Олий Мажлис депутати Дониёр Ғаниев лойиҳани амалга ошириш жараёнларини кўздан кечириб, мутасаддиларга ишни ўз вақтида ва сифатли бажариш юзасидан топшириқлар берди.

Мазкур лойиҳа шаҳар марказларида иссиқлик таъминоти тизимини тубдан яхшилаш, аҳоли учун ижтимоий-маиший шароитлар яратиш, барча тоифадаги истеъмолчиларни иссиқлик энергияси ва иссиқ сув таъминоти билан таъминлаш ҳамда самарадорлиги юқори бўлган қозонхона ва насос ускуналарини ўрнатиш имконини беради.

 

 

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo