• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 17.04.2021 | 10:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
 05.04.2021 | manba:  |  |

ЯШИЛ ТОМ ТЕНДЕНЦИЯСИ

 

Том турар-жой биносининг асосий қисми. Шунга кўра, бино тепаси учун ишлатиладиган қурилиш материаллари ҳамда томни ёпишдаги профессионал ёндашув ўта муҳим.

Ҳар қандай томнинг асосий вазифаси уйдаги иссиқликни сақлаб қолиш, уни шамол, ёмғир, қор, ултрабинафша нурлари ва бошқа салбий атмосфера омилларидан ҳимоя қилишдир. Мегаполисларда қурилиш учун жойларнинг кескин етишмаслиги ва унинг экологик муаммолари замонавий томлар пайдо бўлишига замин яратди. Яшил томлар тенденцияси сўнгги пайтларда тобора оммалашиб бормоқда. Замонавий меъморчиликнинг бу кўриниши нафақат чиройли, шу билан биргаликда фойдалидир.

Шаҳар аҳолисининг ҳаммаси ҳам табиат қўйнида дам олиш ёки тоғ ҳавосидан баҳраманд бўлиш имкониятига эга эмас. Кўпинча бу вақт етишмаслиги билан боғлиқ. Ҳар кунги шаҳар шовқини, тор кўчалар, кўп қаватли бинолар,серқатнов машиналар одамлар учун салбий таъсир кўрсатади. Яшил томлар ана шундай шиддатли ривожланиш замонида экологик муаммоларни нисбатан бартараф этаётгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Яшил том ёпиш тизимлари қиялиги 0 дан 12% гача бўлган ҳар қандай бинонинг темир-бетон асосига ўрнатилади. Кейин том кенгайтирилган лой қатлами, цемент-қум ва битум астар билан қопланади.

Таъкидлаш лозимки, яшил том ёпиш тизими ажойиб изоляция вазифасини бажаради. Маълумки, бундай томлар иссиқлик ва энергия сарфини сезиларли даражада камайтиради. Шунингдек, қулай ички иқлимни яратишда муҳим рол ўйнайди.

Уй томларини кўкаламзорлаштириш ҳавода карбонат ангидрид газини камайтириб, мўтадил иқлим ҳосил қилади. Экологик томларни бугун дунёнинг кўплаб шаҳарларида кузатиш мумкин. Улар сайёрамизга катта ёрдам беришдан ташқари, шаҳар кўчаларини гўзал ҳолатга келтиради.

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo