• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 23.01.2021 | 22:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
 29.12.2020 | manba: Axborot xizmati |  |

Иссиқлик таъминоти корхоналарига қарашли авария-диспетчерлик хизматларининг махсус ўқув машқлари ўтказилмоқда

 Мазкур машқлар дастлаб иситиш мавсумини бошлашдан олдин ҳам ўтказилган бўлсада, Янги йил байрами арафасида яна бир бор аварияларини тезкорлик билан бартараф этиш бўйича авария-диспетчер бригадаларининг шайлиги ҳамда моддий-техник базаси текшириб олинади.

Ҳар бир ўқув машқи авария-диспетчерлик хизматига шартли равишда ҳудудлардаги иссиқлик таъминоти тизимида авария содир бўлгани, маълум бир ҳудуддаги кўп квартирали уйлар ва ижтимоий соҳа объектлари иссиқлик энергиясидан узилгани тўғрисида келиб тушган хабардан бошланади.

 

Машқлар имкон қадар реал шароитга яқинган ҳолатда ўтказиляпти. Бунда диспетчерлик хизмати ва авария бригадаларининг асосий вазифалари авария содир бўлган ҳудудни аниқлаш, жойига зудлик билан етиб бориш, шартли равишда содир бўлган аварияни баҳолаш ва уни имкон қадар тезкорлик билан бартараф этишдан иборатдир. Ҳар бир машқ кузатувчилар томонидан авария ҳолати муваффақиятли бартарф этилгани қайд этилгандан сўнг якунланади. Шартли равишда аварияни бартараф этиш бўйича зарур ишлар тугагагач, машқда иштирок этувчиларнинг  ҳаракатлари - уларнинг кетма-кетлиги, изчиллиги, профессионаллиги ва барча хавфсизлик қоидаларига мувофиқлиги таҳлил қилинади ва баҳоланади.

 

 

 

 

 

 

Шубхасиз, бундай машқлар иссиқлик таъминоти тизимида юзага келиши эҳтимоли бўлган аварияларни тезкорлик билан бартараф этиш ҳамда фовқулотдаги вазиятларда ишлашда авария-диспетчирлик гуруҳлари мутахассисларининг малакасини ошириш, кўникмаларини мустахкамлашга хизмат қилади.

Ҳудудларда ўтказиладиган мазкур машқлар ва уларнинг натижалари тўғрисида ОАВ орқали кўшимча ахборот бериб борилади.

 

Ўзбекистон Республикаси

Уй-жой коммунал хизмат

 кўрсатиш вазирлиги

Ахборот хизмати.

 

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo