• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 23.01.2021 | 22:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
 25.12.2020 | manba: Axborot xizmati |  |

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг очиқ ҳайъат мажлиси ўтказилади

2020 йил II ярим йиллик учун тасдиқланган вазирликнинг ҳайъат мажлислари иш режасига мувофиқ жорий йилнинг 29 декабрь куни соат 10.00 да вазирликнинг очиқ ҳайъат мажлиси видеоконференц алоқа орқали ўтказилади.

Вазирликнинг очиқ ҳайъат мажлисида оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиши кўзда тутилмоқда.

Оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакилларини “Ахборотдан фойдаланувчиларнинг Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг очиқ ҳайъат мажлисларида ҳозир бўлиши тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган тартибда мазкур очиқ ҳайъат мажлисида видеоконференц алоқа (zoom) орқали иштирок этишга таклиф этамиз.

Очиқ Ҳайъат мажлиси кун тартибида қуйидаги масалалар кўрилиши режалаштирилган:

Соҳада амалга оширилган ишлар, 2020 йил якунлари таҳлили,
2021 йилда амалга ошириладиган ишлар тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги
“2020-2022 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4563-сонли қарорининг ижроси;

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан ижро этилиши ҳолати ва вазирлик фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида;

2020 йилда жисмоний ва юридик шахслар томонидан қилинган мурожаатларнинг соҳалар ва ҳудудлар кесимидаги таҳлили.

 

Эслатма: Очиқ ҳайъат мажлисида қатнашиш учун вазирликка сўров билан мурожаат қилиш лозимлигини эслатиб ўтамиз. Очиқ ҳайъат мажлисида қатнашиш учун вазирликка сўров билан мурожаат қилган тақдирда, видеоконференц алоқа орқали боғланиш учун zoom хаволаси тақдим этилади.

Очиқ ҳайъат мажлисида қатнашиш учун сўров мурожаатлар (71) 234-65-97 ва (93) 414-28-45 телефон рақамлари (Зулхумор Уралова) орқали 2020 йил
28 декабрь куни соат 13.00 гача қабул қилинади.

 

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Ахборот хизмати

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo