• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 23.01.2021 | 23:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
 29.12.2020 | manba: Axborot xizmati |  |

Янги йил байрам кунлари иссиқлик таъминоти корхоналарининг 1 минг 874 нафардан ортиқ мутахассислари куну-тун навбатчиликда бўлади

Республикадаги мавжуд 20 та иссиқлик таъминоти корхоналари мутахассислари Янги йил байрами кунлари кўп квартирали уйларни ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлашга тайёр. Ушбу мақсадда барча корхоналар кучайтирилган иш режимига ўтказилди.

           Иссиқлик таъминоти корхоналари тасарруфидаги 497 та қозонхонада
1 минг 512 нафар мутахассисларнинг 24 соатлик навбатчилиги ташкил этилган. Доимий равишда қозонлар, насос ускуналарининг талаб этилган меъёрда ишлаши таъминланмоқда. Магистрал ва тақсимловчи иссиқлик қувурлари носозликларни барвақт аниқлаш мақсадида кўздан кечирилмоқда. Камчиликлар ва носозликлар аниқланганда тезкорлик билан бартараф этилади.

Республикамиз бўйича иссиқлик таъминоти корхоналарида ташкил этилган
362 нафардан ортиқ мутахассислардан иборат 74 авария бригадалари ва 250 та махсус техникалар иссиқлик таъминоти тизимида юзага келиши эҳтимоли бўлган аварияларни ва носозликларни тезкорлик билан бартараф этишга шай ҳолатга келтирилди.  Ушбу мақсадда 10 киломердан зиёд турли диаметрдаги қувурлар, зулфинлар (задвижка), 11 минг тонна мазут ёқилғиси, 600 тонна сульфат кислота,
350 тонна техник туз, 90 тонна ИОМС (ингибитор солеотложений), 3,5 минг тонна кўмир ҳамда бошқа эҳтиёт қисмлари заҳираси яратилди.

Бошқарув ташкилотлари ва уй-жой мулкдорлари ширкатлари билан биргаликда кўп квартирали уйларга иссиқлик энергиясини узлуксиз етказилишига тўсқинлиқ қилиши мумкин бўлган уйларнинг ички иссиқлик тизимларидаги, ётиқ ва тик қувурлардаги носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Кўп квартирали уйлардаги хонадонларнинг ички иситиш тизимида носозликлар юзага келган ҳолда ҳудудларда ташкил 11-84 қисқа рақам орқали тезкор коммунал сервис хизматига мурожаат этиш мумкинлиги аҳолига тушинтирилди.

11-84  тезкор коммунал сервис хизматида Янги йил байрам кунлари ҳудудларда 70 нафардан ортиқ мутахассисларнинг 24 соатлик навбатчилиги ташкил этилди.

Бундан ташқари, вазирлик марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоят бошқармаларида ташкил этилган диспетчерлик хизматлари томонидан иссиқлик таъминоти тизимида юзага келиши эҳтимоли бўлган авария ва носозликларни мониторингини юритилади ва бартараф этилиши назоратга олинади.

ҲУРМАТЛИ ЮРТДОШЛАР

Иссиқлик таъминоти тизими ишдан чиққан ёки тармоқларда авария ҳолатлари юзага келган бўлса қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo