• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 23.01.2021 | 21:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
 18.12.2020 | manba: Axborot xizmati |  |

Хоразм вилоятида коммунал хизмат кўрсатиш бўйича янги тизим жорий этилади

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи чоғида кўп квартирали уйларни бошқариш, иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш борасида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига тааллуқли навбатдаги вазифалар ҳам белгилаб берилди.

Айтиш жоизки, ҳудудларга бўлган ташрифлар давомида муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлган коммунал соҳани ривожлантириш билан боғлиқ масалалар ҳамиша давлатимиз раҳбарининг диққат марказида бўлмоқда. Ишлаб чиқилган таклифларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган ҳолда аҳоли турмуш шароитини яхшилашга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Хоразм вилоятда ҳам кейинги йилларда кўп квартирали уйларни бошқариш, уйларнинг техник ҳолатини яхшилаш ва иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш борасида ижобий ўзгаришлар қилинди. Шу билан бирга, вилоятда соҳага оид ҳали ўз ечимини кутаётган кўплаб муаммолар мавжудлигини яхши биламиз. Шунинг учун ҳудуд аҳолисини қийнаб келаётган шу каби муаммоларни бартараф этиш юзасидан тизимли ишларни йўлга қўйганмиз.

Хусусан, вилоятда соҳага оид масалалар юзасидан ўтказилган тақдимотда давлатимиз раҳбари томонидан иссиқлик таъминотини ривожлантириш ҳамда кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини такомиллаштириш юзасидан вазирликга навбатдаги топшириқлар берилган эди.

Аввалам бор Урганч шаҳридаги кўп квартирали уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик таъминотини яхшилаш бўйича вазифалар белгиланди. Бунда шаҳардаги маънан эскирган ва етарлича ишламаётган РК-19 марказий қозонхонаси, 20 та маҳаллий қозонхонани ҳамда ишдан чиққан магистрал ва тақсимлаш иссиқлик тармоқларини энергия ва ресурсни тежайдиган янги технологиялар асосида 2021 йилдан бошлаб модернизация ва реконструкция қилиш режалаштирилди.

Бундан ташқари, истеъмолчиларга иссиқлик энергиясини сифатли, узлуксиз етказиш технологик занжирнинг муҳим бир қисми бўлган кўп квартирали уйларнинг ички иссиқлик таъминоти тизимини ҳам реконструкция ва қайта тиклаш ишлари амалга оширилади. Ўтказилган ўрганишлар кўрсатмоқдаки, аксарият уйларда бу тизим эскириб яроқсиз ҳолга келган. Шу боис модернизация ва реконструкция қилинадиган қозонхоналар орқали иссиқлик таъминоти етказиб берилиши кўзда тутилган 462 та кўп квартирали уйни ички иссиқлик тизимлари 2021-2023 йилларда реконструкция қилинади ва қайта тикланади. Ушбу ишларни самарали ташкил этиш мақсадида манзилли дастур ишлаб чиқишни бошлаганмиз.

Кўп квартирали уйларда истиқомат қилаётган аҳоли учун муносиб яшаш шароитини яратиш, уйларнинг техник ҳолатини яхшилаш борасидаги ишларимизни изчил давом эттирамиз. 2021 йилда вилоятдаги таъмирга мухтож 69 та кўп квартирали уйлар таъмирдан чиқарилади. Уйлардаги 8 та лифт маҳаллий бюджет ҳисобидан янгисига алмаштирилади ва таъмирланади. Вилоят ишчи комиссиясининг хулосаси асосида Урганч шаҳри ва Янгибозор туманларидаги авария ҳолатида деб топилган 8 та кўп квартирали уйлардан реновация дастури асосида 3 тасини бузиб ўрнига янги уй қуриш, 2 та уйни капитал таъмирлаш ва 3 та уйни реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади.

 

Ташриф чоғида Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган ва вазирликга бевосита таълуқли бўлган яна бир муҳим топшириқга алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман. Энди коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш борасида маҳаллабай ишлаш бўйича янги тизимни йўлга қўямиз. Вазирлик раҳбарияти ва масъул ходимлари, ҳудудий ташкилотлар мутасаддилари жойлардаги ишларни маҳаллалар кесимида, маҳалла раислари билан яқин ҳамкорликда олиб боради. Бунда, аҳолини қийнаб келаётган жойлардаги соҳага оид муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш юзасидан махаллалар билан самарали ҳамкорлик қилинади.

Шунингдек, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолияти билан боғлиқ бўлган маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ваколатларини кенгайтириш масалаларини ҳам кўриб чиқишимиз зарур.

Таъкидлаш керакки, режалаштирилган ишларимизни кейинги йилларда кўп квартирали уйларни техник ҳолатини яхшилаш, бошқариш тизимини такомиллаштириш, кўп квартирали уйларни бошқариш органларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, бошқарув сервис компанияларни ривожлантириш борасида Андижон, Жиззах, Марғилон ва Қарши шаҳарларида ҳам Тошкент шаҳрининг Яккасарой ва Юнусобод туманларида ва бошқа ҳудудларда тўпланган ижобий тажрибага таянган ҳолда ишларни ташкил этмоқдамиз.

Умуман олганда, вазирлигимиз томонидан барча вилоятларда таянч нуқталари сифатида алоҳида бир шаҳар ёки туманда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизими намунали ташкил этилиб, келгусида бутун вилоятга тадбиқ этилиши йўлга қўйилган. Шу ўринда Хоразм вилоятида таянч нуқталари сифатида Урганч шаҳри ва Тупроққалъа туманида ишлар ташкил этилади.

Қисқа муддатда, берилган барча вазифаларни кечиктирмай ва сифатли бажариш бўйича вазирлик тизимидаги барча масъул раҳбарларнинг иш тизими белгилаб олинди. Ижро механизми ва йўл харитаси ишлаб чиқилди.

Хозирда режалаштирилган ишларни амалга ошириш мақсадида вазирлик марказий аппарати ва вазирлик ҳузуридаги кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекциясини масъул раҳбар ва мутахассислар таркибидаги ишчи гуруҳ ҳудудда ишларни ташкил этмоқда.

 

Музаффар СAЛИЕВ,

Ўзбекистон Республикаси

Уй-жой коммунал хизмат

  кўрсатиш вазири.

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo