• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 25.11.2020 | 1:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
 03.11.2020 | manba: Axborot xizmati |  |

Ҳайъат йиғилишида ижро интизомига риоя қилиш лозимлиги алоҳида қайд этилди

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Салиев раислигида вазирликнинг навбатдан ташқари Ҳайъат йиғилиши онлайн видеоконференция шаклида ўтказилди.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги. Ахборот хизмати

Унда вазирлик тизимидаги ташкилотлар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқарма бошлиқлари, ҳудудий Иссиқлик таъминоти корхоналари, “Уйжойфондинспекцияси” ва Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш ҳудудий инспекциялари раҳбарлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари иштирок этди.

Йиғилиш кун тартибида Президентимиз ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига юклатилган топшириқлар ижроси, вазирлик ва тизим ташкилотлари томонидан ижро интизомига риоя қилиниши, норматив ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш ҳолати уларни тайёрлашга маъсул раҳбарлар ва мутасаддиларнинг маъсулияти ошириш борасидаги вазифалар кўриб чиқилди.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги. Ахборот хизмати

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига юборилган жисмоний ва юридик шахсларнинг соҳага оид мурожаатларига қонун доирасида жавоб берилиши бўйича жорий йилнинг

9 ойи таҳлили муҳокама қилинди.

Мазкур масалалар юзасидан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазир М.Салиев соҳа мутахассисларига тегишли кўрсатмалар берди. Жумладан, вазирликка юклатилган топшириқлар ижроси ўз вақтида бажариш юзасидан ўз фикрини билдириб, авваломбор ҳар бир ташкилотда ижро интизомига қатий риоя этиш, барча ҳужжатларга эътиборли бўлиш, берилган топшириқларни сўзсиз, ўз вақтида амалга ошириш хусусида сўз ютирилди.

Якунда соҳа мутахассислари томонидан билдирилган таклифларини эътиборга олган ҳолда ҳайъат йиғилиши тегишли қарор қабул қилди. 

Ўзбекистон Республикаси

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш

вазирлиги Ахборот хизмати

 

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo