• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 24.11.2020 | 5:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
 15.11.2020 | manba: axborot xizmati |  |

Қашқадарё вилояти кўп квартирали уйларни бошқариш бўйича намуна бўлади

 Маълумки, Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодиётни тиклаш ва ривожлантириш, одамлар ҳаётини яхшилаш борасидаги ишлар билан танишиш мақсадида 12-13 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятида бўлиб, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболли лойиҳалар билан ҳам танишди.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Салиев томонидан Давлатимиз раҳбарига кейинги йилларда Қашқадарё вилоятида иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ҳамда кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини такомиллаштириш юзасидан тақдимот қилинди.

Хусусан, кўп квартирали уйларни бошқариш тизимига бозор механизмларни жорий этиш, самарасиз фаолият юритаётган, оғир тоифадаги уй-жой мулкдорлари ширкатлар ўрнига бошқарув сервис компанияларни ташкил этиш, уйларнинг техник ҳолатини яхшилашга алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, иссиқлик таъминоти тизимини комплекс ривожлантириш, аҳолига коммунал сервис хизматлар кўрсатилишини кенгайтириш  борасида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва Қашқадарё вилоятида амалга оширилиши режалаштирилаётган чора-тадбирлар ва лойиҳалар кўриб чиқилди.

Таъкидлаш керакки, кейинги йилларда республикамиз бўйича кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини такомиллаштириш, уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш ва бошқарув сервис компанияларни ривожлантириш чоралари кўрилмоқда. Уйларнинг техник ҳолатини яхшилаш, туташ ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда иссиқлик таъминти тизимини ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, аҳолининг яшаш шароитлари яхшилашга эришилмоқда.

Соҳада тўпланган шу каби амалий тажрибага таянган ҳолда ҳамда ривожланган мамлакатларнинг бу борадаги илғор тажрибасидан келиб чиқиб Қашқадарё вилоятида 2020 йил якунига қадар ва келгуси йилларда соҳани ривожлантириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар ва лойиҳаларни амалга оширилиши таклиф этилди.

Биринчидан, кўп квартирали уйларни бошқариш тизимига бозор механизмларни жорий этиш бўйича бошлаган ишлар изчил давом эттирилади. Вилоятдаги мавжуд 161 та уй-жой мулкдорлари ширкатларини молиявий-иқтисодий ҳолатини ўрганиш натижасида аниқланган оғир тоифадаги 89 та ширкатлар жорий йил якунига қадар тугатилиб, уларга бириктирилган уйларни мулкдорларнинг розилиги билан белгиланган тартибда 10 та янги бошкарув сервис компаниялари ташкил этилади.

Иккинчидан, ширкатларнинг тижорат банклари олдидаги кредит қарздорлиги сўндириш бўйича аниқ чоралар кўрилади. 2017-2020 йилларда ширкатларга жалб этилган 36,3 миллиард сўм миқдордаги имтиёзли кредитлардан, 1 ноябрь ҳолатига тулаш муддати келмаган қарздорлиги 26,9 миллиард сўм, тўлаш муддати кечиктирилган қарздорлик 4,2 миллиард сўмни ташкил этади.

Келгусида ширкатларнинг кредит қарздорлиги белгиланган муддатларда тижорат банкларга қайтарилишини таъминлаш учун молиявий ҳолати бўйича “оғир” тоифага кирган уй-жой мулкдорлари ширкатларнинг тижорат банклари олдидаги кредитор қарздорлигини муддатини 3 йилга узайтирилади.

Тугатиладиган 89 ширкатнинг тижорат банклари олдидаги кредит қарздорлигини янги ташкил этиладиган бошқарув ташкилотларига (бошқарувчиларга) ўтказиб берилади.

Ширкатларнинг молиявий фаолиятини шаффофлигини таъминлаш ҳамда онлайн тўлов тизимини жорий этиш орқали аҳоли томонидан тўланадиган мажбурий бадал пуллари тушими 2019 йилдаги 6,2 миллиард сўмдан, 2020 йил якунига қадар 9,3 миллиард сўмгача ва 2021 йилда 11 миллиард сўмгача оширилади. Бунда уй-жой мулкдорлари ширкатларга бухгалтерлик ва консалтинг хизматларини кўрсатадиган “Ягона ҳисоб-китоб маркази” ДУКларнинг ижобий тажрибаси кенг қўлланилади.

Учинчидан, кўп квартирали уйларни жорий ва мукаммал таъмирланишини молиялаштириш бўйича янги механизм жорий этилади.

Вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳузурида ташкил этилган “Кўп квартирали уйларни таъмирлаш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан кўп квартирали уйларни бошқариш органларига танлов асосида, қайтариш шарти билан, фоизсиз ссуда ажратилади. Ҳозирда ушбу жамғармага маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 5 миллиард сўм миқдордаги маблағлар йўналтирилган бўлиб, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан ҳам шакиллантирилиши кўзда тутилган. Жамғарманинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш ва шаффофлигини таъминланиш, фоизсиз ссуда маблағларини танлов асосида ажратиш ва қайтариш механизмини ўз ичига олган Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг қўшма қарори қабул қилинади.

Тўртинчидан, уй-жой мулкдорлари ширкатларга бухгалтерлик ва консалтинг хизматларини кўрсатадиган “Ягона ҳисоб-китоб маркази” ДУКларнинг ижобий тажрибасидан келиб чиқиб, уларнинг фаолиятини барча кўп квартирали уйларни бошқариш органларига тадбиқ этилади. Ўз ўринида бу кўп квартирали уйларни бошқаришда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг молиявий фаолиятини очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга ҳамда аҳолига янада қулай шароит яратишга хизмат қилади.

Бешинчидан, аҳолининг сифатли ва кафолатли коммунал сервис хизматларига эҳтиёжини эътиборга олган ҳолда “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУК негизида ташкил этилган “Тез коммунал хизмат” сервиси фаолиятини янада ривожлантирилади. Мижозларнинг эҳтиёжларига қараб кўрсатилаётган хизмат турлари кенгайтирилади. Бу эса коммунал сервис хизматларини кўрсатиш бозорида рақобатнинг кучайишига ва аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини тубдан яхшилаш билан бир қаторда хизматларнинг арзонланишига олиб келади.

Ҳозирда ташкил этилган мазкур сервис 24/7 иш режимида аҳолига хонадонларнинг ички мухандислик коммуникациялардаги бўзилишларни таъмирлаш, уйларда турли ҳил таъмирлаш ишларини олиб бориш, маиший техникани ўрнатиш ва сантехникани алмаштириш каби 40 дан ортиқ хизмат турлари кўрсатилмоқда. “Тез коммунал хизмат” сервиси билан тезкор ва қулай боғланиш ва  мурожаатларини қабул қилиш учун “1184” қисқа рақамли call-center ташкил этилган.

Аҳолига ҳамда ҳизмат кўрсатувчиларга қулайлик яратиш мақсадида вазирлик томонидан ишлаб чиқилган “1184 мобил иловаси” ўрнатилган тартибда синовдан ўтказилгандан сўнг, Қашқадарё вилоятида кенг тадбиқ этилади.

Олтинчидан, кўп квартирали уйларни бошқариш тизимига жорий этилган “Обод уй” электрон дастури такомиллаштирилади ва барқарор ишлаши таъминланади. Бунда, “Обод уй” электрон дастури республикамизда мавжуд бўлган барча электрон тўлов тизимларига уланади, ширкатлар билан бир қаторда бошқарувчи ташкилотлар ва кўп квартирали уйни бевосита бошқариш органларига ҳам тадбиқ этилади. “1184 мобил иловаси” билан интеграция қилинади.

Бугунги кунда “Ягона ҳисоб-китоб маркази” ДУК томонидан “Обод уй” электрон дастурига 38 мингдан зиёд абонентлар, 1 минг 568 та кўп квартирали уйлар ва 155 та уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисидаги маълумотлар базаси киритилган.

Еттинчидан, вилоят иссиқлик таъминоти тизими энергия ва ресурсни тежайдиган янги технология ва ускуналарни жорий қилиш орқали ривожлантирилади, модернизация қилинади. Хусусан, лойиҳалар доирасида энергия самарадорлиги юқори бўлган қозонхона агрегатлари ва насос ускуналари ўрнатиш, иссиқлик тармоқларини модернизация ва реконструкция қилишда пенополиуретандан тайёрланган полимер изоляцияли ва ҳимоя қобиғига ўралган қувурларни қўллаш кўзда тутилган.

Бугунги кунда вилоятда жами 1 минг 903 та кўп квартирали уйдан 32 фоизи иссиқлик энергияси билан таъминланган. Бундан 74 та уй - марказлашган иссиқлик таъминоти, 131 та уй - маҳаллий қозонхоналар ва 412 та уй – индивидуал иссиқлик таъминоти билан қамраб олинган.

2021-2023 йиллар манзилли дастур бўйича жами 74 та марказий ва локал қозонхоналар қурилиши режалаштирилган бўлиб, лойиҳалар якунланиши билан 1 минг 286 та (68%) кўп квартирали уйлар иссиқлик энергияси билан таъминланади. Лойиҳаларни амалга ошириш учун уч йил давомида жами 925,5 миллиард сўм маблағ талаб этилади.

2021 йилда Қарши шаҳридаги РК-4 (7-микрорайон), РК-3 марказий (6-микрорайон) қозонхоналарида модернизация ва реконструкция ишлари амалга оширилиши бошланади. Лойихаларни амалга ошириш учун 120,0 миллиард сўм маблағлар талаб этилади. Шу билан бирга, лойиҳа ҳудудидаги уйларни ички иссиқлик тизимини мукаммал таъмирланади.

Бундан ташқари, Қарши шаҳридаги Аэропорт (Маҳтумқули) маҳалласида маҳаллий қозонхона қурилиши ва Б.Шерқулов кўчасидаги мавжуд маҳаллий қозонхонани модернизация ва реконструкция қилиш ишлари якунлаш чоралари кўрилади.  Геолог маҳалласида локал қозонхонани модернизация ва реконструкция қилиш ва Нурустон маҳалласида марказий иссиқлик қувурларини ўтказиш лойиҳалари амалга оширилади. Ушбу мақсадларга 2020-2021 йилларда 31,9 миллиард сўм маблағ ажратилиши кўзда тутиган.

Президентимиз таклифларни маъқуллаб, Қашқадарё вилоятида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, коммунал хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича топшириқлар берди. Аҳолига қулай шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Қашқадарё вилоятига ташриф чоғида Давлатимиз раҳбари томонидан уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш борасида берилган топшириқларни амалий ижросини таъминлаш мақсадида 14 ноябрь куни вазир М. Салиев раҳбарлигидаги вазирлик масъул ҳодимларидан иборат ишчи гуруҳ вилоятда ўз ишини бошлади.

 

Ўзбекистон Республикаси

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Ахборот хизмати

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo