• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 29.11.2020 | 4:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
 19.08.2020 | manba: Axborot xizmati |  |

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича 1-Ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари
А.Раматов топшириғига асосан республика иқтисодиёт тармоқлари, уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ишларини ташкил этиш ва ўрганиш бўйича Ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, уларнинг асосий вазифалари белгилаб берилди.

Ушбу вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 19 август куни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, 1-Ишчи гуруҳ раҳбари М.Салиев 1-Ишчи гуруҳ аъзолари бўлган 17 та вазирлик ва идоралар вакиллари билан ташкилий йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда, Ишчи гуруҳ фаолиятини жойларда ташкил этиш билан боғлиқ масалалар ҳамда белгилаб берилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш механизмлари муҳокама қилиниб, иш режалари белгилаб олинди.

Вазир М.Салиев Ишчи гуруҳ олдида турган асосий вазифаларга тўхталар экан Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш масалалари юзасидан жорий йил
17 июль куни
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳамда 17 август куни Бош вазир раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишларида берилган топшириқларни жойларда ижросини самарали ташкил этиш муҳим вазифа эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

1-Ишчи гуруҳи 20 августдан бошлаб Тошкент шаҳрида ва
17 сентябргача тасдиқланган жадвалга асосан Тошкент, Қашқадарё Сурхондарё, Андижон, Наманган Фарғона вилоятлари ҳудудларида 8 та йўналиш кесимида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини ўрганади ва бу борада амалий ёрдам кўрсатади.

Хусусан кўп квартирали уйларни ва ижтимоий соҳа объектларини ҳамда иссиқлик, ичимлик сув, электр энергияси, табиий газ таъминоти тизимларини мавсумга тайёрлаш, аҳолига кўмир, суюлтирилган газ етказиб бериш, озиқ-овқат таъминоти заҳираларини яратиш каби муҳим масалалар ўрганилади ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш ишлари ташкил этилади.

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Ахборот хизмати

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo