• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 25.11.2020 | 1:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
 24.04.2020 | manba: Axborot xizmati |  |

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўшимча 113 та аҳоли пунктларида сув таъминоти ва канализация объектлари қурилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” ги Фармони билан Молия вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳудудларда қўшимча сув таъминоти ва канализация объектларини қуриш учун 500 млрд. сўм ажратилган.

Ушбу маблағларни ўз вақтида ва самарали ўзлаштириш учун қисқа муддатда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан манзилли руйҳат шакллантирилиб, қурилишни амалга ошириш учун барча лойиҳалар бўйича лойиҳа-смета хужжатлари ишлаб чиқилди.

Манзилли рўйҳатга асосан ичимлик суви таъминоти муаммоли бўлган 113 та аҳоли пунктларида сув таъминоти ва канализация объектлари қурилади. Хусусан, лойиҳалар доирасида 2020 йил якунига қадар 16 та сув иншооти, 500 кмга яқин сув қувурлари, 19 та қудуқлар (скважиналар), 26 та сув миноралари ва резервуарлар қурилиши, 150 дан ортиқ энерго тежамкор насослар, 55 та сувни зарарсизлантириш ускуналари ўрнатилиши кўзда тутилган. Шунингдек, 15,7 км оқава сув тармоқлари, 1 та локал оқава сув тозалаш иншооти ва 1 та окова сув насос станцияси реконструкция қилинади.

Ўрнатилган талабларга асосан ҳар бир лойиҳа бўйича тегишли экспертиза хулосалари олиниб, қурувчи (пудрат) ташкилотини аниқлаш учун тендер (танлов) савдолари ўтказилмоқда.

Бугунги кунда амалга оширилиши кўзда тутилган 55 та лойиҳалардан, тармоқ жадвалларига асосан 15 та лойиҳалар доирасида қурилиш-монтаж ишлари бошланди. Қолган 40 та лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўрнатилган тартибда тендер (танлов) савдоларини якунлаб жорий йилнинг май ойи якунига қадар босқичма-босқич барча объектларда қурилиш ишлари бошланади.

Барча объектларда қурилиш ишлари бошланиши билан  қўшимча
3,5 мингдан ортиқ ишчи ва мутахассислар иш билан таъминланади.

Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг 500 млрд. сўм маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган ушбу лойиҳаларини якунланиши билан республикамиз бўйича қўшимча 143 мингдан ортиқ аҳолининг ичимлик сув таъминоти, 44 мингдан ортиқ аҳолининг оқава сув хизматлари яхшиланади.

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo