Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов соҳада амалга оширилаётган ишлар, истиқболдаги режалар билан танишиш мақсадида Бухоро вилоятига келди.
Президентимизнинг тегишли фармони билан Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Ҳидоятов Шерзод Саиджонович Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири этиб тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ҳидоятов Шерзод Саиджонович Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири этиб тайинланди.
Республикадаги мавжуд 20 та иссиқлик таъминоти корхоналари мутахассислари Янги йил байрами кунлари кўп квартирали уйларни ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлашга тайёр. Ушбу мақсадда барча корхоналар кучайтирилган иш режимига ўтказилди.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан жорий йилнинг
28 декабридан бошлаб 3 кун давомида ҳудудий иссиқлик таъминоти корхоналарига қарашли авария-диспетчирлик хизматларининг 56 та махсус ўқув машқлари ўтказилади.
2020 йил II ярим йиллик учун тасдиқланган вазирликнинг ҳайъат мажлислари иш режасига мувофиқ жорий йилнинг 29 декабрь куни соат 10.00 да вазирликнинг очиқ ҳайъат мажлиси видеоконференц алоқа орқали ўтказилади.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига нодавлат нотижорат ташкилотларидан тушган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳаларини кўриб чиқиш, умумлаштириш ва уларни баҳолаш мақсадида вазирлик ҳузурида жамоатчилик кенгаши тузилди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда марказлашган сув таъминоти тизими ривожлантириш орқали шаҳар ва аҳоли пунктларида сифатли ва хавфсиз ичимлик сувга бўлган эҳтиёжни қондириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилган. Бироқ, марказлашган ичимлик суви таъминоти етиб бормаган ёки буни имкони бўлмаган олис қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш муаммоси ҳал этилмай келаётган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 26 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Қашқадарё вилоятига 12-13 ноябрдаги ташриф давомида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли ҳаётини яхшилаш юзасидан берилган вазифалар ва топшириқлар ижросини ташкил этиш масалалари бўйича уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама этилди.