• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 24.10.2020 | 22:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
 10.10.2020 | manba: Axborot xizmati |  |

Марказлаштирилган иссиқлик таъминоти хизматлари учун 1 кв.м иситиладиган майдон ҳисобидаги тарифлар хусусида

Кейинги кунларда ижтимоий тармоқларда марказлаштирилган иссиқлик таъминоти хизматлари учун 1 кв.м иситиладиган майдон ҳисобидаги тарифлар масаласи турлича талқин қилинмоқда. Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 декабрдаги “Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4542-сонли Қарори билан 2020-2021 йиллар иситиш мавсумидан бошлаб марказлаштирилган иссиқлик таъминоти хизматлари учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 кв.м иситиладиган майдон ҳисобида тўлаш тизимига ўтказилди.
Иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 кв.м иситиладиган майдон ҳисобида тўлаш тизими иссиқлик таъминоти учун тарифларни оширилишини назарда тутмайди, фақат тўловларни амалга ошириш тартиби ўзгартирилмоқда.
  Жорий йилнинг 9 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида 1 кв.м иситиладиган майдон учун айтиб ўтилган 143, 67 сўм тариф миқдори бу республика бўйича шартли равишда иссиқлик таъминоти хизматлари учун талаб қилинадиган ўртача тариф ҳисобланади.
Марказий иситиш таъминоти учун иссиқлик энергиясининг солиштирма истеъмоли ҳар бир ҳудуд учун алоҳида ҳисобланганлиги учун ҳар бир ҳудудда тарифлар ҳам алоҳида белгиланади (чунки ишлаб чиқариш харажатлари, шунингдек, исситиш тизимида фойдаланиладиган совуқ сув тарифларининг ҳудудлар кесимида турли белгиланганлиги боис, иссиқлик энергиясининг таннархи ҳам худудлар кесимида ҳар хил).  Бир йил давомида тўловларни амалга ошириш тизимида ҳам аҳоли учун бир ойда 1 кв.м иситиш майдонига тарифлар ҳудудлар бўйича алоҳида белгиланган. Мисол учун бир ойда 1 кв.м. иситиш майдони учун Тошкент шаҳрида тариф 1772 сўм бўлса, Хоразм вилоятида тариф 2254 сўмни, Бухоро вилоятида 1472 сўмни ташкил этган.  
Шунинг учун, иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 кв.м иситиладиган майдон ҳисобида тўлаш тизимида ҳам ҳудудлар бўйича турли тарифлар келиб чиқмоқда.
Бунда, амалдаги бир йил давомида тўловлар миқдорини иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 кв.м иситиладиган майдон ҳисобидан қайта ҳисоблаш натижасида тарифлар аниқланмоқда.
Шу боис, “Тошиссиқликқувати” ДУКнинг ҳисоб-китобларига кўра Тошкент шаҳрида Иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 кв.м иситиладиган майдон учун 142 сўм тариф белгиланган.
Шу тартибда республикамизнинг марказлашган иссиқлик таъминоти тизими мавжуд бўлган бошқа ҳудудларда ҳам иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 кв.м иситиладиган майдон учун тариф миқдори аввалгидек сақланиб қолади, фақат тўлов тартиби кунлик ҳисоб юритиш тизимига ўтказилади.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
Ахборот хизмати

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo