• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 24.10.2020 | 22:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
 09.10.2020 | manba: Axborot xizmati |  |

Матбуот анжумани: “Марказлаштирилган иссиқлик таъминоти хизматлари учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 кв.м иситиладиган майдон ҳисобида тўлаш бўйича жорий этилган янги тўлов тартиби хусусида”

Жорий йилнинг 9 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлигида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан “Марказлаштирилган иссиқлик таъминоти хизматлари учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 кв.м иситиладиган майдон ҳисобида тўлаш бўйича жорий этилган янги тўлов тартиби хусусида” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Ғофир Орибжанович Джамалов, ҳамда вазирлик ва  “Тошиссиқликқувати” ДУКдан масъул ходимлар томонидан иссиқлик таъминоти учун тўловларни амалга ошириш бўйича жорий этилган янги тартиб тўғрисида атрофлича маълумот берилди.
    Маълумки, Иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш, ресурсларни тежовчи замонавий технологияларни жорий этиш, аҳолини иссиқлик энергияси ҳамда иссиқ сув билан таъминлаш сифати ва даражасини яхшилаш чора-тадбирларини изчил амалга ошириш мақсадида 2019 йил 2 декабрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган эди.
Мазкур қарор билан марказлаштирилган иссиқлик таъминоти хизматлари учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 кв.м иситиладиган майдон ҳисобида тўлаш бўйича янги тўлов тартиби жорий этилди. Янги тўлов тартиби тўғрисида аҳолини ҳабардор қилиш мақсадида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан 2019 йил декабридан бошлаб бир қанча медиатадбирлар ўтказилган, маъқолалар эълон қилинган.
    Шу билан бирга, янги тўлов тартиби масаласи ижтимоий тармоқларда кейинги пайтда кенг муҳокама қилиниб, нотўғри талқин қилинмоқда.
    Ушбу масалага ойдинлик киритиш ҳамда иссиқлик таъминоти учун жорий этилган янги тартибни мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликга тушунтириш учун қуйидагиларни маълум қиламиз.
    Аввалам бор, таъкидлаб ўтиш жойизки иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 кв.м иситиладиган майдон ҳисобида тўлаш бўйича янги тўлов тартиби аҳоли томонидан юқорида айтиб ўтилган Қарор лойиҳасини муҳокама қилиш жараёнида берилган таклифларга асосан жорий этилган. Олдинги тўлав тартиби бўйича истеъмолчилар томонидан доимий равишда “иссиқлик таъминоти 4,5 – 5 ой берилаётган бўса нима учун 12 ой давомида ҳисоб-китоблар қилинади” деган кўплаб эътирозлар ва аризалар бўлар эди.
    Тарифлар кўтарилиши ва тарифлар кўтарилиши фуқароларнинг турмуш даражасига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги хақида ташвишларга хеч қандай асос йўқ чунки иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 кв.м иситиладиган майдон ҳисобида тўлаш тартиби иссиқлик таъминоти учун тарифларни оширилишини назарда тутмайди, фақат тўловларни амалга ошириш тартиби ўзгартирилмоқда.
Олдинги тўлов тартиби бўйича тўловлар 12 ой давомида ҳисоб қитоб қилинган ва иситиш кунлари эътиборга олинмаган. Мисол учун, 2018/2019 йилларда иситиш мавсуми 135 кун, 2017/2018 йилларда – 148 кун давом этган,  2019/2020 йиллар карантин шароитларини эътиборга олган ҳолда – 165 кунни ташкил этди. Жорий этилган янги тартиб бўйича тўловлар фақат исситиш мавсумининг ҳар бир кунига ҳисоб китоб қилинади. Шунга кўра фақат иситиш мавсуми даврида тўловлар ошган бўлсада, иситиш мавсуми якунлангандан сўнг тўловлар амалга оширилмайди.
Ушбу тартибни исситиш майдони 43.23 м2 бўлган алоҳида бир квартира мисолида кўрадиган бўлсак, қуйидаги ҳисоб-китобларни келтириш мумкин:
Олдинги 12 ой тўлов тартиби буйича 1 ой учун 1 м2 - 1772 сўмни ташкил этган. Бир ойда тўлов миқдари 43,23 х 1772 сўм = 76 603 сўмни ташкил этган. 12 ой давомида эса тўлов миқдори 43.23 м2 х 1772 сўм х 12 ой = 919 242.72 сўмни ташкил этган.
Жорий этилган янги тартиб бўйича иситиш мавсумининг ҳар бир кун учун иситиш майдонининг 1 м2 – 143.67 сўм тўланиши кўзда тутилган. Иситиш мавсуми 148 кун ҳисобланадиган бўлса, истеъмолчи томонидан тўланадиган маблағ бир кун учун 43.23 м2 х143.67 сўм  = 6 210 сўмни ташкил этади, иситиш мавсуми бўйича 43.23 м2 х 143.67 сўм х 148 кун = 919206.41 сўм.
     Ҳисоб китоблардан кўриниб турибдики, 12 ой хисобидан тўлов миқдари ошгани йўқ.
    Исситиш  мавсумини сунъий равишда узайтиришнинг маъноси йўқ, чунки табиий газ ва электр энергияси, сувни иситиш ва уни керакли босим билан таъминлаш учун жуда кўп миқдорда  харажатлар сарфланади.    Бу эса,  Иссиқлик таъминоти корхоналарининг катта миқдорда маблағларини талаб этади.
Шу билан бирга, аҳоли учун иссиқлик энергияси ва иссиқ сув таминоти етказиб бериш натижасида тариф ва етказиб бериш харажатлари ўртасида юзага келадиган зарарлар республика ва маҳаллий бюджетлар ҳисобидан қисман қопланиб борилади.
 Истеъмолчилар учун иссиқлик таъминоти хизматлари тарифларини шакллантириш ва ўрнатишда иссиқлик таъминоти корхоналарини ривожлантириш ва модернизация қилиш харажатлари ҳисобга олинади, шунингдек улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар ишлаб чиқариш харажатларини ва иссиқлик энергиясидаги йўқотишларини камайтириш орқали таннархини қоплаш механизмларини босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилади.
Эътиборлиси, марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини ресурс тежовчи замонавий технологияларни, шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнининг барча босқичларида иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни ишлаб чиқариш ҳамда истеъмол қилишни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни инобатга олган ҳолда 2019–2024 йилларда босқичма-босқич ёпиқ тизимга ўтказилади.
Аҳолига иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни иссиқлик таъминоти корхоналари, истеъмолчилар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки профессионал бошқарув компаниялари ўртасида тузиладиган уч томонлама шартномалар асосида, кўп хонадонли уйлар бевосита мулкдорлар томонидан бошқарилган тақдирда эса икки томонлама шартномалар асосида етказиб бериш тартибини босқичма-босқич жорий этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
Ахборот хизмати

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo