• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 24.10.2020 | 21:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
 06.10.2020 | manba: Axborot xizmati |  |

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ҳайъатининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди

Жорий йилнинг 6 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ҳайъатининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

Видеоселектор форматида бўлиб ўтган йиғилишда вазирлик марказий аппарати биносида ташкил этилган студиядан Ҳайъат аъзолари, вазирлик бошқарма бошлиқлари, ҳудудий студиялардан Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, вилоят бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари, Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш ва Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияларининг ҳудудий инспекциялари раҳбарлари иштирок этишди. Шунингдек, видеоконференция орқали Вазирлар Маҳкамасидан масъул ходимлар иштирок этишди.

Ҳайъат йиғилиши Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М. Салиев раислигида ўтказилди.

Йиғилишда, режага асосан қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

Ижтимоий соҳа обьектлари, уй-жой фондини ва иссиқлик таъминоти тизимини куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ва 1 ноябрга қадар амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар (Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2020 йил 18 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ижроси юзасидан);

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги “Ичимлик суви таъминоти ва оқава сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6074-сонли ҳамда 2019 йил 26 ноябрдаги ПФ-5883-сонли Фармонларида белгиланган вазифалар ижроси тўғрисида;

Уй-жой мулкдорлар ширкатларининг молиявий аҳволи, айланма маблағлардан фойдаланиши ҳамда уй-жой фондини бошқариш бўйича Юнусобод тажрибасини аҳоли ва тадбиркорлар орасида оммалаштириш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2020 йил
17 июлда ўтказилган видеоселектор йиғилишда белгилаб берилган топшириқлар ижроси юзасидан
).

Тадбирнинг дастлабки қисмида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Салиев ўз маърузасида кун тартибидаги масалаларга атрофлича тўхталиб ўтиди, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги ПФ-5883- сонли ва 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сонли Фармонлари ижроси юзасидан ҳамда Уй-жой мулкдорлар ширкатларининг молиявий ҳолатини соғламлаштрирш ва бошқарув сервис компанияларни ривожлантириш борасида Юнусобод тажрибасини оммалаштириш бўйича устувор вазифаларини белгилаб берди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича вазир ўринбосарлари ва вазирлик марказий аппарати бошқарма бошлиқларининг маърузалари ва ҳудудий бошқармалар бошлиқларининг ҳисоботлари тингланди.

Йиғилиш якунида кун тартибидаги масалалар бўйича белгилаб берилган топшириқлар ижроси ўз вақтида ва сифатли бажаришда ҳар бир раҳбарлар ва масъул ходимларнинг фаоллигини ошириш, маъсулиятни кучайтириш зарурлигига алоҳида урғу берилди.

 

Кун тартибидан ўрин олган асосий масалалар бўйича маърузалар ва ҳисоботлар тинглаб бўлингач, йиғилиш сўнгида мазкур масалалар юзасидан вазирлик Ҳайъатининг тегишли қарори қабул қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Ахборот хизмати

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo