• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 24.10.2020 | 23:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
 06.10.2020 | manba: Axborot xizmati |  |

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилди

Маълумки, жорий йилги “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастурининг 211- бандида Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган эди.

1 декабрга қадар ижро этилиши кўзда тутилган мазкур банд бўйича
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти мутахассислари билан ҳамкорликда Уй-жой кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилди (regulation.gov.uz, ID- 22942).

164 моддадан иборат Уй-жой кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасига кўра, (амалдаги Кодекс 1998 йил 24 декбрда қабул қилинган, 141 моддадан иборат) уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг тўғридан-тўғри амал қилиши таъминланади. Шунингдек, ушбу соҳадаги давлат назорати механизмлари ўрнатилади. Давлат ва жамоат эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда қурилиш, реконструкция қилиш ва бузиш ишларини амалга ошириш тартиби янада такомиллаштирилади. Жисмоний ва юридик шахсларнинг уй-жойдан фойдаланишда қонунчилик ва норматив ҳужжатларга риоя этишдаги масъулияти ошади, уй-жой объектларини қуришга тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилишга эришилади.  Ўз навбатида, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган изчил давлат уй-жой сиёсати амалга оширилади.

Уй-жой кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасида қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар назарда тутилмоқда:

Биринчидан, ушбу Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар доираси кенгайтирилиб, унинг фуқаролик қонунчилиги билан чегараси аниқ белгиланмоқда. Фуқаролик қонунчилиги билан тартибга солинадиган масалалар (жумладан, турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи, унинг вужудга келиш тартиби, уй-жой ижараси, турар жойни ижарага бериш ҳақи, турар жойни алмаштириш ва айирбошлашга оид қоидалар) чиқарилмоқда.

Иккинчидан, турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи барча турдаги фуқаролик-ҳуқуқий битимлар орқали вужудга келиши, турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини амалга ошириш ва у билан боғлиқ чекловлар назарда тутилмоқда.

Учинчидан, қонун ҳужжатлари нормаларини тўғридан-тўғри амал қилинишини таъминлаш мақсадида уй-жой муносабатларига оид қуйидаги масалалар тартибга солинмоқда:

- турар жойларни нотурар жой тоифасига ўтказиш ёки аксини амалга ошириш, боғдорчилик ва бошқа ер участкаларида жойлашган иморатларни уйлар деб тан олиш тартиби ва асослари;

- кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлар ва якка тартибдаги турар жойлар орасида ёки уларга ёндош қурилган нотурар жойларда амалга оширилиши тақиқланган фаолият турлари рўйхати;

- мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида берилган ер участкаларида турар жой қуриш, мулк ҳуқуқи ёки фойдаланиш ҳуқуқи асосида юридик шахсларга тегишли бўлган ер участкаларида турар жой қуриш асослари ва тартиби;

- мулкдор оила аъзоларининг, шунингдек, у билан доимий яшаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, мулкдор ва унинг собиқ оила аъзоси ўртасидаги муносабатлар;

- ётоқхоналардан жой бериш асослари ва тартиби, ётоқхонадаги турар жойлардан фойдаланиш, ушбу турар жойлардан кўчиришга оид қоидалар, шунингдек, вақтинчалик уй-жой фондининг турар-жойларини бериш ва ундан фойдаланиш тартиби;

- ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун бериладиган махсус уйлар, жумладан, “Мурувват” ва “Саховат” интернат уйларининг, “Меҳрибонлик” уйларининг мақоми ва улардан турар жой бериш тартиби;

- уй-жойни реконструкция қилиш (қайтадан қуриш, қайта  режалаштирига оид умумий қоидалар.

Тўртинчидан, жисмоний ва юридик шахсларнинг уй-жойдан фойдаланишда қонунчилик ва норматив ҳужжатларга риоя этишдаги масъулиятини ошириш мақсадида турар жой мулкдорининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари доираси кенгайтирилиб, кўп квартирали уйлардан фойдаланиш ва сақлаш билан боғлиқ чекловлар, шунингдек, уй-жой соҳасида давлат назорати, унинг йўналишлари ва бу соҳадаги ваколатли органнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгилаб қўйилмоқда.

Бешинчидан, уй-жой объектларини қуришга тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилишни рағбатлантирувчи механизмларни жорий этиш мақсадида реновация тартибида турар жой қуриш ҳамда мулкдорлар билан тузиладиган шартнома асосида уй-жойларни бузиш асослари ва тартиби назарда тутилмоқда.

Олтинчидан, ер участкалари олиб қўйилаётганда фуқароларнинг турар жойга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ҳолатларида давлатнинг фуқароларни уй-жойга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш бўйича мажбуриятлари, мулкдор бўлмаган, лекин турли асосларга кўра бузилаётган турар жойларда яшаётган фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатлари белгиланмоқда.

Еттинчидан, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида:

- уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган давлат уй-жой сиёсатини белгилаш мақсадида шу тоифадаги аҳолини ҳисобга олиш ва чиқариш, ушбу жараённи рад этиш асослари ва тартиби, туман (шаҳар) ҳокимликларининг турар жой масалалари бўйича комиссияси фаолияти ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларни турар жой билан таъминлашга оид қоидалар билан тўлдирилмоқда;

- уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларни турар жой билан таъминлашнинг давлат томонидан қўллаб-қувватлаш шакллари ва уларнинг мазмуни очиб берилмоқда. Жумладан, ипотека кредити бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар тўлаш, намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва кўп квартирали уйларни қуриш ва уларни сотиш, аҳолининг алоҳида тоифалари учун уй-жойлар қуриш ва уларни сотиш, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жой билан таъминлаш, ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органлари ходимлари ва бошқа айрим тоифадаги давлат хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартибга солувчи алоҳида боблар киритилмоқда.

Саккизинчидан, давлат уй-жой фондидан турар жой бериш ва фойдаланишни тартибга солувчи боб киритилиб, ушбу бобда:

- давлат уй-жой фондидан турар жой олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар тоифалари, давлат уй-жой фондидан турар жой бериш тартиби назарда тутилмоқда;

- фуқароларнинг Конституция ва қонунларда белгиланган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида кўчириш фақат суд тартибида амалга оширилиши белгиланмоқда;

- давлат уй-жой фондига мансуб биноларни иккиламчи ижарага бериш тақиқланмоқда;

- ижарага олувчи оила аъзосининг талаби бўйича турар жойни ижарага бериш шартномасининг ўзгартирилиши ҳақидаги қоидалар чиқариб ташланмоқда;

- бозор иқтисодиёти талабларига жавоб бермайдиган турар жойни бронлаштиришга оид қоидалар бекор қилинмоқда.

Тўққизинчидан, кўп квартирали уйлардаги квартира (нотурар жой)га мулк ҳуқуқи ва ундан фойдаланиш соҳасида ушбу ҳуқуқнинг вужудга келиш тартиби, кўп квартирали уйда индивидуал мулк ҳуқуқи предмети, турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка бўлган ҳуқуқи, кўп квартирали уйдаги индивидуал мулкни умумий мулкдаги тегишли улушсиз бегоналаштиришга йўл қўйилмаслиги, кўп квартирали уйдаги жойни бегоналаштиришни талаб қилиш, кўп квартирали уйни ремонт қилиш мажбуриятига оид қоидалар белгиланмоқда.

Ўнинчидан, уй-жойни сақлаш харажатларини ва коммунал хизматлар ҳақини тўлаш, уй-жой фондини бошқариш билан боғлиқ қоидалар бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, такомиллаштирилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси муҳокамаси 21 октябрга қадар давом этади. Унда барча нодавлат ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг ўз таклиф-мулоҳазалари билан фаол иштирок этишга чорлаймиз.

 

Ўзбекистон Республикаси

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Ахборот хизмати

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo