• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 30.09.2020 | 8:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
 19.08.2020 | manba: Axborot xizmati |  |

Ишчи гуруҳлар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишларини ташкил этади ва ўрганади

Ҳудудларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишларини ташкил этиш ва амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари томонидан Ишчи гуруҳлар таркиби тасдиқланиб, вазифалар белгилаб берилди.

I- Ишчи гуруҳи, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири
М. Салиев раҳбарлигида Сурхондарё, Қашқадарё, Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида;

II- Ишчи гуруҳи, Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Ш. Абдуразаков раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ишларни амалга оширади.

 

Ишчи гуруҳларнинг асосий вазифаси этиб жорий йил 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ва 17 август куни Бош вазир раҳбарлигида Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларни жойларда самарали ижросини ташкил этиш деб белгиланди.

17 та вазирлик ва идоралар вакилларидан ташкил топган Ишчи гуруҳлар томонидан 20 августдан бошлаб тасдиқланган жадвал бўйича ҳудудларга чиққан 8- та йўналиш кесимида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилади ва амалий ёрдам кўрсатилади.

Хусусан кўп квартирали уйларни ва ижтимоий соҳа объектларини ҳамда иссиқлик, ичимлик сув, электр энергияси, табиий газ таъминоти тизимларини мавсумга тайёрлаш, аҳолига кўмир, суюлтирилган газ етказиб бериш, озиқ-овқат таъминоти захираларини яратиш каби муҳим масалалар ўрганилади ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш ишлари ташкил этилади.

 

 

           Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Ахборот хизмати

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo