• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 30.09.2020 | 9:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
 09.09.2020 | manba: Axborot xizmati |  |

“Республика ҳудудларида эскириб қолган уй-жой фондини таъмирлаш ва янгилаш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасига нисбатан ОАВ, шунингдек, Интернет тармоқларида танқидий материалларга муносабат”

Жорий йилнинг 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлигида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва Қурилиш вазирликлари томонидан матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Кўп квартирали уйларни бошқариш ташкилотларини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Хамидов Лазиз Захидович, вазирлик Ахборот хизмати раҳбари Ахмедов Алипаша Халисович ва Қурилиш вазирлиги, Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармасидан масъул ходимлар спикерлар сифатида иштирок этишди.

Анжуман давомида “Республика ҳудудларида эскириб қолган уй-жой фондини таъмирлаш ва янгилаш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини мазмун моҳияти атрофлича тушунтирилиб, мутахассислар томонидан анжуманда иштирок этган журналистларнинг саволларига жавоб берилди.

Бугунги кунда республикамиз бўйича 37 272 та кўп квартирали уйлар мавжуд, улардан 34 894 та уйларга 4430 уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва 134 бошқарув сервис компаниялари хизмат кўрсатмоқда қолган 2 378 та уйлар ўз-ўзини бошқаради.

Кейинги уч йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги 2922- сонли қарори билан тасдиқланган “2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини таъмирлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш шароитларини яхшилаш дастури”га асосан кўп квартирали уй-жой фондини техник ҳолатини яхшилаш, уйларни капитал ва жорий таъмирлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилган бўлиб, 2017 йилда таъмирга мухтож бўлган 29 мингдан ортиқ уйлардан 23 минга яқин кўп квартирали уйлар мукаммал ва жорий таъмирланди, туташ ҳудудлар ободонлаштирилди ва ушбу йўналишда ишлар давом эттирилмоқда.

Албатта, кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш, уни сақлаш, жорий ва мукаммал таъмирлаш бўйича ўз вақтида амалга оширилган ишлар, уйларнинг техник ҳолатини ва уйларда яшаш шароитини яхшилаш ҳамда уйларни яшашга яроқлилик муддатини узайтиришга хизмат қилади.

Шу билан бирга, ҳар бир кўп квартирали уйнинг қурилишида фойдаланган қурилиш материаллари, конструкцияси ва бошқа омилларни эътиборга олган ҳолда фойдаланиш ва яроқлилиги муддати мавжуд, табиийки кўп йиллар фойдаланиш давомида кўп квартирали уйларнинг барча таркибий элементлари ва мухандислик тармоқлари турли таъсирларга учрайди ва эскириб яроқсиз ёки авария ҳолатига келади.

Кўп квартирали уйларни техник ҳолатини ўрганиш, авария ёки яшаш учун яроқсиз бўлиб қолган уйларни аниқлаш ва ушбу уйларда истиқомат қилувчи аҳолини бошқа обод турар жой билан таъминлаш масалалари Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой Кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 августдаги Ф-5491 сонли “Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи кафолатланишини сўзсиз таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармойиши ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, 2000 йил 20 январидаги “Ўзбекистон Республикасининг уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олиш тўғрисида”ги 18-сонли қарори, 2018 йил 29 ноябрдаги 1017-Ф-сонли фармойиши ва бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатлар билан тартибга солинган.

Мазкур норматив-ҳуқуқий хужжатларга асосан:

жойлардаги давлат бошқарув органлари, вазирлик ва идоралар билан биргаликда мунтазам равишда уйлар ва турар жойларни (уй-жой фондига тегишлилигадан қатъий назар) техник ва санитар холатларини кўрикдан ўтказиб туришлари ва натижаси бўйича уй-жойларни уй-жой фондидан чиқариш бўйича қарор қабул қилишлари шарт.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2000 йил 20 январидаги “Ўзбекистон Республикасининг уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олиш тўғрисида”ги 18-сонли қарорининг
3-иловасидаги “Уйларни ва турар жойларни уй-жой фондидан чиқариш тартиби тўғрисида низомининг 2, 3, 4, 5 ва 6-бандларига асосан:

уйлар ва турар жойлар мулкдорлари, уй-жойларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича бошқарувчи ташкилотлар мунтазам равишда режали  огоҳлантирувчи ва режадан ташқари кўриклар ўтказиш йўли билан уйлар ва турар жойларнинг техник ҳолати устидан назоратни амалга оширадилар.

режадан ташқари кўриклар зилзилалар, сел тошқинлари, жалалар, довулли шамоллар, кучли қор ҳодисалари, уйлар жойлашган ҳудуддаги уйларнинг алоҳида элементларини ва уларни бутунлай шикастлаши мумкин бўлган ҳарбий ҳаракатлардан кейин, иссиқлик, сув, электр таъминоти тизимларидаги авариялардан кейин ва пойдеворлар ва элементларнинг деформацияланиши аниқланганда мажбурий тартибда ўтказилиши керак.

Мисол учун, айнан шу тартибда Сардоба сув омборидаги тошқин туфайли Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларининг талофат кўрган ҳудудларида жойлашган 148 та (1 738 та хонадон) кўп квартирали уйлар хатловдан ўтказилиб, улардан 107 та кўп квартирали уйлар (1 320 та хонадон) талофат кўргани аниқланди. Махсус ускуналар ёрдамида ўтказилган ўрганишлар натижасида 63 та уйлар яроқсиз ҳолатдалиги аниқланиб бузилмоқда, 44 та уйлар эса капитал таъмирлаш билан қайта тикланмоқда.

Уй ёки турар жой мулкдори аризасига кўра ёки уй-жойларга хизмат кўрсатиш бўйича бошқарувчи ташкилотнинг ёзма хабарига кўра, шунингдек, юқорида кўрсатилган ҳолларда, уйнинг ёки турар жойнинг, кимга карашлигидан қатъи назар, техник ҳолатини аниқлаш учун туман, шаҳар ҳокими томонидан, махсус комиссия тузилади.

Юқорида қайд этилган норматив-ҳуқуқий хужжатларга кўра, ҳар бир уйни мажбурий инструментал текшируви орқали уй-жой фондининг техник холатидаги авария даражасини аниқлаш ва уни яшаш учун яроқсиз деб элон қилишнинг муайян тартиби кўзда тутилган.

Кўп квартирали уйларни визуал текшириш орқали аниқланган авария белгиларининг мавжудлиги, уйни яшаш учун яроқсиз деб бузилишига асос бўла олмайди.

Шу билан бирга, алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Тошкент шаҳрининг марказ худудларида авария аломатлари (белгилари) мавжуд бўлган уйлар аниқланмаган ва шу сабабли Тошкент марказий ҳудудларидаги бирорта уйда ҳам инструментал (батафсил) ўрганишлар кўзда тутилмаган.

Уй-жой кодексининг 3-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уй-жой муносабатларини тартибга солиш соҳасида уй-жой фондидан фойдаланиш ва унинг асралишини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини юритиш, уй-жой соҳасини ривожлантиришнинг давлат комплекс дастурларини ишлаб чиқиш, уй-жой хўжалиги ва коммунал хизмат кўрсатиш бўйича давлат бошқарув органлари фаолиятига раҳбарлик қилиш каби ваколатларга эга.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан юқорида қайд этилган ваколатларидан келиб чиқиб, Уй-жой кодексининг 15, 17, 18 ва 20-моддаларига мувофиқ 2000 йил 20 январдаги 18-сонли Қарори билан Ўзбекистон Республикасида уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олишнинг ягона тизими тўғрисидаги (1-илова), Уйлар ва турар жойларни уй-жой фондига киритиш тартиби тўғрисидаги (2-илова) ва Уйларни ва турар жойларни уй-жой фондидан чиқариш тартиби тўғрисидаги  (3-илова) Низомларини тасдиқлаган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси юқорида қайд этилган - Уйларни ва турар жойларни уй-жой фондидан чиқариш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ, 2018 йил 29 ноябрдаги 1017-Ф-сонли фармойишини қабул қилиб, унда мамлакатимизнинг сейсмик минтақада жойлашганлигини инобатга олиб, юзага келиши мумкин бўлган фавқулотда юз берадиган ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда кўп квартирали уйларда истиқомат қилаётган фуқароларнинг хаёти хавфсизлигини ишончли таъминлаш мақсадида, Республика ҳудудида мавжуд авария холатига келиб қолган кўп квартирали уйларни ўрганиш бўйича республика комиссияси ташкил этилган.

Мазкур Фармойиш асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари, Республиканинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарлари раҳбарлигида комиссиялар тузилган бўлиб, улар томонидан аҳолининг мурожаатлари, ҳудудларда кўп квартирали уйлар бўйича мавжуд мониторинг маълумотларига асосан ҳамда ўз ҳудудларида олиб борилган визуал кузатиш натижаларига кўра авария белгилари (аломатлари) мавжуд деб 455 та кўп квартирали уйлар рўйҳати тузилган. 455 та кўп квартирали уйлар тегишли лойиҳа ташкилотлари томонидан инструментал текширилганда, уларнинг 263 тасини таъмирлаш ва 192 тасини бузиш лозимлиги тўғрисидаги хулосалар тақдим этилган.

Юқорида айтиб ўтилган ҳолатлардан келиб чиқиб, бугунги кунда вазирлигимиз Қурилиш вазирлиги билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республика ҳудудларида эскириб қолган уй-жой фондини таъмирлаш ва янгилаш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси тайёрланиб, жорий йилнинг 27 августида Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (www.project.gov.uz) жамоатчилик муҳокамаси  (ID-21364) ҳамда идоравий келишув (ID-21363) учун жойлаштирилган.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, қарорнинг асосий мақсади эскирган ва авария ҳолатидаги кўп квартирали уйларда истиқомат қилувчи аҳолининг ҳаётига хавф солувчи омилларни бартараф этиш, уларнинг яшаш шароитини яхшилаш ҳамда яшашга яроқсиз уйлар ўрнига эса янги уйларни барпо этишдан иборат.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиққан ҳолда айтишимиз мумкинки  Интернет ижтимоий тармоқларида “Республика ҳудудларида эскириб қолган уй-жой фондини таъмирлаш ва янгилаш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида”ги қарор лойиҳасининг айнан бузилишга тушган манзилли дастури бўйича танқидий материалларга хеч қандай асос йўқ.

Биринчидан, ушбу дастур билан бузилиши кўзда тутилаётган кўп квартирали уйлар давлат ёки жамоат эхтиёжи учун олиб қўйиш мақсадида эмас, аксинча юқорида айтиб ўтилганидек ушбу қарордан кўзланган асосий мақсад авария ҳолатидаги кўп квартирали уйларда яшаётган фуқароларнинг хавфсизилигини таъминлаш ва уларнинг яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган.

Иккинчидан, мазкур уйларнинг барчаси ваколатли лойиҳа ташкилотлари томонидан инструментал текширувдан ўтказилган бўлиб, уларни таъмирлаш орқали фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилган ва хулосалар тақдим этилган.

Учинчидан, ушбу уйларнинг қурилган йилларига эътибор қаратадиган бўлсак, дастурдаги энг эски уй 1934 йилда қурилган бўлиб, фойдаланиш ва яроқлилик муддати ўтаб бўлган. Қолган уйларнинг энг катта қисми ҳам ўтган асрнинг 40-50 йиллар оралиғида қурилган бўлиб, уларнинг деярли 80 фоизи икки қаватли уйлардан ташкил топган. Шунингдек, уйлар жойлашуви жиҳатидан ҳам уларнинг энг катта қисми Республикамизнинг энг чекка ҳудудларига тўғри келади.

Тўртинчидан, қарор лойиҳасининг якуний версияси эмас. Чунки, бугунги кунда кўплаб вилоятларимизда бу борада амалий ишлар бошлаб юборилган бўлиб, кўплаб уйларда таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шу нуқтаи назардан вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда аҳолидан келиб тушган таклиф ва мулохазалар асосида дастуримизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши имконияти мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Ахборот хизмати

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo