• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 30.09.2020 | 7:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
 21.08.2020 | manba: Axborot xizmati |  |

“Карантин шароитида аҳолига узлуксиз иссиқлик таъминотини етказилишини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар”, “Иссиқлик энергияси бўйича нархларни шакллантириш ва тарифларни белгилаш механизими” ҳамда “2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўр

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Карантин шароитида аҳолига узлуксиз иссиқлик таъминотини етказилишини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар”, “Иссиқлик энергияси бўйича нархларни шакллантириш ва тарифларни белгилаш механизими” ҳамда “2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида” мавзуларида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 

Жорий йилнинг 21 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Джамалов Ғофир Орибжанович “Карантин шароитида аҳолига узлуксиз иссиқлик таъминотини етказилишини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар”, “Иссиқлик энергияси бўйича нархларни шакллантириш ва тарифларни белгилаш механизими” ҳамда “2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида” атрофлича маълумот берди.

1. Карантин шароитида аҳолига узлуксиз иссиқлик таъминотини етказилишини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида

Аҳолини карантин шароитида иссиқлик энергияси (кўп квартирали уйларни ва ижтимоий соҳа объеткларини иситиш ва иссиқ сув) билан узлуксиз таъминлашни ташкил этиш мақсадида ҳудудий иссиқлик таъминоти ташкилотлари кучайтирилган иш режимида фаолияти йўлга қўйилди. Ҳудудий уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ва иссиқлик таъминоти корхоналарида куну-тун фаолият юритаётган диспетчерлик ва авария хизматлари навбатчилиги жорий этилди.

Карантин шароитида Республикамиз бўйича 15500 та кўп квартирали уйларга иссиқлик таъминоти корхоналаридаги 79 та марказий ва 345 та маҳаллий қозонхоналари томонидан иссиқлик энергиясини узлуксиз етказиб берилди. Узилишлар фақатгина тармоқларда юзага келган авария ҳолатларини бартараф этиш билан боғлиқ бўлган. Мисол учун жорий йилнинг 20 мартидан бошлаб бугунги кунгача иссиқлик таъминоти ташкилотларида ташкил этилган махсус авария гуруҳлари томонидан республика бўйича 450 дан ортиқ авариялар бартараф этилган. Бу даврда иссиқлик энергияси етказилишида юзага келган муаммолар юзасидан кўп квартирали уйларда истеқомат қилувчи аҳолини 165 та мурожаатлари кўриб чиқилиб, ижобий ҳал қилинди.

Карантин шароитини эътиборга олган ҳолда 15500 кўп квартирали уйларда истиқомат қилувчи аҳоли учун қулай яшаш шароитларни яратиш мақсадида, иситиш мавсуми бир ойдан ортиқ муддатга узайтирилди. Олдинги йилларда иситиш мавсуми 15-23 март кунларигача давом эттирилган бўлса, бу йил эса иссиқлик энергияси май ойигача узлуксиз етказиб борилди. Жорий йилда ҳам хаво хароратини эътиборга олган ҳолда иситиш мавсумини барвақт бошлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Шу билан бирга, иситиш даври якунланиши вақтида иситиш тизимларида мавсумий регламент ишларни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган кўп квартирали уйларда иссиқ сувнинг вақтинчалик ўчириш тадбирлари июнь-июль ойлари карантин қоидалари юмшатилган ва ҳаво ҳарорати юқори бўлган даврда босқичма-босқич амалга оширилди.

Бугунги кунда барча марказий ва маҳаллий қозонхоналар штат режимида фаолиятини давом эттирмоқда.

Бундан ташқари, Республикамизда коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш бўйича жорий этилган карантин қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш мақсадида иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатилиши карантин даврини якунланишига қадар тўхтутилди.

Ушбу даврда истеъмол қилинган иссиқ сув учун хисоб-китоблар ўрнатилган ҳисоблагичлар кўрсаткичлари асосида амалга оширилиши давом эттирилди.

Агар шу даврга қадар, жисмоний ва юридик шахсларнинг иссиқ сув ҳисоблагичлари қиёслашдан ўтказиш учун олиб кетилган бўлса, карантин даврида истеъмол қилинган иссиқ сув учун тўловлар ҳисоблагичнинг олдинги ойлардаги кўрсаткичлари бўйича амалга оширилиши жорий этилди.

         Шу билан бирга аҳолига қулайлик яратиш мақсадида иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан кўрсатилаётган хизматларга карантин даврида юзага келган қарздорликлар учун жарималар ва пениялар жорий этилмаган ҳамда қарздор истеъмолчилар бўйича судларга даъво аризалари киритилмаган, истеъмолчилар иссиқлик таъминотидан узилмаган. Бугунги кунда карантин қоидалари юмшатилиши билан етказиб берилган иссиқлик энергияси учун тўловларни ундирилиши йўлга қўйилмоқда.

 

2. Иссиқлик энергияси бўйича нархларни шакллантириш ва тарифларни белгилаш механизими.

Аҳолига қулайликлар яратиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида, ишлаб чиқарилган иссиқлик энергияси учун ўтган йиллар давомида пасайтирилган тариф сиёсати жорий этилган. Бу амалиёт бугунги кунда ҳам давом эттирилмоқда.

             Иссиқлик энергияси учун белгиланган тарифлар, харажатларни қопламайди, табиийки бундай ҳолат иссиқлик таъминоти корхоналарининг молиявий-иқтисодий ҳолатига салбий таъсир кўрсатмоқда.

             Мисол учун, хозирги даврда 1 Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш учун 140 549 сўм харажат қилинади:

    • 135,4 м3 табий газ сарфланади - 89 258 сўм  ёки умумий харажатни 63,5 фоизини,
    • 50 кВт электр энергия сарфланади 22 500 сўм ёки умумий харажатни 16 фоизини,
    • 20 м3 совуқ сув ишлатилади 9 110 сўм ёки умумий харажатни 6,5 фоизини,
    • иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлар 11 871 сўм ёки умумий харажатни 8,5 фоизини,
    • қолган ишлаб чиқаришнинг қўшимча харажатлари 7 810 сўм ёки умумий харажатни 5,5 фоизини ташкил қилади.

              Лекин аҳолига таннархдан паст нархларда тарифларни қўллаш натижасида, бугунги кунда 1 Гкал иссиқлик энергияси аҳоли учун 91 960 сўм ёки таннархнинг 65,4 фоизи миқдорида тарифлар белгиланган.

             Давлатимиз томонидан аҳолига бундай қулайликлар яратилишига қарамай истеъмолчилар томонидан истеъмол қилинган иссиқлик энергияси учун тўловларни ўз вақтида тўламаслик ҳолатлари юзага келмоқда.

             Жумладан 2020 йил 1 август ҳолатига иссиқлик таъминоти корхоналарига етказиб берилган иссиқлик энергияси учун аҳоли томонидан 296,7 млрд.сўм миқдордаги тўловлар амалга оширилмаган, бу эса корхоналарнинг дебитор қарздорлигининг 73,4 фоизни ташкил этади.

             Қолган 65,1 млрд.сўм ёки 16,1 фоизни улгуржи истемолчиларга тўғри келади, бошқа дебитор қарздорликлар 42,4 млрд.сўм ёки 10,5 фоизни ташкил қилмоқда.

             Шунингдек, таннархдан паст даражада тарифларни қўллаш натижасида иссиқлик таъминоти корхоналарининг бугунги кун холатига жами кредитор қарздорликлари 1 812,8 млрд.сўмни ташкил этмоқда, шундан:

    • электр энергиясидан 24,7 млрд.сўм ёки 1,4 фоизни;
    • табиий газдан 148,2 млрд.сўм ёки 8,2 фоизни;
    • совуқ сувдан 27,9 млрд.сўм ёки 1,5 фоизни;
    • сотиб олинган иссиқлик энергиясдлан 1 441,1 млрд.сўм ёки 79,5 фоизни;
    • бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларидан 15,6 млрд.сўм ёки 0,8 фоизни;
    • ойлик иш ҳаққидан 14,5 млрд.сўм ёки 0,8 фоизни ташкил этади.

             Иссиқлик энергияси учун нархларни шакллантириш ва тарифларни белгилаш бўйича жорий этилган ушбу механизим асосида  бугунги кунда аҳоли хонодоннинг 1 м2 ни иситиш учун 1 771 сўм, иссиқ сув учун эса хисоблагич ўрнатилган бўлса 1 м3 иссиқ сув учун 5 242 сўм, хисоблагич бўлмаган тақдирда 1 киши бошига 1 ойга 30 705 сўм миқдорида  ҳисоб-китоб амалга оширилмоқда.

             Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, истеъмолчиларга қулайликлар яратиш мақсадида бугунги кунда Тошкент шаҳрида “Биллинг” тизими жорий қилинган бўлиб, ушбу тизим орқали истеъмолчилар электрон шахсий кабинети орқали тўловлар миқдорини, мавжуд қарздорликни ва бошқа маълумотларни олиши мумкин, ҳамда U-Pay, Pay-me, Click, Paynet, Paymo электрон тўловлар тизими орқали тўловни амалга ошириш шароитлари яратилган.

             Бугунги кунда ушбу “Биллинг” тизими Республика ҳудудларидаги барча иссиқлик таъминоти корхоналарига жорий қилинмоқда.

             Истеъмолчилар ва иссиқлик таъминоти корхоналари ўртасида нореал қарздорликлар (тушунмовчиликлар) юзага келган тақдирда тегишли хужжатлар олинган ҳолда, хизмат кўрсатувчи худудий иссиқлик таъминоти корхоналарига мурожаат қилиниши мақсадга мувофиқлигини билдирамиз. Хар бир шу мазмундаги мурожаатга алоҳида ёндошган ҳолда чоралар кўрилади.

             Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига кўра хар йили корхоналарнинг аҳоли учун иссиқлик энергияси ва иссиқ сувга пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида кўриладиган зарарлари бюджет томонидан қисман қопланиб келмоқда.

             Жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
2 декабрдаги ПҚ-4542-сон қарорининг 1-иловасида 2020 йил давомида аҳоли учун иссиқлик энергияси ва иссиқ сувга пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида кўриладиган зарарларни қоплаш учун маблағлар ажратилиниши белгилаб берилган. Ушбу қарор мохиятига кўра 2020 йилда аҳоли учун иссиқлик энергияси ва иссиқ сувга пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида кўриладиган зарарлар корхоналар томонидан берилган хисоб-китобларга кўра чораклар якуни таъминотчи корхоналари (табий газ, электр энергияси хамда сув таъминоти” дан бўлган кредитор қарздорликлари қисман қопланиб борилмоқда.

 

3. 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида

         Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш масалалари бугунги кунда вазирлигимиз олдида турган асосий вазифалардан биридир.

Кўп квартирали уйларни ва иссиқлик таъминоти тизмини, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича олдимизда ўта муҳим вазифалар турибди.

Республикада коронавирус инфекцияси (пандемия) тарқалиши натижасида ҳудудларда эълон қилинган карантин кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврида барқарор ишлашига ўз вақтида тайёрлаш борасида амалга оширишимиз зарур бўлган тадбирларни бир оз чўзилишига сабаб бўлди.

         Бу йўналишда ишларни бошлаган бўлсакда, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун яна бир қатор чора-тадбирларни амалга оширишимиз зарур.

         Жумладан, жорий йил 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ва 17 август куни Бош вазир раҳбарлигида Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишларида берилган топшириқларни жойларда самарали ижроси ташкил этилган.

Аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларини мувофиқлаштириш ва уни беталофат ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А. Раматов бошчилигида Вазирлар Маҳкамасида республика штаби ташкил этилди.

Белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда ҳудудларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишларини ташкил этиш ва амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Бош вазирининг биринчи ўринбосари томонидан Ишчи гуруҳлар таркиби тасдиқланиб, вазифалар белгилаб берилди.

I- Ишчи гуруҳи, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири
М. Салиев раҳбарлигида Сурхондарё, Қашқадарё, Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида;

II- Ишчи гуруҳи, Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Ш. Абдуразаков раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ишларни амалга оширади.

17 та вазирлик ва идоралар вакилларидан ташкил топган Ишчи гуруҳлар томонидан 20 августдан бошлаб тасдиқланган жадвал бўйича ҳудудларга чиққан холда 8-та йўналиш кесимида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилади ва амалий ёрдам кўрсатилади.

Хусусан кўп квартирали уйларни ва ижтимоий соҳа объектларини ҳамда иссиқлик, ичимлик сув, электр энергияси, табиий газ таъминоти тизимларини мавсумга тайёрлаш, аҳолига кўмир, суюлтирилган газ етказиб бериш, озиқ-овқат таъминоти захираларини яратиш каби муҳим масалалар ўрганилади ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш ишлари ташкил этилади.

Ичимлик сувидан фойдаланиш, Кўп қаватли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш, Электр назорат ва Нефть-газ назорат инспекциялари доимий равишда жойларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишларни таҳлил қилиб, республика штабига кундалик ахборот киритиб боради.

 

         Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида:

Иссиқлик таъминоти бўйича:

87 та марказий ва маҳаллий қозонхоналар, 852 та қозонлар, 73,1 км иссиқлик тармоқлари мукаммал таъмирланади, 917,2 км иссиқлик тармоқлари жорий таъмирланади, 99,1 км иссиқлик тармоқларини изоляция қилинади, шунингдек 185,3 км ичимлик сув тармоқлари мукаммал таъмир, 488,2 км ичимлик сув тармоқлари жорий таъмирдан чиқарилади. Ушбу ишлар бугунги кун ҳолатига 25-30 фоизга бажарилган ва ишлар жадал амалга оширилмоқда.

Хусусан, бугунги кунга қадар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мобайнида иссиқлик таъминоти бўйича 24 та марказий 10 та маҳаллий қозонхона, 118 та қозон, 169 та насос агрегатлари, 238 км иссиқлик тармоқларида мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда 13 км иссиқлик тармоқларида иссиқлик қопламаларини янгилаш ишлари амалга оширилди.

2020 йилда марказлашган иссиқлик таъминоти тизими ташкилотлари тасарруфида жами 633 та марказий ва локал қозонхоналар ҳамда иссиқлик тармоқларида синов текширув ишлари амалга оширилди.

         Кўп квартирали уйлар бўйича:

3 212 та кўп квартирали уй-жойларни жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, уйларнинг 732,6 млн.кв.м том қисми, 1080 та уйларнинг фасад қисмини, 3 685 та кириш йўлаклари, 1 888 та уйларнинг ички муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларни таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда, 274,95 минг.кв.м уй олди йўлакларни бетонлаш ҳамда уйларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш ишлари режалаштирилган. Тасдиқланган Манзилий дастур асосида ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, ҳудудлардаги кўп квартирали уй-жой фондини таъмирлаш, атрофидаги ҳудудларни ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун тижорат банклари томонидан уй-жой мулкдорлари ширкатларига 111,1 млрд. сўм ва Махаллий бюджет, ширкат, хомийлик маблағлари ҳисобидан 63 млрд. сўм жами 174,3 млрд.сўм миқдорида маблағлари ажратилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда иссиқлик таъминоти тизими мавжуд бўлмаган 7 минг 883 та кўп квартирали уйларни хатловдан ўтказилиб, ушбу уйларда истеқомат қилувчи аҳоли билан учрашиб, мавсумда уйларни иситиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича режалаштирилган ишларни ўз вақтида якунлаш ва мавсумни беталофат ўтказишга барча куч ва имкониятларимизни сафарбар этганмиз. Карантин нормаларига эътибор қилиб, ишимизни давом эттирамиз.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Ахборот хизмати

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo