• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 12.07.2020 | 15:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
Ўтган кун давомида (2020 йил 03-Июнь) 31 та авария ҳолати бартараф қилинди: Тошкент шах. –12 (СувСоз–4, ИСТ–2, ГорПЭС–6), Тошкент вил.–1 (ССТ), Наманган вил.–1 (ССТ), Фарғона вил.–3 (ССТ–2, К–1), Сирдарё вил.–2 (ЭТ), Навоий вил.–2 (ССТ–1, ИСТ–1), Бухоро вил. –5 (ССТ–3, К–2), Қашқадарё вил. –3 (ССТ–2, К–1), Сурхандарё вил.–2 (ССТ).
 27.06.2020 | manba: Axborot xizmati |  |

Лойиҳадан фойдаланишга топширилгунга қадар бўлган жараённинг онлайн мониторинг ва назорати “Smart qurilish” комплекс ахборот тизими орқали амалга оширилади

Жорий йилнинг январь ойидан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида тест режимида ишлатилаётган “Smart qurilish” комплекс ахборот тизими  июнь ойидан тўлиқ амалиётга тадбиқ этилди.

Маълумки, кейинги йилларда ичимлик сув таъминоти, оқава сув хизматлари ва иссиқлик таъминоти инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан инвестиция дастурлари доирасида давлат бюджетининг йирик миқдордаги маблағлари ҳамда соҳага жалб этилган Халқаро молия  институтларнинг инвестициялари ҳисобидан республикамиз ҳудудларида катта қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, 2020 йилда 1,4 трлн сўм миқдордаги давлат бюджети маблағлари ҳамда 144,6 млн долл. миқдордаги Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 500 тадан ортиқ ичимлик сув таъминоти, оқава сув хизматлари ва иссиқлик таъминоти объектлари қурилмоқда ва реконструкция қилинмоқда.

Айни пайтда, соҳада амалга оширилаётган қурилиш ишларининг сифатини назорат қилиш, лойиҳалаштиришдан бошлаб фойдаланишга топширилгунгача бўлган барча жараёнларни мониторингини юритиш ва шаффофлигини таъминлаш каби масалалар муҳим ахамият касб этмоқда.

Ушбу йўналишдаги ишларни самарали ташкил этиш учун Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан малакали дастурчи мутахассисларни жалб қилган ҳолда “Smart qurilish” комплекс ахборот тизими ишлаб чиқилиб, жорий йилнинг январь ойидан тест режимида синовдан ўтказилиши бошланган эди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, “Smart qurilish” комплекс ахборот тизими Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ва 2020 йил “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастуридаги соҳага оид вазифаларни ижроси доирасида ишлаб чиқилди ва соҳада амалга оширилаётган қурилиш ишларини шаффофлигини таъминлаш билан бир қаторда коррупция аломатларини олдини олишга ва бюрократик тўсиқларни бартараф этишга хизмат қилади.

Бугунги кунда вазирлик буюртмачилигида амалга оширилаётган
500 тадан ортиқ лойиҳаларга оид маълумотлар рақамлаштирилган ҳолда “Smart qurilish” комплекс ахборот тизимига жойлаштирилиб, маълумотлар базаси шакллантирилди. Даставвал маълумотлар базасига объектларнинг манзилли дастури ва йиллик манзилли рўйҳати, ҳар бир қурилиш объекти бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа-смета хужжатлари ҳамда экспертиза хулосалари, лойиҳачи ташкилотлар ва қурилишда иштирок этаётган пудратчилар ва ёрдамчи пудратчилар, буюртмачи томонидан улар билан тузилган шартномалар ҳақида маълумотлар киритилди.   

Шу билан бирга, маълумотлар базасини ҳар бир объектдаги қурилиш билан боғлиқ бўлган барча жараёнлар, хусусан бажарилган иш хажми ҳамда молиялаштириш ҳолати тўғрисидаги, шунингдек амалга оширилаётган назорат текширувларини ва кўрсатиб ўтилган камчиликларни қайд этиш, уларни бартараф этиш бўйича аниқ ва ишончли маълумотларни онлайн режимда электрон шаклда киритиб борилиши йўлга қўйилди. 

Дастурий таъминотининг яна бир муҳим жиҳати, лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида тасдиқланган режа-жадваллар ва имзоланган шартномаларда белгиланган ишларнинг ижро муддатлари яқинлашганда ёки ижро муддати кечиктирилганда, тизим орқали масъул ижрочилар ҳамда мутасадди раҳбарлар мунтазам хабардор қилинадилар. Бу эса, лойиҳачи, буюртмачи ва пудратчи ташкилотларнинг масъулиятини оширишга, юзага келган муаммоларни тезкорлик билан бартараф этишга ва объектларни ўз вақтида фойдаланишга топширилишини таъминлашга хизмат қилади.

Бундан ташқари, “Smart qurilish” ахборот тизими лойиҳа ташкилотларига, буюртмачи ва инвесторларга, экспертиза ўтказадиган ва бошқа назорат қилувчи ташкилотларга ҳамда пудратчи-қурувчи корхоналарига бир қатор қулайликлар яратди. Жумладан:

қурилаётган объектлар бўйича шакллантирилган ва мунтазам равишда  тўлдириб борилиши кўзда тутилган маълумотлар базасидан лойиҳачи, буюртмачи ва қурилиш жараёнида иштирок этаётган бошқа ташкилотлар, ўзларига тегишли бўлган маълумотлардан монеликсиз фойдаланиши мумкин;

буюртмачи ва  назорат қилувчи ташкилотларга қурилишнинг ҳар бир босқичида амалга оширилган ишларни сифати ва ўз вақтида бажарилганлигини онлайн режимида назорат қилиш ва мониторингини юритиш имконини беради;

олдин “қоғоз” кўринишида бўлган қурилиш жараёнида бажарилган иш хажмини тасдиқловчи хужжатлар бугунги кунда тизим орқали электрон шаклда, фотосуратлар билан тақдим этилмоқда ва маълумотлар базасида сақланмоқда;

дастурнинг “Monitoring” тизими ёрдамида қурилиш жараёнида иштирок этувчи барча ташкилотларнинг фаолияти, жумладан бажарилган иш хажми, қурилиш ишларини тасдиқланган лойиҳа асосида, қурилиш маъёрлари ва қоидаларидан чиқмаган ҳолда сифатли ҳамда ўз вақтида бажарилиши ҳамда назоратни амалга оширувчи Бош техник назоратчи, техник назоратчи томонидан амалга оширилаётган ишларни мониторинги онлайн тарзда олиб борилади.

Хозирда “Smart qurilish” ёрдамида онлайн тарзда шаффоф тендер савдоларини ўтказиш имкониятини берувчи “Tender” тизимини ишлаб чиқиш бўйича ишлар якунланмоқда. Бунда, буюртмачи ва тендерда иштирок этувчи пудратчи-қурувчи ташкилотлар билан масофадан туриб ишлар ташкил этилади. Тендерда иштирок этиш истагини билдирган пудратчи-қурувчи ташкилотлар тизим орқали тендер хужжатларини тайёрлаш учун лойиҳа тўғрисидаги тегишли маълумотлардан фойдаланиб, онлайн тарзида тендерда иштрок этади.

Дастурий таъминотнинг амалийлиги ва муҳимлиги буюртмачи ва пудратчи ўртасидаги ўзаро қурилиш бўйича молиявий ҳисоб-китоб операцияларини онлайн тарзда амалга ошириш имконияти мавжудлигида номоён бўлади. Шу боис “Smart qurilish” нинг “Billing” тизими ҳам жорий этилмоқда. Қурувчининг бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи, техник назоратчи ва бош техник назоратчи томонидан тасдиқланган сўнг, буюртмачи томонидан бажарилган ишларга нисбатан мутаносиб равишда қурувчи ташкилотига маблағлар жорий этилаётган ушбу тизим ёрдамида онлайн ўтказиб берилади ва назоратга олинади.

Жорий этилаётган “Smart qurilish” комплекс ахборот тизими жойларда самарали ишлашини ва қўлланилишининг ягона амалиётини таъминлаш мақсадида, ушбу дастурий таъминот билан ишловчилар учун махсус тренинг-машғулотлари ўтказилди.

Эътиборлиси, “Smart qurilish” орқали манфаатдор шахслар ва жамоатчилик вазирлик буюртмачилигида амалга оширилаётган ичимлик сув таъминоти, оқава сув хизматлари ва иссиқлик таъминоти объектларидаги қурилиш ишлари боришини кузатиш имкониятига эга бўлишади.

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo