• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 07.08.2020 | 8:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
 23.07.2020 | manba: Axborot xizmati |  |

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифаларни ижроси таъминланмоқда

Аввал ҳабар қилганимиздек, жорий йилнинг 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда ичимлик суви ва канализация тизимини яхшилаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини жадаллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Видеоселектор йиғилишида уй-жойлар, иссиқлик таъминоти тизими, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш бўйича Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, ширкатларнинг муаммоли қарздорлигини қисқартириш, кўп квартирали уйлар бошқарувини сервис компанияларига бериш тажрибасини кенгайтириш бўйича ҳам амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

 Жорий йилнинг 22 июль куни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Салиев раҳбарлигида ўтказилган видеоконференция йиғилишида мазкур топшириқларнинг жойларда ижроси ҳолати муҳокама қилиниб, вазир ўринбосарлари ва ҳудудий уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари бошлиқларини ҳисоботлари тингланди. Амалга оширилган ишлар муҳокамасидан сўнг келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Республикада жами 37 109 та кўп квартирали уйлар мавжуд бўлиб, уларга 4 453 та уй-жой мулкдорларининг ширкатлари (УЖМШ) ҳамда 159 та бошқарув сервис компаниялар (БСК) томонидан хизмат кўрсатилади.

Жорий йилнинг 18 июлидан бошлаб ҳудудлар кесимда Ишчи гуруҳлари ташкил этган ҳолда кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатаётган УЖМШ ҳолати, айланма маблағларидан фойдаланиш ва ҳисоб-китоблар тизимини олиб борилишини таҳлил қилиш ишлари олиб борилмоқда.  Бугунги кунда 45 параметрлардан иборат бўлган намунавий жадвал асосида жами 950 та УЖМШ фаолияти таҳлили ўтказилди (Тошкент ш. ташқари) ва бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда. Таҳлил якунларига кўра ширкатларнинг муаммоли қарздорлигини қисқартириш, молиявий-иқтисодий ҳолатини соғламлаштириш бўйича чоралар кўрилди. 

Йиғилишда ширкатларнинг муаммоли қарздорлигини қисқартириш борасида ўтган даврда ўз самарасини кўрсатган “Ягона ҳисоб маркази” ДУКлар фаолияти янада такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади.

Шу билан бирга, йиғилишда уй-жой фондини бошқариш бўйича ўз самарасини кўрсатган Юнусобод тумани тажрибасини аҳоли ва тадбиркорлар орасида оммалаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилиниб, вазифалар белгилаб олинди.

Видеоконференция йиғилишида уй-жойлар, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Жорий йилда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида 3 212 та уй-жойлар таъмирланади. Бунда, 540 минг.м2 том қисмини мукаммал таъмирлаш, 193,3 минг.м2 жорий таъмирлаш, 3 685 та кириш йўлаклари, 1 605 та темир эшиклар ўрнатиш, 1 793 та кодли қулфлар ўрнатиш, 1 888 дона ертўла қисмидаги ички мухандислик тармоқларини ва коммуникацияларни таъмирлаш, 1 080 та фасад қисмини таъмирлаш, 18 минг метрдан зиёд ирригация тизимини таъмирлаш ва 279,2 минг. м2 уй олди йўлакларини (тротуар) бетон қоришмаси билан қоплаш ишлари режалаштирилган. Ушбу ишларни амалга ошириш учун жами 175 млрд. сўм талаб этилади.

Иссиқлик ва ичимлик сув таъминоти объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида иссиқлик таъминоти ташкилотлари тасарруфидаги жами 633 та марказий ва локал қозонхоналар ҳамда иссиқлик тармоқларида синов текширув ишлари амалга оширилиб, натижасига кўра жорий йилда 50 та марказий ва 87 та локал қозонхоналар, 852 та қозонлар,
990,3 км иссиқлик тармоқлари мукаммал ва жорий таъмирланиши ҳамда тармоқларнинг 99,1 км қисми изоляция қилиниши, 472 дона насос ускуналарини мукаммал ва жорий таъмирлаш кўзда тутилган.

Шу билан бирга, 673,5 км ичимлик сув тармоқлари ва 2 168 дона насос ускуналарини мукаммал ва жорий таъмирлаш режалаштирилган.

 Йиғилишда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш, истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш жараёнининг боришини ўрганиш ва назорат қилиш, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, иссиқлик энергияси ва ичимлик сув етказиб бериш бўйича республика штаби фаолиятини самарали ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo