• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 12.07.2020 | 14:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
Ўтган кун давомида (2020 йил 03-Июнь) 31 та авария ҳолати бартараф қилинди: Тошкент шах. –12 (СувСоз–4, ИСТ–2, ГорПЭС–6), Тошкент вил.–1 (ССТ), Наманган вил.–1 (ССТ), Фарғона вил.–3 (ССТ–2, К–1), Сирдарё вил.–2 (ЭТ), Навоий вил.–2 (ССТ–1, ИСТ–1), Бухоро вил. –5 (ССТ–3, К–2), Қашқадарё вил. –3 (ССТ–2, К–1), Сурхандарё вил.–2 (ССТ).
 29.05.2020 | manba: Axborot xizmati |  |

Уй-жой коммунл хизмат кўрсатиш вазири Фарғона вилоятида хизмат сафарида бўлди

Кейинги йилларда Фарғона вилоятида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, аҳоли учун муносиб яшаш шароитларини яратиш, аҳоли пунктларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Давлатимиз Раҳбарининг соҳани ривожлантириш борасидаги топшириқлари ижроси юзасидан йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва келгусидаги вазифаларни белгилаб олиш мақсадида, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Салиев жорий йилнинг 27-29 май кунлари Фарғона вилоятида хизмат сафарида бўлди.

Хизмат сафари Марғилон шаҳридан бошланди.

Вазир Марғилон шаҳрида барпо этилаётган Хунармандлар шаҳарчаси, ҳамда ушбу ҳудудда намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган кўп квартирали уйларнинг ичимлик суви ва канализация тизимини кўздан кечирди ва қурилиш-таъмирлаш ишларини карантин тартиб қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда олиб борилиши, шунингдек аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш юзасидан қатор топшириқлар берди.

Шу билан бирга, “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 55-моддасига асосан, Марғилон шаҳрида ўтказилаётган ҳуқуқий эксперимент ишлари билан танишиш мақсадида, Марғилон шаҳар Ватан МФЙ ҳудудида ташкил этилган “Ватан уй-жой хизмат” бошқарув сервис ташкилоти фаолияти ва унинг келгусидаги режалари билан танишиб, ушбу ҳудудда истиқомат қилаётган меҳнат фаҳрийлари билан суҳбатлашди. Суҳбат жараёнида Марғилон шаҳридаги коммунал соҳани ривожлантириш борасидаги амалга оширилаётган ишлар ва Давлатимиз раҳбари томонидан яратиб берилаётган кенг имкониятлар тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Бундан ташқари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Салиев шаҳардаги 2020-2024 йилларда Қўқон ҳамда Марғилон шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида аҳолини тоза ичимлик суви, канализация хизматлари шунингдек, Марғилон шаҳрининг “Гулистон”, “Зухро”, “Милтиқсоз”, “Чилонзор” МФЙлари ҳудудларида жойлашган мавжуд 130 та кўп квартирали уй (5711 та хонадон) ларни “Фарғона иссиқлик электр маркази” АЖ орқали марказлашган иссиқ сув ва иссиқлик билан таъминлаш бўйича зудлик билан тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш ҳамда тендер савдоларини бошлаш юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқлар берди.

Навбатдаги манзил Фарғона шаҳри бўлди

Вазирнинг Фарғона шаҳрига қилган ташрифи чоғида бир неча йиллардан буён энг оғир муаммоли ҳисобланган А.Қодирий мавзесида жойлашган кўп квартирали уйларнинг иссиқлик таъминоти тизимини яхшилаш бўйича олиб борилган ишлар, РК-3 қозонхонасини капитал реконсткруция ва модеринизация қилиш ишлари билан яқиндан танишди.

2019 йилда марказлашган иссиқлик таъминоти тизимларини ва аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилган. Ҳусусан, вилоят бўйича жами 13,636 млрд.сўм маблағлар ҳисобидан Вилоят “Иссиқлик манбаи”ИЧДБ томонидан 1 дона иситиш қозони (РК-2 қозонхонаси), 0,525 км иссиқлик тармоқлари ва (измерительний комплекс) газ қурилмаси мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги
ПҚ-4067-сонли қарорига асосан, Фарғона шаҳридаги “ФПИ” номли маҳаллий қозонхонада модернизация ва реконструкция ишлари амалга оширилиб,
2 та янги, замонавий, энерготежамкор модулли қозонлар ўрнатилиб, ишга туширилди ва истеъмолчилар иссиқлик энергияси билан таъминланди.

Фарғона шаҳридаги “РК-3” қозонхонаси сувни кимёвий тозалаш цехи модернизация ва реконструкция қилинди, Япония давлатининг “НЕДО” дастури доирасида 2019 йил декабрь ойида ишга туширилган газ турбина ускунаси (ГТУ)га кимёвий тозаланган сув етказиб бериш натижасида, А.Қодирий мавзесидаги 40 дан зиёд кўп қаватли уйлар иссиқлик энергияси билан таъминланди. 2020 йилда қурилиш-монтаж ишлари давом эттирилмоқда ва «РК-3» марказий қозонхонаси учун 25 млрд.586 млн.сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Ушбу сайи ҳаракатлар натижасида жами 11 600 та хонадонлар ҳамда бошқа соҳа объектлари иссиқлик билан таъминланиши кутилмоқда.

Вазир барча объектларни кўздан кечириб, мутасадди раҳбарларга мазкур объектни сақлаш ҳамда ундан оқилона фойдаланиш бўйича топшириқлар берди.

Давлатимиз Раҳбарининг 2019 йил 6-7 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш соҳада амалга оширилаётган ишлар натижасида эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар, уларни бартараф этиш масалалари бўйича Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Салиев Фарғона вилоятидаги тизим ташкилотлари раҳбарлари билан алоҳида-алоҳида учрашувлар ўтказди.

Учрашувда вазирлик тасарруфидаги сув таъминоти ва иссиқлик таъминоти корхоналари, “Таъмирлаш-тиклаш хизмати”, “Ягона ҳисоб-китоб маркази” ДУКлар раҳбарлари ҳамда вилоятдаги кўп хонадонли уй-жой мулкдорлари ширкатлари раҳбарлари иштирок этишди.

Асосий масалалар қаторида 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш масаласи муҳокама этилиб, юзага келаётган камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасадди ташкилот ва ходимларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берди.

2020 йил дастури бўйича амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати, аҳолига яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг фаолияти билан яқиндан танишди. Тегишлилигига кўра аҳоли яшаш шароитини яхшилаш ҳамда масъул ташкилотларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича аниқ кўрсатмалар берди.

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo