• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 12.07.2020 | 14:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
Ўтган кун давомида (2020 йил 03-Июнь) 31 та авария ҳолати бартараф қилинди: Тошкент шах. –12 (СувСоз–4, ИСТ–2, ГорПЭС–6), Тошкент вил.–1 (ССТ), Наманган вил.–1 (ССТ), Фарғона вил.–3 (ССТ–2, К–1), Сирдарё вил.–2 (ЭТ), Навоий вил.–2 (ССТ–1, ИСТ–1), Бухоро вил. –5 (ССТ–3, К–2), Қашқадарё вил. –3 (ССТ–2, К–1), Сурхандарё вил.–2 (ССТ).
 27.05.2020 | manba: Axborot xizmati |  |

Андижон вилояти коммунал соҳасини ривожлантириш бўйича илғорлар қаторида

Маълумки, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, турмуш даражаси ва сифатини ошириш, улар учун ижтимоий-маиший қулай шароитлар яратиш масалалари уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожланиши ва самарали фаолият кўрсатиши билан бевосита боғлиқдир.

Шу боис, аҳолини замонавий ва сифатли коммунал хизматлар билан таъминлаш даражасини ошириш масалалалари ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланиб  Давлатимиз Раҳбарининг ва Хукуматнинг доимий диққат марказида бўлиб келмоқда.

Шу ўринда, Андижон вилоятида кейинги уч йил давомида Давлатимиз раҳбарининг вилоятга ташрифлари давомида берилган топшириқларни ижроси ҳамда инвестицион дастурлар доирасида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожланиш бўйича эътирофга сазовор бўлган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, вилоятда 2017 йилда таъмирга мухтож бўлган
1512 та  кўп квартирали уй-жойлардан 2020 йилнинг 1 май ҳолатига 1468 та (97 фоиз) кўп квартирали уйлар мукаммал таъмирдан чиқарилди. 2017-2019 йиллар давомида амалга оширилган лойиҳалар натижасида бугунги кунда вилоятда истиқомат қилувчи аҳолининг 81,4 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланишига эришилди, бу эса республикамизнинг қолган ҳудудларига нисбатан энг юқори кўрсатгичдир.

Албатта, бу натижалар ўзидан-ўзи бўлаётгани йўқ, бу кўрсатгичлар фақат статистик маълумотлар эмас, бунинг замирида Андижон вилоятида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган минглаб ишчи ходимларнинг машаққатли ва фидокорона меҳнати борлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

Андижон вилоятида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришда эришилган шу каби натижаларни эътиборга олган ҳолда фидокорана меҳнати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган 20 нафар ишчи ходимлар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг буйруғига асосан “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

 Шу билан бирга, Андижон вилояти хокими Шухратбек Кушақбаевич Абдурахмановни вилоятда коммунал соҳани ривожлантириш ва аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилашга кўрсатаётган эътибори ва амалий ёрдами алоҳида таҳсинга сазовордир.

Шухратбек Кушақбаевичнинг ташаббуслари билан 2019-2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида 274 та кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш ва уларнинг ҳудудларини ободонлаштириш учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 14,4 млрд сўм маблағ сарфланиб, 10 мингдан зиёд аҳолининг яшаш шароитлари янада яхшиланди. Шунингдек, 2018-2019 йилларда 134,9 млрд сўм маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 905 км сув тармоғи, 241 та сув қудуғи, 3 та сув тақсимлаш иншоотида қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиб, 62 мингдан ортиқ хонадонда яшовчи
400 минг аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланган.

Аҳолимиз турмуш даражасини ошириш, улар учун қулай яшаш шароитларини яратиш борасида амалга оширилган шу каби ишларни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги чуқур миннатдорлик билан эътироф этади ва юксак қадрлайди.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича кўрсатаётган алоҳида эътибори ва амалий ёрдамининг муносиб баҳоси рамзи сифатида Шухратбек Кушақбаевич Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
11 декабрдаги 1004-сонли қарори билан таъсис этилган “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Мазкур кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Салиев Музаффар Халдарбаевич томонидан тантанали равишда топширилди.

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo