• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 12.07.2020 | 14:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
Ўтган кун давомида (2020 йил 03-Июнь) 31 та авария ҳолати бартараф қилинди: Тошкент шах. –12 (СувСоз–4, ИСТ–2, ГорПЭС–6), Тошкент вил.–1 (ССТ), Наманган вил.–1 (ССТ), Фарғона вил.–3 (ССТ–2, К–1), Сирдарё вил.–2 (ЭТ), Навоий вил.–2 (ССТ–1, ИСТ–1), Бухоро вил. –5 (ССТ–3, К–2), Қашқадарё вил. –3 (ССТ–2, К–1), Сурхандарё вил.–2 (ССТ).
 29.05.2020 | manba: Axborot xizmati |  |

“Сардоба” сув омборидаги тошқин туфайли талофат кўрган ҳудудлардаги ичимлик ва оқава сув объектлари ва кўп квартирали уйларга етказилган зарар бартараф этилмоқда

“Сардоба” сув омборидаги тошқин туфайли Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод тумунларининг талофат кўрган аҳоли пунктларида жойлашган ичимлик сув ва оқава сув объектларига, кўп квартирали уйларга ҳам жиддий зарар етказилган.

Ходиса юз берган дастлабки соатлардаёқ талофат кўрган ҳудудларга Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири етиб келиб ичимлик сув ва оқава сув объектларига ва кўп квартирали уйларга етказилган зарар ва йўқотишлар миқдорини аниқлаш ва баҳолаш ҳамда аҳолининг биринчи даражали эҳтиёжларини тўлақонли қондириш, хусусан ичимлик суви таъминоти ва бошқа ҳаёт учун зарурий шароитларни тиклаш ишларини ташкиллаштириб, коммунал инфратузилмасига етказилган зарарни бартараф этиш учун чора-тадбирларни белгилаб берди.

Уй-жой коммунал ҳизмат кўрастиш вазири раҳбарлигида, вазирлик ҳузуридаги “Узбеккоммуналлойиҳақурилиш” ДУК, “Коммунхизмат” агентлиги, Ичимлик сув таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниргинг компанияси, ҳудудий уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳамда “Ўзсувтаъминот” АЖ ва “Сирдарё сув таъминоти” МЧЖнинг раҳбар ва мутаҳассислари таркибидаги ишчи гуруҳ (штаб) тузилиб етказилган зарарни бартараф этиш ишлари ташкиллаштирилди.

Биринчи навбатда, талофат натижасида марказлашган ичимлик сувидан узилган аҳоли пунктларидаги аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш ишлари ташкил этилди. Ушбу мақсадларда 53 та махсус сув ташиш транспортлари жалб этилди.

Бугунги кунда мунтазам равишда 21 та маҳалла ва штаблардаги аҳоли ва ҳашарчиларга суткасига 1500,0 м3дан кам бўлмаган миқдорда ичимлик суви етказиб берилмоқда. 

Вазирлик томонидан ҳудудларни сувдан тозалаш мақсадида
83 та сув тортиш насослари харид қилиниб, ҳудудий Фавқулотда вазиятлар вазирлигига топширилди.

 

Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида тошқин туфайли етказилган зарар ва йўқотишлар миқдори аниқланди, жумладан:

Ичимлик сув ва оқава сув объектлари бўйича:

Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида сув тошқини оқибатида 42 та аҳоли пунктларидан 13 тасида ичимлик сув ва оқава сув объектлари зарар кўрганлиги аниқланди. Жумладан 72,5 км ичимлик ва 4,0 км оқова сув тармоғи, 11 та сув тарқатиш иншооти,
4 та оқова сув иншооти, 143 та кузатув қудуқларига зарар етказилган. 11 700 нафардан зиёд аҳоли марказлашган ичимлик сув таъминотидан узилган.

Кўп квартирали уйлар ва уйларга туташ ҳудудларда:

Сардоба туманидаги “Юртдош”, “Қўрғонтепа”, ва “Дўстлик”, Оқолтин туманидаги “Саҳоват” ва Навоий МФЙлари ҳамда Мирзаобод туманидаги “Навбаҳор” маҳаллаларида жойлашган  жами 148 та кўп квартирали уйлардан 128 таси талофат кўрган. Ушбу 128 та кўп квартирали уйларда 1 518 та хонадон мавжуд бўлиб, 5 404 та аҳоли истиқомат қилади.

Бундан ташқари, ушбу кўп квартирали уйларнинг туташ ҳудудларидаги 10 та болалар майдончалари, 20 та тандирхона
ва 17 та санузеллар талофат кўрган.

Талофат кўрган 128 та уйлардан:

Ҳукумат комиссияси томонидан жойга чиқиб ўрганиши натижасида Сардоба туман худудидаги 75 та кўп квартирали уйлар биринчи қавати тўлиқ сув босиши натижасида жиддий зарар кўрганлиги, уйларни чўкиши ва ёриқлар пайдо бўлганлиги аниқланган.

Оқолтин (“Саҳоват” МФЙ – 12 та ), Мирзаобод (“Навбахор” МФЙда - 11 та), Сардоба (“Қўрғонтепа МФЙ - 1 та) туманларидаги жами 24 та уйлар етказилган зарарни эътиборга олган ҳолда капитал таъмирга мухтож деб топилган.

Қолган 29 та уйлар жиддий зарар кўрмаганлиги учун, туташ ҳудудлари тошқин вақтида келган чиқиндилардан тозалаб, ободонлаштирилган ҳолда яшаш учун яроқли деб топилган

 

“Сардоба” сув омборидаги тошқин туфайли ҳудудлардаги ичимлик ва оқова сув тизимларига етказилган зарарни бартараф этиш бўйича  амалга оширилаётган ишлар:

         Ичимлик сув ва оқава сув объектларига етказилган зарарни бартараф этиш бўйича:

         Аниқланган зарарларни бартараф этиш ҳамда талофат кўрган ҳудудларда ичимлик сув таъминоти ва оқава сув тизимини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 майдаги 294-сон Қарорига асосан марказлашган манбалар ҳисобидан 129,7 млрд.сўм миқдордаги маблағ ажратилди.

Ушбу маблағ ҳисобидан  106,5 км ортиқ ичимлик сув, 15,0 км оқова сув тармоғи, 14 та сув иншоотлари, 4 та оқова сув тозалаш иншооти ва оқова сув хайдаш насос станцияларини қуриш ҳамда реконструкция ишларини амалга ошириш белгиланган.

Маълумот учун:

Сардоба туманда: - 47,2 км ичимлик сув тармоғи, 7 та сув иншооти, 8,0 км оқова сув тармоғи, 1 та оқова сув иншооти;

Оқолтин туманда: - 40,8 км ичимлик сув тармоғи, 4 та сув иншооти, 3,0 км оқова сув тармоғи, 2 та оқова сув иншооти;

Мирзаобод туманда:  - 18,5 км ичимлик сув тармоғи, 3 та сув иншооти, 4,0 км оқова сув тармоғи, 1 та оқова сув иншоотини қуриш ва реконструкция ишлари амалга ошириш режалаштирилган.

 

Ҳукумат қарорига асосан ажратилган 129,7 млрд. сўм маблағдан:

67,5 млрд сўм - зарар етказилган ичимлик сув ва оқава сув объектларини реконструкция қилиш ва ичимлик сув тизимини қайта тиклаш учун ажратилган. Хусусан, ушбу маблағ ҳисобидан 72,5 км ичимлик ва 4,0 км оқова сув тармоғи, 11 та сув тарқатиш иншооти, 4 та оқова сув иншооти, 143 та кузатув қудуқларини қуриш ва реконструкция қилиш кўзда тутилган. Шу билан бирга якка тартибдаги қурилаётган ва таъмирланаётган хонадонларнинг ички ҳудудигача узатилиб, сув хисоблаш ускунаси ҳам ўрнатилиши режалаштирилган.

62,2 млрд.сўм - Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида уй-жойларни йўқотган аҳоли учун ушбу ҳудудларда янги қурилаётган 66 кўп квартирали уйларнинг ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш учун ажратилган. Хусусан, янги қурилаётган уйларни ичимлик ва оқова сув тизими билан таъминлаш учун 35,2 км ичимлик сув ва 15,0 км оқова сув тармоқларини ҳамда 3 дона сув иншооти, 3 дона оқова сув иншоотларини қуриш ишларини амалга ошириш белгиланган.

Вазирлик ҳузуридаги “Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш” ДУК томонидан қисқа муддатда кўзда тутилган лойиҳалар бўйича лойиҳа-смета хужжатлари ишлаб чиқилиб, ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилди. Қурилиш ва реконструкция ишлари қисқа муддатда амалга оширилиши талаб этилаётгани туфайли қурилиш-монтаж ишларини лойиҳа-смета хужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда амалга оширишга руҳсат берилди.

Барча лойиҳалар бўйича буюртмачи функциясини вазирлик ҳузуридаги “Сув таъминоти ва канализация объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси зиммасига юклатилган.

Ишчи гуруҳ томонидан Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида белгиланган қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари хажмидан келиб чиққан ҳолда амалга ошириладиган ишлар 3 та лотга бўлиниб, 3 та салоҳиятли, моддий техника базаси юқори бўлган бош пубратчи ташкилотлари белгилаб олинди.

Шу билан бирга, объектларда ишларни жадаллаштириш ва ўз вақтида фойдаланишга топшириш мақсадида ушбу бош пудратчиларга қўшимча равишда 8 та ёрдамчи пудратчи ташкилотлар белгиланди.

Бугунги кунда, талофат кўрган ҳудудларда ичимлик сув ва оқава сув объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларига жами
70 дан ортиқ автомобиль ва махсус техника, 200 нафардан зиёд малакали муҳандис-қурувчилар ва ишчи ходимлар сафарбар этилган.

28 май ҳолатига кўра белгиланган қурилиш-монтаж ишларининг 30-35 фоизи бажарилган. Хусусан, 20,0 км. магистрал ва 12 км. ичимлик суви тармоғи ётқизилиб, 3 та тик қудуқлари тўлиқ реконструкция қилинган. Бошқа объектларда қурилиш-монтаж ва таъмирлаш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Вазирлик ҳузуридаги Инжиниринг компания томонидан лойиҳалар доирасида амалга оширилаётган ушбу қурилиш-монтаж ишлари ўз вақтида молиялаштирилиб борилади ҳамда пудратчи ташкилотларнинг амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари тасдиқланган лойиҳа асосида қурилиш маъёрлари ва қоидаларидан чиқмаган ҳолда сифатли ҳамда ўз вақтида бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатилган.

Шу билан бирга, вазирлик раҳбарияти томонидан мунтазам равишда жойига чиққан ҳолда объектлардаги қурилиш-монтаж ишлари ҳолатини ўрганиш, юзага келган муаммоларни бартараф этиш ва ишларни жадаллаштириш чоралари кўрилмоқда.

Қурилиш ва реконструкция ишлари якунлангандан сўнг, ҳар бир объект бўйича, мутасадди идора ва ташкилотлар вакилларидан иборат Ишчи ҳамда Давлат қабул ҳайъати томонидан объектлар қабул қилинади, тегишли далолатномалар расмийлаштирилиб фойдаланиш учун Сирдарё вилояти “Сув таъминоти” МЧЖга топширилади.

Сардоба, Мирзаобод, Оқолтин туманларининг талофат кўрган ҳудудларидаги ичимлик ва оқова сув тармоқларини қуриш ҳамда реконструкция ишлари 2 ой муддатда тўлиқ якунланиши кўзда тутилган.

         Кўп квартирали уйлар ва туташ ҳудудларга етказилган зарарни бартараф этиш бўйича:

Капитал таъмирлаш кўзда тутилган Оқолтин тумани “Саҳоват” МФЙдаги 12 та кўп квартирали уйлар, Мирзаобод тумани “Навбаҳор” МФЙда 11 та уйлар,  Сардоба тумани Қўрғонтепа МФЙдаги 1 та, жами 24 уйлар бўйича нуқсон далолатномалар ва лойиҳа-смета хужжатлари тузилиб иш хажми белгилаб олинди. Ушбу мақсадларда 8,4 млрд сўм талаб этилади.

         Ушбу уйларда капитал таъмирлаш ишлари бошлаб юборилиб, 24 та уйларнинг том қисмини, фасади, ертўла қисми,
58 та кириш йўлакларини, 34 та электр шитларини мукаммал ва жорий таъмирланади. Уйларга туташ ҳудудларида  8 та болалар майдончаси, 10 та айвонли тандирхоналар, 3 та санитар узеллар қурилади, 46 дона тунги ёритиш мосламалари ўрнатилади ва бошқа ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.

         Жиддий зарар кўрмаган 29 та уйлар ва уйларнинг туташ ҳудудлари тошқин вақтида келган чиқиндилардан тозаланиб, ободонлаштирилди. Бугунги кунда ушбу уйларда яшаш учун шароитлар қайта тикланиб аҳоли ўз хонадонларида истиқомат қилмоқда.

         Жиддий зарар кўрган 75 та кўп квартирали уйлардан Сардоба тумани Дўстлик МФЙдаги 52та уйларнинг ўрнига замонавий кўп квартирали уйлар қурилиши бошланган, қолган 23 та уйлар масаласи Ҳукумат комиссияси томонидан кўриб чиқилмоқда.

Таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун Сирдарё вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ва унинг  туманлардаги бўлими, “Таъмирлаш тиклаш” ДУК ва “Кўп хонадонли уйларни ва иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжинеринг компанияси” ДУК ҳамда Кўп хонадонли уй жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда ходимлари жалб этилган.

         Кўп квартирали уйларни капитал таъмирлаш ишларига 12 дан ортиқ автомобил ва махсус техника, 50 нафардан ортиқ ишчи ходимлар сафарбар этилган.

         Кўп квартирали уйларни капитал таъмирлаш ҳамда ичимлик сув ва оқава сув объектларини қуриш, реконструкция қилиш жараёнлари, шунингдек, фойдаланишга топширилган объектлар тўғрисида маълумотлар ОАВ орқали мунтазам эълон қилиб борилади.

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo