• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 12.07.2020 | 15:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
Ўтган кун давомида (2020 йил 03-Июнь) 31 та авария ҳолати бартараф қилинди: Тошкент шах. –12 (СувСоз–4, ИСТ–2, ГорПЭС–6), Тошкент вил.–1 (ССТ), Наманган вил.–1 (ССТ), Фарғона вил.–3 (ССТ–2, К–1), Сирдарё вил.–2 (ЭТ), Навоий вил.–2 (ССТ–1, ИСТ–1), Бухоро вил. –5 (ССТ–3, К–2), Қашқадарё вил. –3 (ССТ–2, К–1), Сурхандарё вил.–2 (ССТ).
 21.04.2020 | manba: Axborot xizmati |  |

Аҳолини ичимлик суви билан таъминловчи корхоналар давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда

Карантинга оид чораларнинг амал қилиш даврида аҳоли хонадонларига ва тиббиёт муассасаларга, айниқса махсус карантин зоналарига узлуксиз тоза ичимлик сувини етказиб беришни таъминлаш мақсадида, республикадаги барча сув таъминоти корхоналари кучайтирилган иш режимига ўтказилган ҳолда фаолият юритишмоқда.

Аҳоли ўртасида коронавируснинг тарқалишини олдини олиш юзасидан жорий этилган “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи ва ўрнатилган чекловлар натижасида ташкилот ва корхоналар томонидан ичимлик суви истеъмоли сезиларли даражада камайиши билан бир қаторда карантин даврида уйларида бўлган аҳолининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжининг ошишига олиб келди.

Шу билан бирга, карантин шароитида истеъмолчилар томонидан ичимлик суви ва оқава сув хизматлари учун амалга оширилаётган тўловлар миқдори
10 баробарга камайгани, сув таъминоти корхоналарининг молиявий барқарорлигига салбий таъсир кўрсатиб, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда авария ҳолатларини бартараф этиш билан боғлиқ бўлган харажатларни амалга оширишда муаммолар юзага келган эди.

Хусусан, жорий йилнинг март, апрель ойларида карантин шароитида ҳам меҳнат қилаётган ходимларга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга ошириш ҳамда биринчи даражали харажатларини (кимёвий реагентлар, ёқилғи мойлаш материаллари ва б.) қоплаш учун республикамиз бўйича сув таъминоти корхоналарида жами 61,4 млрд. сўм миқдордаги маблағлар етишмаслигини ҳисоб китоблар кўрсатди.

Юзага келган ушбу вазиятда соҳани қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳолига узлуксиз ичимлик сувини етказиб берилишини таъминлаш мақсадида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва Молия вазирликларининг таклифларига асосан сув таъминоти корхоналари ходимларга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга ошириш ҳамда биринчи даражали харажатларини қоплаш учун жами талаб этилаётган 61,4 млрд. сўм миқдордаги маблағлар Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан фоизсиз ссуда сифатида ажратилишига қарор қилинди.

Фоизсиз ссуда сифатида ажратилган ушбу маблағлар келгусида сув таъминоти корхоналари томонидан, истеъмолчилар амалга оширган тўловлар ҳисобидан қайтарилиши кўзда тутилмоқда.

Давлатимиз томонидан соҳани қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган шу каби чора-тадбирлар сув таъминоти корхоналарининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш билан бир қаторда, карантин шароитида санитария-гигиена қоидаларига амал қилишда ўта муҳим бўлган тоза ичимлик суви билан аҳолини узлуксиз таъминланишига хизмат қилади.

 

 

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Ахборот хизмати

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo