• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 02.06.2020 | 9:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
Ўтган кун давомида (2020 йил 31-Май) 11 та авария ҳолати бартараф қилинди: Тошкент шах. –3 (ГорПЭС–3), Тошкент вил.–1 (ССТ), Наманган вил.–1 (ССТ), Бухоро вил. –4 (ССТ), Қашқадарё вил. –2 (ССТ–1, К–1).
 06.05.2020 | manba: Axborot xizmati |  |

Бухорода юз берган табиий офат оқибатлари бартараф этиш ишлари жадал олиб борилмоқда

Бухоро вилоятида юз берган табиий офат оқибатларини бартараф этиш, ҳаётий муҳим объектлар ва тизимларни, шу жумладан уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини ишчанлик ҳолатига келтириш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда.

Кучли шамол оқибатида зарар етказилган кўп квартирали уй-жойларни таъмирлаш, уйларга туташ ҳудудлардаги объектларни қайта тиклаш борасида ҳам ишлар самарали йўлга қўйилган.

Ушбу мақсадларда табиий офатдан зарар кўрган ҳудудларда ҳозир бўлган
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Салиев кўрсатмаси асосида Бухоро вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида тезкор штаб ташкил этилиб, биринчи навбатда етказилган зарар ва йўқотишлар миқдорини аниқлаш ва баҳолаш ишлари ташкил этилди. Табиий офатдан зарар кўрган ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолининг биринчи даражали эҳтиёжларини тўлақонли қондириш, хусусан ичимлик суви муаммоси ва бошқа ҳаёт учун зарурий шароитларни тиклаш ва таъминлаш ишларига уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари сафарбар этилди.

Тезкор штаб томонидан ташкил этилган ўрганишлар жараёнида вилоятдаги мавжуд 1881 та кўп квартирали уй-жойларнинг 204 тасига жиддий зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Жумладан, табиий офатдан энг кўп миқдорда зарарланган Олот туманидаги “Халқобод” МФЙ ҳудудида жойлашган 26 та кўп квартирали уйларнинг 25 таси, Қоракўл туманидаги 29 та кўп квартирали уйларнинг 27 тасида том қисмлари зарарланганлиги қайд этилди.

Табиий офат электр энергияси таъминоти, алоқа ва табиий газ етказиб бериш тизимларини ишдан чиқариб, сув таъминоти иншоотлари ва қувурларига ҳам сезиларли даражада шикаст етказганлиги маълум бўлгач, ўша куннинг ўзидаёқ заҳира куч-воситалар жалб қилиниб, Олот ва Қоракул туманларининг барча аҳоли яшаш масканларига ташима сув етказиб бериш йўлга қўйилди.

Орадан икки кун ўтиб эса тезкор таъмирлаш-тиклаш гуруҳлари томонидан авария ҳолатлари бартараф этилиб, аҳолининг ичимлик сув таъминоти қайта тикланди.

Мана ҳодисадан бор-йўғи бир ҳафта ўтиб, табиий офат оқибатларини бартараф этиш борасидаги фидокорона меҳнатнинг дастлабки натижалари кўзга яққол ташланиши билан одамлар кайфиятида ҳам ижобий ўзгаришлар, эртанги кунга ишонч ва умид ифодаси кўрина бошлади.

Ана шу қисқа фурсатда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ташаббускорлигидаги мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида Олот ва Қоракўл туманларидаги жами 52 та кўп квартирали уйларнинг том қисмини тезкорлик билан тиклаш мақсадида 13 та пудрат ташкилотлар жалб қилиниб, айни кунда барча уйларда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Шундан 2 та уйнинг том қисми тўлиқ тикланиб, 15 та кўп квартирали уйларнинг профнастилгача бажарилиши лозим бўлган ишлари ҳам якунланди.

Шунингдек уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасининг туманлардаги бўлимлари сайи-харакати билан пудратчи ташкилотлар жалб қилиниб, Бухоро шаҳридаги 8 та, Когон шаҳридаги 3 та, Пешкў тумани марказидаги 4 та, Шофиркон шаҳарчасидаги 3 та ва Жондор туман марказидаги 1 та кўп квартирали уйларнинг том қисмлари тўлиқ тикланди.

Аҳоли пунктларида табиий офат оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш, ижтимоий-иқтисодий, муҳандислик, транспорт ва энергетика инфратузилмаси ҳамда бошқа ҳаётий муҳим объектлар ва тизимларни, уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш объектларини тиклаш ва ишчанлик ҳолатига келтириш каби долзарб масалалар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг диққат марказида бўлиб, ишлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Муайян мақсад йўлида аниқ манзилни кўзлаб қилинаётган харакатлар эса самара беришига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

ахборот хизмати

 

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo