• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 02.06.2020 | 10:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
Ўтган кун давомида (2020 йил 31-Май) 11 та авария ҳолати бартараф қилинди: Тошкент шах. –3 (ГорПЭС–3), Тошкент вил.–1 (ССТ), Наманган вил.–1 (ССТ), Бухоро вил. –4 (ССТ), Қашқадарё вил. –2 (ССТ–1, К–1).
 04.05.2020 | manba: Axborot xizmati |  |

Сирдарё вилоятида сув тошқини оқибатлари бартараф этилмоқда

Олдин хабар берилганидек, жорий йилнинг 1 май куни соат 05:55 да Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган. Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларидаги бир қатор аҳоли пунктларига сув тошқини жиддий зарар етказди. Натижада, ана шу учта тумандаги
22 та аҳоли пунктларидан 60 мингдан ортиқ фуқаролар Сирдарё вилоятининг ва қўшни Жиззах вилоятининг туман ва шаҳарларидаги ўқув муассасаларининг ётоқхоналари, аҳоли хонадонларига кўчирилди.

Президентимиз ходиса юз берган дастлабки соатлардаёқ бу ерга зудлик билан етиб келиб, вилоятда қолиб, вазиятни барқарорлаштириш ишларига шахсан бош-қош бўлди. Шу боис ҳам халқимиз бу кутилмаган талофат олдида ўзини йўқотиб қўймади. Ҳамма бир тану бир жон бўлиб, ҳудудларда сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ишларига киришди.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Салиев 1-4 май кунлари Сирдарё вилоятининг Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида бўлиб сув тошқини жиддий зарар етказган кўп квартирали уйларни таъмирлаш, ичимлик сув таъминоти объектларини қайта тиклаш ҳамда аҳолига ҳар томонлама ёрдам бериш борасидаги ишларини ташкиллаштирди.

Жумладан, Сардоба туман худудидаги Юртдош маҳалласида 21 та, Қўрғонтепа маҳалласида 3 та, Дўстлик маҳалласида
52 та, Оқолтин туман Саҳоват маҳалласида 12 та, Мирзаобод туманидаги Навбаҳор маҳалласида 11 та, жами 99 та кўп квартирали уйларда талофат оқибатларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 Сув тошқини оқибатида талофат кўрган ҳудудлардаги 42 та аҳоли пунктларининг ичимлик сув таъминоти ҳолати ўрганилиб, 6 та маҳаллалардаги 7 та сув тарқатиш иншоотлари ҳамда 124 км дан ортиқ ичимлик сув қувурларининг жиддий зарар етказилган қисмларини таъмирлаш ишлари йўлга қўйилди.

 

Талофат натижасида зарар етказилган ичимлик сув объектлари таъмирланиб, қайта тикланмагунига қадар 16 маҳаллаларга ичимлик суви 21 та махсус сув ташиш автотехникаси билан ташиб етказиб берилади.

Бундан ташқари, сув тошқини оқибатида ҳудудларда, аҳоли хонадонлари, кўп квартирали уйлар ва ижтимоий соҳа объектлари ертўлалари ва атрофида йиғилиб қолган сувларни олиб ташлаш учун Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан 50 дан ортиқ насос ускуналари талофат худудларига ажратиб берилди.

Талофат кўрган ҳудудларда барча давлат ва жамоат ташкилотлари, хусусан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ходимлари томонидан талофат оқибатларини бартараф этиш, аҳолига ёрдам кўрсатиш борасида ҳамкорликдаги ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Сирдарё вилоятининг сув тошқинидан зарар кўрган туманларида талофат оқибатларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Ахборот хизмати

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo