• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 03.04.2020 | 16:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
Ўтган кун давомида (2020 йил 26-Март) 13 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича –1 (ССТ), Тошкент шах. –4 (ИСТ–1, ГорПЭС–3), Наманган вил. –1 (ССТ), Бухоро вил. –4 (ССТ), Қашқадарё вил. –3 (ССТ–1, К–2).
 20.03.2020 | manba: Axborot xizmati |  |

Ўзбекситон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг РАСМИЙ БАЁНОТИ

Жорий йилнинг 15 мартидан бошлаб юртимизда коронавирусга қарши курашиш, коронавирус тарқалашининг олдини олиш бўйича қўшимча қаторкарантин чоралари жорий этилди.Ҳарбир ҳудудда ҳокимлар раҳбарлигида махсус штаблар ташкил этилган. Эпидемиологик вазият бўйича ҳар соатлик ва кунлик маълумот таҳлил қилиниб, тезкор чоралар кўрилмоқда.Бу вазият олдиндан тўғри баҳоланиб, Президентимиз топшириғига мувофиқ Республика махсус комиссияси тузилиб,тегишли чора-тадбирлар амалга ошириган эди. Шу боис Ўзбекистонга касалликнинг оммавий кириб келиши ва кенг тарқалишининг олди олинди.

Президентимиз коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича халқимизга қилган ўз мурожаатида таъкидлаганидек, шу давргача ҳаётнинг кўп оғир синовларини, яхши-ёмон кунларини бошидан кечирган юртдошларимиз бу балога қарши курашда ҳамжиҳатлик ҳамда бир ёқадан бош чиқариб, бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилишларига ишончимиз комил. Мамлакатимизда касаллик манбаини жиловлаш, касаллик юқиш йўлларини бартараф қилиш бўйича зарур заҳиралар шакллантирилган. Энг асосийси вазият шахсан Ўзбекистон Республикаси Президенти назоратида турибди.Шундай экан, ортиқча ваҳима-хавотирларга берилишга ҳеч қандай асос йўқ.

Бугунги кунда касалликни Республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалиб кетишини олдини олиш учун биринчи навбатда шифокорлар тавсияларига амал қилиб, шахсий гигиена ва санитария қоидаларига ҳар биримиз ўз оиламиз, болаларимиз билан уйимизда, ишхонамизда ва борадиган жойларимизда қатъий амал қилишимиз зарур. Касалликни яширмасдан, ўз вақтида мурожаат қилиш унинг олдини олишда энг самарали чорадир.

Ҳурматли юртдошлар!

Ўзбекистонга коронавирус кириб келиши муносабати билан жорий этилган карантин шароитида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тасарруфидаги ҳудудий уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари, сув таъминоти ва иссиқлик таъминоти корхоналари барқарор фаолият юритмоқда. Ўрнатилган меъёр ва талабларга риоя қилган ҳолда аҳолига коммунал хизматларни кўрсатиш, ичимлик суви ва иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш учун барча чоралар кўрилмоқда.Коронавирус туфайли мамлакатимизда эълон қилинган карантин ҳолати оммавий тадбирларнинг бекор қилинганлиги, барча ўқув муассасалари таътилга чиққанлиги,аҳолининг кўпчилиги вақтларини ўз уйларида ўтказаётганликлари ўз-ўзидан ичимлик сувига бўлган эхтиёжни ошишига олиб келади.Ушбу вазиятни эътиборга олган ҳолда барча сув таъминоти корхоналари кучайтирилган иш режимига ўтказилди.Кўп квартирали уйларда мавсумий регламент ишларни ташкил этишбилан боғлиқ бўлган иссиқ сувнинг вақтинчалик ўчириш тадбирлари карантин якунлангунига қадар қолдирилди. Жойларда УЖМШлар томонидан ДСЭН марказлари билан ҳамкорликда кўп квартирали уйларнинг умумий фойдаланиш жойлари (кириш йўлаклари,болалар ўйингоҳлари, зинапоя,тутқичлар, эшик,ертўла) белгиланган санитария меъёрлари бўйича дезинфекция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.Карантин шароитида коммунал хизматлар кўрсатиш, ҳусусан ичимлик сув ва иссиқлик таъминоти масалалари бўйича аҳолидан тушган мурожаатларни қабул қилиш ва юзага келган муаммоларни тезкорлик билан бартараф этишни таъминлаш мақсадида,Қорақалпоғистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ҳамда Сув таъминоти ва иссиқлик таъминоти корхоналарида махсус навбатчилик ташкил этилган (худудлар кесимида телефон рақамлари иловада келтирилган). Ичимлик сув ва иссиқлик таъминоти бўйича юзага келган ҳамда кўп квартирали уйлардаги муаммолар бўйича ушбу телефон рақамлари орқали ҳамдавазирлик марказий аппаратида ташкил этилган call-центрга қисқа 11-84 рақами орқали мурожаат этиш мумкин. Ичимлик сув ва иссиқлик таъминоти тизимларида юзага келиши мумкин бўлган авария ҳолатларини тезкорлик билан бартараф этиш учун сув таъминоти ва иссиқлик таъминоти ташкилотларидаги авария хизматлари кучайтирилган иш режимига ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой

коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

 

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo