• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 03.04.2020 | 15:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
Ўтган кун давомида (2020 йил 26-Март) 13 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича –1 (ССТ), Тошкент шах. –4 (ИСТ–1, ГорПЭС–3), Наманган вил. –1 (ССТ), Бухоро вил. –4 (ССТ), Қашқадарё вил. –3 (ССТ–1, К–2).
 14.03.2020 | manba: Axborot xizmati |  |

Давлат дастурида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш борасида муҳим вазифалар белгиланди

Маълумки, жорий йилнинг 2 март куни “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони имзоланди.

Мазкур Фармон ҳамда Фармон билан тасдиқланган Давлат дастурида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси, парламент палаталари қўшма мажлиси ва ташкилий йиғилишларида белгиланган вазифаларни самарали ва ўз вақтида амалга ошириш бўйича устувор ўйналишлар ва чора-тадбирлар белгилаб берилди.

“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури 284 та банддан иборат бўлиб, унда умумий қиймати 18 171,4 млрд сўм ва 10 301,5 млн АҚШ долларига тенг лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган.

            Ушбу йилда амалга оширилиши лозим бўлган муҳим устувор йўналишлари қаторида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича ҳам устувор вазифалар белгилаб берилди.

 

Биринчидан, Сувдан оқилона фойдаланишни таъминлаш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг хавфсиз ва сифатли сув ресурсларига бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш, сув балансини бошқаришнинг самарали тизимини яратиш мақсадида Давлат дастурида “Сув таъминоти ва оқова хизматлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини, Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Хусусан, мазкур концепцияда 2030 йилгача бўлган даврда шаҳар аҳолисини ичимлик сув билан таъминланганлик даражасини 98 фоизга, қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик сув билан таъминланганлик даражасини 85 фоизга ва шаҳар марказларида оқова хизматлар таъминотини 31 фоизга етказиш каби мақсадли  параметрларга эришиш бўйича чоралар белгиланган бўлади.

Шу билан бирга, Республика миқёсида барча сув ресурслари ҳисоби ва ҳисоботини юритишнинг ягона тизими жорий этилади. Ушбу мақсадда сувдан қатъий чекланган лимит асосида самарали фойдаланиш, сув ресурслари балансини ишлаб чиқиш, давлат сув кадастри ва сув ҳисобини юритиш, барча манбаларнинг сув ресурслари бўйича ягона маълумотлар базасини яратиш ва ривожлантириш масалаларни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси 2020 йил сентябрь ойигача ишлаб чиқилади.

 

Иккинчидан, уй-жой соҳасидаги давлат бошқарувини қайта кўриб чиқиш, уй-жой сиёсатини тартибга солишнинг  самарали механизмларини жорий этиш мақсадида, Уй-жой кодексининг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда амалий синов-тажриба ўтказиш чораларини кўриш белгиланган.

 

Учинчидан, Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, иссиқлик таъминоти даражасини ошириш, канализация хизматларини кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича 2020 йилда амалга оширилиши лозим бўлган чоралар белгилаб берилди. Жумладан, йил давомида 3 400 км ичимлик суви ва канализация тармоқларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади. Бунинг натижасида 2020 йил якунига қадар аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш даражасини 70,8 фоизга, оқова сув тармоқлари билан таъминлаш даражасини 15,9 фоизга етказишга эришилади.

Иссиқлик таъминоти тизимининг 6 та объекти ва 40 км тармоғини реконструкция ва модернизация қилиш ишлари амалга оширилади.

Ушбу мақсадларга 1,3 трлн. сўм Давлат бюджети маблағлари ажратилиши ва 144,6 млн. АҚШ доллари миқдорида Халқаро молия институтларнинг кредит маблағлари жалб этилади.

 

Тўртинчидан, Инвестиция жалб этишнинг самарали воситаларидан бири бўлган давлат-хусусий шериклик механизмларини уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига кенг татбиқ этиш бўйича вазифалар белгиланди. Ушбу вазифани амалга ошириш мақсадида Хоразм вилояти Янгиариқ ва Янгибозор туманлари сув таъминоти ва канализация корхоналарини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқариш учун хусусий ташаббус лойиҳаси асосида бошқарувга топшириш ишлари бошланган. Шунингдек, Самарқанд, Бухоро, Наманган, Қарши шаҳарлари сув таъминоти ва канализация тизимини давлат-хусусий шериклик лойиҳалари асосида бошқарувга бериш ишлари амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, Давлат дастуридаги вазифалардан келиб чиққан ҳолда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, соҳа учун мутаҳассисларни тайёрлашга ихтисослашган янги профессионал таълим муассасаларини ташкил этиш ҳамда Оролбўйи ҳудудида ичимлик суви таъминотини, канализация тизимларини яхшилашга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш каби бир қатор муҳим вазифалар белгиланган.

2020 йилги Давлат дастурида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги зиммасига юклатилган бу каби ўта долзарб ва хаётий муҳим вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажариш учун вазирлик барча имконият ва етарли салоҳиятга эга.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан Давлат дастурида белгилаб олинган мақсад ва вазифаларни амалга оширилиши босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилади.

 

Ўзбекистон Республикаси

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Ахборот хизмати

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo