• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 03.04.2020 | 14:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
Ўтган кун давомида (2020 йил 26-Март) 13 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича –1 (ССТ), Тошкент шах. –4 (ИСТ–1, ГорПЭС–3), Наманган вил. –1 (ССТ), Бухоро вил. –4 (ССТ), Қашқадарё вил. –3 (ССТ–1, К–2).
 25.02.2020 | manba: Axborot xizmati |  |

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси вазифалари белгиланди

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги “Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясини Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси сифатида қайта ташкил этилиб, амалдаги вазифа ва функцияларини, шунингдек, молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда Вазирлик таркибига ўтказилган.

   Жорий йилнинг 24 февралидаги Вазирлар Маҳкамасининг 108-сонли қарори билан Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги Низоми тасдиқланди. Мазкур Низом билан Сувинспекцияси ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий инспекцияларининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва жавобгарлиги, шунингдек, Сувинспекцияси ва ҳудудий инспекциялар раҳбарларининг функционал вазифалари белгиланди.

   Мазкур Низомга мувофиқ Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш хизматларини кўрсатиш соҳасида давлат назоратини амалга ошириш буйича ваколатли орган ҳисобланади.

   Хусусан, Сувинспекцияси ичимлик сувини оқилона ва самарали ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва реализация қилиш, ичимлик сувидан фойдаланиш, канализация ва оқова сувларни тозалаш хизматлари кўрсатиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар  талабларига ҳамда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимига уланишнинг техник шартлари талабларига риоя қилиниши, иншоотларда ичимлик сувининг технологик ҳисоби юритилиши таъминланганлигини устидан давлат назоратини амалга оширади.

Низомга асосан Сувинспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари:

   ичимлик суви таъминоти ва канализация корхоналари, шунингдек истеъмолчилар томонидан сув таъминоти ва канализация соҳасида хизмат кўрсатиш қоидаларига амал қилинишини, иншоотларда ичимлик сувининг технологик ҳисоби юритилиши таъминланганлигини ва ҳисоблаш ускуналари ишлашини, ичимлик сувини йуқотишнинг белгиланган меъёрларига риоя этилиши устидан таъсирчан назоратни амалга оширади.

   сув таъминоти ва канализация тизими объектлари технологик аудитдан ўтказилишини, ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими объектлари самарадорлигини ошириш буйича техник жараён ва энергияни тежаш тадбирлари бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;

   ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимига уланишда техник шартларга риоя этилишида қоидабузарликларни аниқлаш тадбирлари бажарилишини назорат қилади шунингдек, ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимига ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисобга олинмаган истеъмолчиларни аниқлашга қаратилган тадбирларни ташкил этади;

   ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларида техник талабларга асосан профилактика ишлари амалга оширилиши, авария ва носозликлар бўйича огоҳлантириш тадбирлари ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;

   ер ости сувларидан фойдаланиш соҳасини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив хужжатлар талаблари бажарилиши устидан таъсирчан назорат ўрнатади ва ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатий назар ер ости ичимлик сув қудуқларидан фойдаланишнинг ҳолати ва шароитларини назорат қилади.

            Шу билан бирга, Низомга асосан Сувинспекция ичимлик суви таъминоти ва канализация соҳасида ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларга кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш, аниқланган салбий ҳолатлар ҳамда қоидабузарликлар бўйича ҳуқуқбузарларга белгиланган тартибда маъмурий жарималар қўллаш ҳуқуқи берилган.

Сувинспекция ер ости ичимлик суви заҳираларининг камайиши ёки ер ости сувларидан самарасиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда ер ости сувларини олишни тўхтатиш ёки бу борада ажратилган лимитни белгиланган тартибда қисқартириш чораларини кўриш ваколатига эга.

            Сувинспекциянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи хокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шу жумладан, фуқарорлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo