• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 07.08.2020 | 9:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
 12.02.2020 | manba: Axborot xizmati |  |

Иссиқлик таъминоти соҳасидаги илк лойиҳа

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида Чирчиқ шаҳрини марказлашган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш лойиҳасини амалга ошириш бўйича Туркиянинг “Mimsan Endustri Kazanlari Sanayi ve Ticaret A.S.” Компанияси ҳамда Чирчиқ шаҳар “Иссиқлик таъминоти” ДУК ўртасида битими имзоланди.

Мазкур битим Жаҳон банки кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган «Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент (Сергели тумани ТЦ-8) шаҳарларида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳаси доирасида имзоланган биринчи битим бўлди.

Чирчиқ шаҳрида лойиҳанинг дастлабки босқичини амалга ошириш бўйича халқаро тендер савдоларида Туркиянинг «Mimsan Endustri Kazanlari Sanayi ve Ticaret A.S.». компанияси пудратчи сифатида ғолиб деб топилди. Умумий қиймати 4,89 млн. АҚШ долларини ташкил этадиган ушбу лойиҳа доирасида Чирчиқ шаҳрининг “Юбилейная” қозонхонасида ва иссиқлик тармоқларида модернизация ва реконструкция ишлари ушбу компания томонидан амалга оширилади.

Бу ҳақда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш лойиҳа директори Самандар Караев  шундай дейди:

Чирчиқ шаҳрида ҳар бири 25 МВт қувватга эга, умумий қуввати 75 МВт бўлган 3та иссиқлик қозонларини ўрнатиш, 2 км бўлган иссиқлик узатиш қувурларини алмаштириш ва 15 комплект индивидуал иссиқлик пунктлари ўрнатиш кўзда тутилган. Шартномага асосан  компания томонидан қурилиш-монтаж ишлари жорий йилнинг февраль ойидан бошланиб 2021 йил якунига қадар битим шартларини якунлаш кўзда тутилган.

Бунинг натижасида 14 та кўп квартирали уйлардаги 812 та хонадон ва
3 та ижтимоий соҳа объектлари узлуксиз иссиқлик энергияси билан таъминланади.

Шу билан бирга лойиҳанинг кейинги босқичлари 2021-2023 йиллар давомида 19,3 км. иссиқлик тармоқларини қуриш, 184 та комплект индивидуал иссиқлик пунктларини ўрнатиш кўзда тутилган. Бунинг натижасида  ҳудуддаги 161 та кўп квартирали уйлар ва 14 та ижтимоий соҳа объектлари иссиқлик энергияси билан таъминланади. Бугунги кунда лойиҳанинг кейинги босқичларини амалга ошириш учун халқаро тендер савдоларга тайёргарлик кўрилмоқда.

Лойиҳа доирасида фойдали иш коэффиценти 92%дан юқори бўлган замонавий энергия ва газни тежовчи қозон ускуналарини ҳамда атроф муҳитни ифлосланишини олдини олувчи фильтр ускуналарии ўрнатиш натижасида табиий газ ва электр энергиясини тежашга, атроф муҳит ифлосланишини олдини олишга эришилади.

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo