• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 28.09.2020 | 10:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
 11.02.2020 | manba: Axborot xizmati |  |

Ёшлар билан очиқ мулоқот замонавий диспетчерлик хизматида бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 10 февраль куни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Салиев Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган бир гуруҳ ёш ходимлар билан учрашди. Учрашув “Сувсоз” давлат унитар корхонасининг Чирлонзор туманида жойлашган марказий диспетчерлик хизмати биносида бўлиб ўтди.

Замонавий инновацион технологиялар асосида ташкил этилган диспетчерлик хизмати хонасида бўлиб ўтган ушрашув ўзгача шукуҳда бўлиб ўтди. Чунки ушбу диспетчерлик хизмати фаолиятини йўлга қўйишда ёш ходимлар фаол иштирок этишган.

Мазкур диспетчерлик хизмати Сув ишлаб чиқариш иншоотларидаги техник жараённи, ичимлик сув тармоқларидаги гидравлик режимни бир меъёрда ишлашини, Тошкент шаҳридаги иссиқлик марказлари (қозонхоналар) сув таъминотини ҳамда шаҳардаги мавжуд III-IV–босқич насос станцияларини автоматик тарзда назорат қилиш имконини беради.

“Барчамизга маълумки хеч бир соҳани шу жумладан уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ҳам замонавий ахборот коммуникация технологияларни жорий этмасдан ривожлантириб бўлмайди. Бу борада давлатимиз Раҳбари томонидан эълон қилинган “2020 йил – Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да  олдимизда бир қатор муҳим

вазифалар турибди. Шулар қаторида республиканинг сув ресурсларини бошқариш тизимини автоматлаштиришни ва ушбу соҳадаги барча бизнес жараёнларини рақамли форматга ўтказишни таъминлайдиган “Рақамли сув таъминоти корхонаси” тизимини жорий этиш масаласидир. Ушбу йўналишда бошлаган ишларимизни албатда соҳада фаолият юритаётган ёшларга таянган ҳолда, сизларнинг ташаббусларингизни эътиборга олган ҳолда якунига етказамиз” - дея таъкидлади Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири.

Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган ушрашувда ёш ходимлар шаҳар аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифларини билдиришди.

Учрашув сўнгида ушбу замонавий технологияларни вилоятларда ҳам тадбиқ этиш бўйича мутасадди ходимларга вазир томонидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo