• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 28.01.2020 | 5:
Ўтган кун давомида (2020 йил 9-Январ) 21 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича –1 (ССТ), Тошкент шах. –6 (ГорПЭС–3, ИСТ–3), Наманган вил. –2 (ССТ), Фарғона вил. –1 (ССТ), Сирдарё вил. –2 (ССТ), Бухоро вил.–3 (ССТ), Қашқадарё вил. –3 (ССТ–2, К–1), Сурхандарёвил. –2 (ССТ), Хоразм вил. –1 (ССТ).
 31.12.2019 | manba: Axborot xizmati |  |

Халқимизнинг розилиги – бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий ва энг адолатли баҳодир

2019 йил 30 декабрь куни Тошкент тумани ХДПси Кенгашининг депутатлари ва Кўксарой қишлоғининг нуронийлари вазир Музаффар Салиев бошчилигидаги вазирликнинг барча ходимларини Янги йил олдидан хайрли дуолар қилиш ниятида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига ташриф буюришди.

Ташриф буюрган депутатлар ва нуронийлар 2019 йил сарҳисоби бўйича ўтказилаётган вазирлик марказий аппарати йиғилишда иштирок этишди.

Вазир М. Салиев вазирлик томонидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, хусусан Тошкент вилоятида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида сўзлаб берди.

Айниқса Муҳтарам Презендитимиз Ш. М. Мирзиёевнинг Тошкент вилоятидаги Қибрай-Тошкент-Зангиота ва Янгийўл-Чиноз туманлари аҳолисини тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминлаш бўйича Осиё Таррақиёт Банки томонидан ажратилган кредит маблағларини одилона йўналтириб, 2020-2021 йилларда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиши ва ушбу бешта туманни ичимлик суви билан тўлиқ таъмиланишини батафсил баён қилди.

Шунингдек, Тошкент туманининг Кўксарой қишлоғига туман Кенгашининг депутатлари томонидан оқова сув тизимини ўтказиш тўғрисидаги сўровини ҳам ижобий ҳал этиб, амалий ёрдам беришини айтди.

Нуроний отохонларни вазирлигимизга ташриф буюриши ва мамлакатимизда, хусусан Тошкент вилоятида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган улкан ишлардан ўзларининг миннатдорлигини ва розиликларини билдиришлари, рамзий маънода 2019 йилда вазирлигимиз фаолиятига берилган энг юксак баҳо бўлди десак хеч муболаға бўлмайди. Учрашув давомида нуроний отохонлар томонидан билдирилган самимий тилаклар вазирлик ходимларида катта таассурот қолдириб, 2020 йилда олдимизда турган улкан вазифаларни амалга оширишда биз учун куч-қудрат бағишлайди.

Вазир М. Салиев ташриф буюрган депутатларни ва нуроний отохонларни Янги йил байрами билан самимий табриклаб, Тошкент ва Зангиота тумани халқига ҳам Янги йил табрикни етказишни сўрадилар.

Йиғилиш сўнгида Хамд жоме масжидининг имом хатиби Абдусамад домла Вазирни ва барча иштирокчиларни халкимиз фаровонлиги йулида олиб бораётган жуда улкан хайрли ишларини амалга оширишларида уларга Яратгандан куч- қувват сўраб дуолар қилди.

Davlat dasturi ijrosi
Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo