Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида янги тайинлов
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 ноябридаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига Сахиб Исмаилович Саифназаров тайинланди.
Айни пайтгача, С. Саифназаров Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 ноябридаги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари лавозимига Дилшод Суратович Азимов тайинланди.
Айни пайтгача, Д. Азимов Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 ноябридаги қарорига асосан Тахир Абиджанович Хайдаров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди.