• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 13.11.2019 | 15:
Ўтган кун давомида (2019 йил 12-Ноябр) 23 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича –2 (ССТ), Тошкент шах. –6 (ССТ–2, ИСТ–4), Тошкент вил. –1 (ССТ), Наманган вил.–2 (ССТ), Сирдарё вил. –3 (ССТ), Жиззах вил. –3 (К), Самарқанд вил.–1 (ССТ), Бухоро вил. –2 (ССТ), Қашқадарё вил. –3 (ССТ).
 05.11.2019 | manba: Axborot xizmati |  |

2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш Республика штаби маълумотлари

2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган ишларни тизимли мониторинг қилиш мақсадида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида тегишли вазирлик ва идораларнинг мутахассисларидан иборат Республика штаби ташкил этилган.

Штаб томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича Республика ҳудудларида амалга оширилаётган ишларни ҳар кунлик мониторинги юритилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра:

 

I. Кўп қаватли уй-жой фонди бўйича:

Республикамиз бўйича 5012 та кўп квартирали уй-жойларни жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлар амалга оширилди. Жумладан 2 332,2 млн.кв.м том қисми капитал ва жорий таъмирланди, 2 967 та уйнинг ертўла қисми, 8 941 та кириш йўлаклари таъмирланди.

Шу билан бирга, кўп квартирали уй-жой фонди туташ ҳудудларни ободонлаштириш мақсадида 1040 дона болалар майдончалари қурилди ва 399 таси таъмирланди, 47 минг 438 п/мдан зиёд ирригация тармоқлари, 344 минг 700 кв.м тротуарларни бетон қоришмаси билан қоплаш ишлари, шунингдек, 4421 та ташқи ёритиш тизимларини таъмирдан чиқарилди.

Шунингдек, 150 та лифт ускуналари таъмирланди ва Тошкент шаҳридаги уй-жойларда жами 112 дона янги лифтларни ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

Тижорат банклари томонидан 2019 йилнинг январь-октябрь ойларида кўп квартирали уй-жой фондини куз-қиш мавсумига тайёрлаш учун                    174,9 млрд.сум кредит ажратилди.

 

II. Иссиқлик ва ичимлик сув таъминоти объектлари бўйича:

Бугунги кунда республикамиз бўйича марказлашган иссиқлик таъминоти тизими билан 14,7 мингдан зиёд кўп қаватли уйлар қамраб олинган бўлиб, иссиқлик таъминоти ташкилотлари тасарруфида жами 633 та марказий ва локал қозонхоналар аҳолига иссиқлик энергиясини етказиб бериш бўйича фаолият юритмоқда. Аҳоли хонадонларига иссиқлик энергияси 2 830 км дан ортиқ иссиқлиқ тармоқлари орқали етказиб берилмоқда.

Эксплуатация жараёнини тартибга солиш ҳамда иссиқлик таъминотининг барқарорлигини таъминлаш учун объектларда режавий тарзда режим созлаш ишларини амалга ошириш, жиҳоз ва қувурлардаги мавжуд камчиликларини бартараф этиш йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, иссиқлик таъминоти тизимларини куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари таҳлил қилиниб, жорий йил синов ишларига меъёрий қоидалар асосида ўзгача ёндашилди.

Иссиқлик тармоқларида ўтказиладиган юқори температурада
ва юқори босим остида синаш ишлари ўтган йилга қараганда талаб этиладиган параметрлар асосида ўтказилди.

Мисол учун юқори босим остида синаш ишлари 2018 йилда ўртача 8 - 9,5 атмосфера босимида ўтказилган бўлса, 2019 йилда
16 атмосферагача босим кўтарилишига эришилди. Натижада, иссиқлик тармоқларида синов муддатида 2018 йилда жами 157 та шикастланиш аниқланган бўлса, 2019 йилда босим остида синов даврида 300 та иссиқлик тармоғини шикастланиши аниқланди ва бартараф этилди.

Бундан ташқари, иссиқлик тармоқларини юқори ҳарорат остида синаш ишлари 2018 йилда 900С гача кўтарилган бўлса, 2019 йилда хароратни 1000С гача кўтаришга эришилди. Бунинг натижасида
2018 йилда юқори ҳарорат остидаги синов даврида иссиқлик тармоғида 38 та шикастланиш аниқланган бўлса, 2019 йилги юқори ҳарорат остидаги синовларда 104 та шикастланиш аниқланди ва бартараф этилди.

Ушбу синовлар натижасида бугунги кунда 44 та марказий ва 46 та локал қозонхоналар, 808 та қозонлар, 631 км иссиқлик тармоқлари мукаммал ва жорий таъмирланди ҳамда тармоқларнинг 96,8 км қисми изоляция қилинди, мавсумга тайёргарлик кўриш бўйича белгиланган режа тўлиқ бажарилди.

Об-ҳавони совуб кетишини инобатга олиб, жорий йилнинг
20 октябридан
Республиканинг шимолий ҳудудлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги ижтимоий соҳа объектларида иссиқлик таъминоти йўлга қўйилди.

Гидрометрология марказининг маълумотлари асосида қолган ҳудудлар ҳамда Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 25 октябридан босқичма-босқич ижтимоий соҳа объектлари ҳамда кўп квартирали уйларга иссиқлик узатишни йўлга қўйилди.

 Куп квартирали уйлар ва ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик энергиясини етказиб беришда юзага келаётган муаммолар Иссиқлик таъминоти корхоналарида ташкил этилган махсус авария гуруҳлари томонидан бартараф этиб келинмоқда.

 

III. Ижтимоий соҳа объектлари бўйича:

74 та тиббиёт муссасалари мукаммал,  274 та жорий таъмирланади ҳамда улардаги 1 204 та қозонхоналар ва 1 292 та иситиш қозонлар таъмирланди. Тизимдаги даволаш-профилактика муассасаларни кўмир ёқилғиси билан таъминлаш мақсадида 50,9 минг тонна кўмир ёқилғиси заҳира қилинган.

1 431 та умумтаълим мактабларини тўлиқ таъмирланди,  жумладан, 52 та (50 та мактаб ва 2 та махсус мактаб интернати) таълим муассасаси мукаммал ҳамда 1 429 та муассасаси (1 381 та мактаб ва 48 та Меҳрибонлик уйи, махсус мактаб-интернатлари, "Баркамол авлод" болалар марказлари) жорий таъмирланган. 145,5 минг тонна (51,8 минг тонна кўмир, 93,6 минг тонна брикет) кўмир маҳсулотлари муассасаларга етказиб берилган.

54 та мактабгача таълим муассасалари мукаммал ҳамда 825 таси жорий таъмирланди, 140,7 минг кв. м. том қисми ҳамда 767 та қозонлар таъмирланди ва 46,7 км иссиқлик тармоқларидан изоляция қилинди.

 

IV. Ёқилғи энергетика тармоғи бўйича:

20 294,3 км электр узатиш тармоқлари, 6 796 та трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди ҳамда 167 510 км электр узатиш тармоқлари, 51 131 та трансформатор пунктлари жорий таъмирланди.

Шунингдек, 85,4 км табиий газ қувурлари ва 674 та газ тақсимлаш пунктлари таъмирланди, 111,7 км газ қувурлари реконструкция қилинди  ҳамда 71 мингдан зиёд газ тақсимлаш пунктлари тафтиш (ревезия) қилинди.

 

V. Кўмир маҳсулотлари таъминоти бўйича:

Кўмир омборлари орқали ижтимоий соҳа муассасаларига жами
268,4 минг тонна
(89,3 минг тонна кўмир ва 179 минг тонна кўмир брикет) кўмир махсулотлари етказиб берилди.

Шунингдек, аҳоли истеъмолчиларига 216,2 минг тонна (196,6 минг тонна кўмир ва 19,6 минг тонна кўмир брикет) кўмир махсулотлари етказиб берилди.

 

Бугунги кунда 2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрганлик кўриш ва уни беталофит ўтказиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Davlat dasturi ijrosi
Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo