• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 12.12.2019 | 14:
Ўтган кун давомида (2019 йил 6-Декабр) 33 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича –2 (ССТ), Тошкент шах. –14 (ГорПЭС–9, ИСТ–4), Тошкент вил. –1 (ССТ), Наманган вил.–1 (ССТ), Сирдарё вил. –3 (ССТ–2, К–1), Жиззах вил.–1 (ССТ), Самарқанд вил.–1 (ССТ), Бухоро вил. –4 (ССТ–3, К–1), Қашқадарё вил. –3 (ССТ–2, К–1), Сурхандарё вил.–3 (ССТ).
 16.11.2019 | manba: Axborot xizmati |  |

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида Осиё инфратузилма инвестициялари банки Бош директори билан учрашув бўлиб ўтди

2019 йил 15 ноябрь куни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Салиев Осиё инфратузилма инвестиция банки (ОИИБ) бош директори Супи Травинторн хоним ва инвестициялар бўйича катта маслаҳатчиси Джонатан Камкавалалалардан иборат делегация билан учрашди.

Учрашув давомида ОИИБ билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболдаги хамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Жумладан, умумий қиймати 720 млн. АҚШ доллари (бунда ОИИБ кредитлари 620 млн. АҚШ долл) бўлган “Бухоро вилояти ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ижобий баҳоланди ва келгусидаги ишлар белгилаб олинди.

Шу билан бирга, учрашувда Қорақалпоғистон Республикасида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимларини ривожлантиришга ОИИБнинг кредитларини жалб қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Музокаралар тарихи:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил
29 – 30 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида Осиё инфратузилма инвестиция банки (ОИИБ) маблағларни жалб қилган ҳолда Бухоро вилоятида 2019-2022 йилларда ичимлик ва оқова сув объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича топшириқ ва вазифаларни бажариш мақсадида жорий йилнинг 2-6 апрель кунлари Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Салиев бошчилигида вазирлик ишчи делегацияси Хитой Халқ Республикасида бўлди.

Учрашувлар давомида Бухоро вилоятида амалга ошририладиган 7 та ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича лойиҳаларни бирлаштирган “Бухоро вилояти сув таъминоти тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш” ва 12 та оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳаларни бирлаштирган “Бухоро вилояти оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш” истиқболли лойиҳалари тақдимот (презентация) қилиниб, лойиҳаларни молиялаштириш учун Осиё инфратузилма инвестиция банкига таклиф этилди.

Ташриф давомида томонлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва ишонч асосида ижобий келишувларга эришилди, ҳамда лойиҳаларни амалга оширишнинг йўналишлари ва натижаларга қаратилган чора-тадбирлар келишиб олинди.

Ҳозирги кунда ОИИБ маблағлари хисобидан амалга ошириладиган “Бухоро вилояти сув таъминоти ва оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш” лойиҳаси ва “Қорақалпоғистон Республикаси ичимлик сув таъминотива оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш” бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, ишлар режа асосида амалга оширилмоқда.

Davlat dasturi ijrosi
Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo