• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 13.11.2019 | 15:
Ўтган кун давомида (2019 йил 12-Ноябр) 23 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича –2 (ССТ), Тошкент шах. –6 (ССТ–2, ИСТ–4), Тошкент вил. –1 (ССТ), Наманган вил.–2 (ССТ), Сирдарё вил. –3 (ССТ), Жиззах вил. –3 (К), Самарқанд вил.–1 (ССТ), Бухоро вил. –2 (ССТ), Қашқадарё вил. –3 (ССТ).
 07.11.2019 | manba: Axborot xizmati |  |

Қашқадарё вилоятида куз-қиш мавсумига қандай ҳозирлик кўрилмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Қашқадарё вилоятида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жумладан:

Кўп квартирали уй-жой фонди бўйича

Вилоятдаги жами 1757 та кўп хонадонли уй-жойларга 155 та ХУЖМШлар ва 6 та профессионал бошқарув компаниялари хизмат кўрсатиб келмоқда.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида 379 та кўп квартирали уйлар мукаммал ва жорий таъмирланди (28,536 млрд.сўм). Ушбу уйларнинг 249 453 кв.метр том қисми, 787 та кириш йўлаклари,
38 та ички муҳандислик тармоқлари, 309 та уйларнинг фасад қисми таъмирланди ва 766 та темир кодли эшиклар ўрнатилди.

Шу билан бирга, куп квартирали уйларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, аҳоли учун қулай шароитларни яратиш мақсадида:

55 та тўплам болалар ва спорт майдончалари, 119 та умумий санитар узеллар ва 65 та тандирхоналар қурилди;

34 761 кв.метр тротуарларга бетон қопламаси ётқизилди;

438 та уйлар ҳудудида ташқи ёритиш тизимлари ўрнатилди;

1818 та ноқонуний қурилмалар бузилди.

Иссиқлик таъминоти объектлари бўйича:

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги 16 дона қозонлардан
2 дона қозонлар жорий таъмирланган, 31,8 км иссиқлик таъминоти тамоқларидан 0,6 км иссиқлик тармоқлари мукаммал ва жорий таъмирланди 0,6 км иссиқлик тармоқларида изоляция қилиш ишлари амалга оширилди.

2019 йил 1 ноябр ҳолатига жорий йил режасига киритилган
148 та кўп хонадонли уйлардан 146 та (режага нисбатан 98,6 %) уйларнинг ички иситиш тизимларини босим остида ювиш ишлари амалга оширилди.

Ичимлик сув таъминоти объектлари бўйича:

Ичимлик сув таъминоти тармоқларини мукаммал ва жорий таъмирлаш режасига асосан жорий йилда 10,6 км ичимлик сув тармоқларини мукаммал таъмирлаш бўйича 10,6 км ичимлик сув тармоқларини 100 % га мукаммал таъмирланди ҳамда 20,4 км ичимлик суви тармоқларидан 20,4 км ичимлик суви тармоқлари 100% га жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Куз-қиш даврида юзага келиши мумкин бўлган авария ҳолатларини тезкорлик билан бартараф этиш учун вилоятда “Диспетчерлик хизматлари” ва “Авария ҳолатларини бартараф этиш бригада”лари ташкил этилган. Хусусан, вилоят “Сувоқова” ДУК шаҳар ва туман филиалларида жами 18 та авария бартараф этиш бригадаси, 62 та ишчи ходимлар, 38 та махсус транспорт воситалари сафарбар этилган.

Бугунги кунда 2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрганлик кўриш ва уни беталофит ўтказиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Davlat dasturi ijrosi
Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo