• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 13.11.2019 | 15:
Ўтган кун давомида (2019 йил 12-Ноябр) 23 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича –2 (ССТ), Тошкент шах. –6 (ССТ–2, ИСТ–4), Тошкент вил. –1 (ССТ), Наманган вил.–2 (ССТ), Сирдарё вил. –3 (ССТ), Жиззах вил. –3 (К), Самарқанд вил.–1 (ССТ), Бухоро вил. –2 (ССТ), Қашқадарё вил. –3 (ССТ).
 04.10.2019 | manba: Axborot xizmati |  |

Иссиқлик таъминоти тизими тубдан яхшиланади

Аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектлари учун қулай шарт-шароит яратишда иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти бўйича узлуксиз ва сифатли хизмат кўрсатиш энг муҳим омиллардан бири саналади. Кейинги икки йил давомида истеъмолчиларга иссиқлик энергияси етказиб бериш сифатини ошириш ва узлуксизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида айнан шу масалаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда ўтган даврда иссиқлик таъминоти тизимини комплекс ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича берилган топшириқлар ижроси юзасидан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги раҳбарияти ахбороти тингланди ва келгусида аҳолини узлуксиз иссиқ сув ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

Бугунги кунда мавжуд қозонхоналар ва иссиқлик тармоқларининг муайян қисми эскиргани, айримлари фойдаланишга яроқсиз аҳволга келиб қолгани кўрсатиб ўтилди. Хусусан, мазкур соҳага ҳозиргача хорижий инвестициялар умуман жалб қилинмагани мавжуд имкониятлар етарлича ишга солинмаганлигини кўрсатади.

1950–1970 йилларда ташкил қилинган марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимида йиллар давомида технологик модернизация ишлари амалга оширилмаганлиги сабабли тармоқ даромадининг 85 фоизи ёқилғи-энергетикага сарфланмоқда. Афсуски, тармоқдаги йўқотишлар 35-40 фоизга етган. Энергия ресурслари харажати ва тўловлардаги номутаносиблик оқибатида кредитор ва дебитор қарздорлик юзага келмоқда.

Шу боис Давлатимиз Раҳбари соҳани тубдан ислоҳ қилиш, мавжуд қувватларни янгилаш ва бошқарувни такомиллаштириш вазифаларини кун тартибига қўйди.

Сифатли иссиқлик таъминоти тизимини йўлга қўйиш учун, аввало, тармоқ корхоналарини модернизация қилиш, бунда Австрия, Дания, Германия, Финляндия тажрибаси асосида энергия тежамкор ҳамда кўп мақсадли технологияларни кенг қўллашга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Ушбу тизимнинг афзаллиги шундаки, катта маблағ ҳисобига ишлаб чиқарилган иссиқликдан циркуляр тарзда қайта-қайта фойдаланса бўлади. Мисол учун, Тошкент шаҳри иссиқлик таъминотини шундай “ёпиқ тизим”га ўтказиш йилига 300 миллиард сўм миқдоридаги 3 миллион гигакалория иссиқлик йўқотилишининг олдини олади, айни пайтда 160 миллиард сўм ҳажмидаги 320 миллион куб метр табиий газни ҳамда 25 миллиард сўмлик 85 миллион киловатт электр сарфини қисқартириш имконини беради.

Йиғилишда 12 та шаҳардаги 5 мингга яқин турар жойнинг марказлашган иссиқлик таъминотини тиклаш ва уларни “ёпиқ тизим”га ўтказиш, хусусан, Бухоро ва Чирчиқ шаҳарлари бўйича тендер савдоларини якунлаб, 2020 йилда фойдаланишга топшириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, келгуси йили Андижон, Самарқанд шаҳарлари ва Сергели тумани бўйича лойиҳаларни амалга ошириш, бунда Жаҳон банкининг 140 миллион доллар кредитидан самарали фойдаланиш зарурлиги қайд этилди. Европа тараққиёт ва тикланиш банкининг 150 миллион доллар кредити ҳисобидан Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Миробод туманларида иссиқлик таъминоти тармоғини модернизация қилиш, Бухоро, Фарғона, Қувасой, Урганч ва Нукус шаҳарларида янги технологияларни жорий этиш лойиҳасига Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг 780 миллион доллар кредитини жалб қилиш вазифаси қўйилди. Осиё инфратузилма инвестициялари банкининг
55 миллион доллар маблағи эвазига Ангрен иссиқлик станциясини модернизация қилиш
бўйича ҳам топшириқлар берилди.

Жумладан, «Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент (Сергели тумани ТЦ-8) шаҳарларида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳаси доирасида ушбу 5 та шаҳардаги
1855 та кўп хонадонли уйларидаги 84 786 та хонадон ҳамда 193 та ижтимоий объектлар иссиқлик таъминоти билан қамраб олинади. Андижон (“РК-2” қозонхонаси), Бухоро (“Бухороэнергомарказ” қозонхонаси), Самарканд (“РК-2” қозонхонаси), Чирчик (“Юбилейная” қозонхонаси) ва Тошкент (Сергели тумани “ТЦ-8” қозонхонаси) шаҳарларидаги марказий қозонхоналари ва иссиқлик тармоқларидаги модернизация ва реконструкция ишлари амалга оширилиши натижасида йилига: 

табиий газнинг иқтисоди -106 980,0 минг. м3;

электроэнергия иқтисоди  - 30 400,0 минг Квт;

совуқ сув таъминоти иқтисоди - 2 605,0 минг м3;

Атроф муҳитга карбонат ангидрид гази чиқиши - 42 100 тн га камайиши;

Иссиқлик тармоқлари энергосамарадорлиги 56,9% дан - 93 % га ортиши;

Иссиқлик тармоқларидаги иссиқлик йўқотишлари 35% дан - 3.5 % га камайиши ва ҳар йилги иссиқлик тармоқларидаги таъмирлаш ишларидаги ҳаражатлар миқдори 5% га камайиши кутилмоқда.

 

Тармоққа бозор механизмларини кенг жорий этиш орқали соғлом рақобат муҳитини шакллантириш муҳимлиги таъкидланди. Бунинг учун, аввало, тарифлар эркин бўлиши лозим. Шу боис соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, келгуси йилдан бошлаб Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимига давлат-хусусий шериклик корхоналарини жалб этиш чоралари белгиланди.

Йўқотишларни бартараф этиш ва унинг меъёридан ортиқ истеъмолини камайтириш мақсадида иссиқлик энергиясини ҳисобга олишнинг автоматлашган тизимини жорий этиш зарурлиги қайд этилди.

Мамлакатимиз аҳолиси 119 та шаҳар ва 11 мингдан зиёд қишлоқлардаги қарийб      6 миллионга яқин ҳовли-жойларда истиқомат қилади. Уларни куз-қиш мавсумида иссиқлик билан таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига фақат кўп хонадонли уйлар билан чегараланмасдан, барча аҳолини иссиқлик таъминоти билан қамраб олиш, бу борадаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Соҳада бошқарув самарадорлигини ошириш, фаол инвестицияларни жалб этиш учун Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш, иссиқлик таъминоти корхоналарини алоҳида акциядорлик жамиятига бирлаштириш бўйича тавсиялар берилди. Назарда тутилган акциядорлик жамияти иссиқлик таъминоти объектларни эксплуатация қилиш билан бирга, янги лойиҳаларни шакллантириш, уларга халқаро молиявий ташкилотлар маблағларини жалб этиш билан шуғулланади.

Йиғилишда ушбу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг пировард натижаси халқимизни рози қилиш, одамларнинг турмуш даражаси ва сифатини юксалтириш, уларнинг ишончини оқлашдан иборат эканлиги алоҳида таъкидланди.

Davlat dasturi ijrosi
Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo