• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 17.09.2019 | 17:
Ўтган кун давомида (2019 йил 16 сентябр) 24 та авария ҳолати бартараф қилинди: Тошкент шах. –6 (ССТ–3, ИСТ–3), Тошкент вил.–1 (ССТ), Фарғона вил.–9 (ССТ–6, К–3), Сирдарё вил. –1 (ССТ), Самарқанд вил.–1 (ССТ), Бхоро вил.–3 (ССТ), Қашқадарё вил. –2 (ССТ), Хоразм вил. –1 (ИСТ),
 21.08.2019 | manba: Axborot xizmati |  |

Қорақалпоғистон Республикасида ичимлик сув таъминоти яхшиланмоқда

I. Ичимлик сув таъминоти ва оқова хизматлари бўйича.

Қорақалпоғистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ҳолати

Қорақалпоғистон Республикаси сув таъминоти оғир бўлган ҳудуд ҳисобланиб бугунги кунда жами 1,8 млн. аҳолининг 972 минг ёки 52,4% марказлашган ичимлик суви билан таъминланган, қолган 43,3% алтернатив ичимлик сув манбааларидан ва марказлардан узоқ ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктларида яшовчи 4,3% аҳолига ичимлик суви махсус транспортлар орқали етказиб берилади.

Қорақалпоғистон Республикасининг аҳоли пунктларида оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражаси 21%ни ташкил этади.

Қорақалпоғистон Республикасида истиқомат қилувчи аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш борасида кейинги йилларда қатор ишлар амалга оширилди. Давлатимиз Раҳбарининг 2018 йил ва 2019 йиллнинг биринчи ярим йиллигида Қорақалпоғистонга ташрифлари давомида берилган топшириқлар ижроси натижасида шаҳар ва туманларда, шу жумладан, қишлоқ жойларда сув таъминоти ҳолатини сезиларли даражада яхшилаш имконини берди. Жумладан:

2018 йилда Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида 80,1 млрд. сўм маблағлар ҳисобидан жами 107 та объектларда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди, ушбу объектлар доирасида 391,1 км ичимлик ва оқава сув қувурлари,
16 та сув қудуқлари қуриш ва реконструкция ишлари, 4 та сувни чучуклаштирувчи, 21 та насос ҳамда 1 та ҳлорлаш ускуналари ўрнатиш ишлари амалга оширилди.  

Ушбу ишларни амалга оширилиши натижасида вилоятдаги
45 мингга яқин аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланди ва
54 мингдан ортиқ аҳолининг ичимлик сув таъминотини яхшилашга эришилди. Хусусан:

Инвестиция дастури доирасида 15,1 млрд. сўм маблағлар ҳисобидан жами 10 та ичимлик сув   таъминоти объектларда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиб, 43,3 км ичимлик сув тармоқлари,
16 та сув қудуқлари қуриш ва реконструкция ишлари, 21 та насос ҳамда 1 та ҳлорлаш ускуналари ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

Оролбўйи минтақасини ривожлантириш дастури доирасида
29,0 млрд. сўм маблағлар ҳисобидан жами 54 та (52 та ичимлик ва
2 та оқава
сув) объектларда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиб, 199,6 км (195,8 км ичимлик ва 3,8 км оқава сув) тармоқлар ва 2 та сувни чучуклаштирувчи ускуналари қуриш ҳамда реконструкция ишлари амалга оширилди.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида
16,9 млрд. сўм маблағлар ҳисобидан 27 та қишлоқ ва 2 та маҳаллаларда 2 та сув иншооти ва 148,2 км сув тармоқлари қуриш ишлари амалга оширилди.

Юқоридаги лойиҳалар амалга оширилиш натижасида
2019 йилнинг 1 январь ҳолатига аҳолининг ичимлик сув билан таъминланиш даражаси 2018 йил 1 январдаги 50,8% дан 52,4% оширилишига эришилди.

 

2019 йилда Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида жами 122,7 млрд. сўм маблағлар ҳисобидан 104 та объектларда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиши ҳамда ушбу объектлар доирасида 577,8 км (567,0 км ичимлик ва 10,8 км оқова сув) тармоқлари, 23 та сув қудуқлари қуриш ва реконструкция ишлари, 69 та насос, 4 та сув минораси ҳамда 6 та ҳлорлаш ускуналари ўрнатиш ишлари амалга оширилиши белгиланган.

Ушбу ишларни амалга ошириш натижасида вилоятдаги
52,2 мингга яқин аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланиши ва 36,9 мингдан ортиқ аҳолининг ичимлик сув таъминотини яхшиланиши кутилмоқда.

Жорий йилнинг 1 август ҳолатига 103,9 млрд. сўм маблағлар ажратилган бўлиб, 87,2 млрд. сўм (ажратилган маблағларга нисбатан 84%) маблағлар ўғлаштирилишига ва ушбу маблағлар ҳисобидан жами 297,3 км (293,5 км ичимлик ва 3,8 км оқова сув) тармоқлари, 4 та сув қудуқлари, 6 та насос, 2 та ҳлорлаш ускуналари қуриш ҳамда реконструкция ишлари амалга оширилди. Хусусан:

Инвестиция дастури доирасида “Сув таъминоти ва оқова сув тизимларини ривожлантириш” жамғармасининг 20,9 млрд. сўм маблағлари ҳисобидан 13 та объектларда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиши, жами 37,7 км (34,9 км ичимлик сув ва 2,8 км оқова сув) тармоқлари,  5 та насос, 4 та ҳлорлаш ускуналари қуриш ҳамда реконструкция ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Жорий йилнинг 1 август ҳолатига 21,9 млрд. сўм (йиллик режага нисбатан 105%) маблағлар ўғлаштирилишига ва ушбу маблағлар ҳисобидан 37,7 км (34,9 км ичимлик сув ва 2,8 км оқова сув) тармоқлари, 4 та насос, 1 та ҳлорлаш ускуналари қуриш ҳамда реконструкция ишлари амалга оширилди.

Орол бўйи минтақасини ривожлантириш дастури доирасида
65,9 млрд. сўм маблағлари ҳисобидан 56 та объектларда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиши, жами 250,7 км (245,3 км ичимлик сув ва 5,4 км оқова сув) тармоқлари,  3 та сув минораси, 5 та сув қудуқлари, 29 та насос ускуналари қуриш ҳамда реконструкция ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Жорий йилнинг 1 август ҳолатига 54,4 млрд. сўм (йиллик режага нисбатан 82%) маблағлар ўғлаштирилишига ва ушбу маблағлар ҳисобидан 204,0 км (203,0 км ичимлик сув ва 1,0 км оқова сув) тармоқлари, 4 та сув қудуқлари, 1 та насос ускуналари қуриш ҳамда реконструкция ишлари амалга оширилди.

“Обод қишлоқ” дастури доирасида жами 33,0 млрд. сўм маблағлар ҳисобидан 32 та қишлоқларда 8 та сув иншооти ва 280,0 км сув тармоқлари, 20 та сув олиш қудуқлари, 1 та сув минораси, 29 та насос, 2 та хлорлаш ускуналари қуриш ва реконструкция ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Жорий йилнинг 1 август ҳолатига 16,1 млрд. сўм маблағлар ажратилган бўлиб, 9,5 млрд. сўм (ажратилган маблағга нисбатан 59%) маблағлар ўғлаштирилишига ва ушбу маблағлар ҳисобидан 51,0 км ичимлик сув тармоқлари қуриш ҳамда реконструкция ишлари амалга оширилди.

“Обод маҳалла” дастури доирасида 2,9 млрд. сўм маблағлар ҳисобидан 3 та маҳаллада 6,8 км ичимлик ва 2,6 км оқава сув тармоқлари, 6 та насос ускуналари қуриш ҳамда реконструкция ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Жорий йилнинг 1 август ҳолатига 0,3 млрд. сўм маблағлар ажратилган бўлиб, 1,2 млрд. сўм (йиллик режага нисбатан 436%) маблағлар ўғлаштирилишига ва ушбу маблағлар ҳисобидан 4,6 км ичимлик сув тармоқлари қуриш ҳамда реконструкция ишлари амалга оширилди.

Юқоридаги лойиҳалар амалга оширилиш натижасида 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига аҳолининг ичимлик сув билан таъминланиш даражаси 52,4% дан 55,1% оширилиши кутилмоқда.

 

Халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар.

Осиё тараққиёт банки иштирокида умумий қиймати
172,3 млн. доллар (кредит маблағлари миқдори 145 млн. доллар) бўлган “Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик суви таъминоти тизимларини ривожлантириш” лойиҳа доирасида
2019-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус, Беруний, Муйноқ, Қўнғирот, Қораузяк ва Амударё туманлари аҳолисининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида, Тахиаташ, Манғит сув тозалаш иншоотлари ва Туямўйин сув тозалаш иншоотининг иккинчи кўтариш насос станциясини реконструкция қилиш ҳамда замонавий автоматлаштирилган бошқарув тизимига эга насос ускуналарини ўрнатиш, узунлиги 315,3 км магистрал ва 921,0 км ичимлик сув тармоқлари, 2 та сув олиш, 26 та сув тақсимлаш иншоотлари қуриш ҳамда реконструкция ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Бу лойиҳани амалга ошириш натижасида лойиҳа ҳудудларидаги
390 мингдан ортиқ аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланиши ва ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 95% га етказилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари Жаҳон банки иштирокида умумий қиймати
74,0 млн. доллар (кредит маблағлари миқдори 60 млн. доллар) бўлган “Нукус ва Тахиатош шаҳри канализация тизимини реконструкция қилиш” лойиҳаси доирасида 2020-2024 йилларда Нукус, Тахиатош, Хўжаили ва Қўнғирот шаҳарларидаги 4 та оқава сув тозалаш иншоотларини, 35 та оқава сув насос станцияларини ва 164,7 км оқава сув қувурларини қуриш ҳамда реконструкция ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Лойиҳани амалга ошириш натижасида лойиҳа ҳудудларида яшовчи
35 мингдан ортиқ аҳолининг оқава сув хизматлари яхшиланиши кутилмоқда.

 

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, атроф-муҳит мусаффолигини асрашга ёрдам беради.

Davlat dasturi ijrosi
Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr250-
Sovuq suv2809937.13
Issiq suv161125376.24
Chiqindi-3900
Gaz320 6083
Kanalizatsiya235-
Valyuta kursi
Ob-havo