• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 17.09.2019 | 18:
Ўтган кун давомида (2019 йил 16 сентябр) 24 та авария ҳолати бартараф қилинди: Тошкент шах. –6 (ССТ–3, ИСТ–3), Тошкент вил.–1 (ССТ), Фарғона вил.–9 (ССТ–6, К–3), Сирдарё вил. –1 (ССТ), Самарқанд вил.–1 (ССТ), Бхоро вил.–3 (ССТ), Қашқадарё вил. –2 (ССТ), Хоразм вил. –1 (ИСТ),
 23.08.2019 | manba: Axborot xizmati |  |

Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик суви таъминоти тизимларини ривожлантириш лойиҳаси

2019 йил 22 август куни  Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида брифинг ўтказилди.

Брифингда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари Хайдаров Тахир Абиджанович, вазирлик марказий аппарати масъул ходимлари, “Коммунхизмат” агентлиги раҳбарияти ва ОАВ вакиллари иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 апрелдаги “Осиё тараққиёт банки иштирокида “Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик суви таъминоти тизимларини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4271-сон қарори ижроси доирасида, Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё, Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Нукус ва Мўйноқ туманларида ичимлик суви таъминотини янада яхшилаш борасида амалга оширилиши кўзда тутилган ишлар атрофлича ёритилди.

Таъкидланганидек, Қорақалпоғистон Республикаси сув таъминоти оғир бўлган ҳудуд ҳисобланиб бугунги кунда жами 1,8 млн. аҳолининг 972 минг ёки 52,4%и марказлашган ичимлик суви билан таъминланган, қолган 43,3%и алтернатив ичимлик сув манбааларидан ва марказлардан узоқ ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктларида яшовчи 4,3% аҳолига ичимлик суви махсус транспортлар орқали етказиб берилади. Амударё, Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Нукус ва Мўйноқ туманларида эса марказлашган ичимлик суви таъминоти 36,6 % ташкил этади.

Осиё тараққиёт банкининг 145 млн. доллар миқдоридаги имтиёзли кредити ҳисобидан амалга оширилаётган ушбу лойиҳа Қорақалпоғистон Республикасининг олтита туманининг қишлоқ аҳоли пунктларида яшайдиган аҳолини доимий ва узлуксиз ичимлик суви билан таъминлаш, уларнинг соғлиғини ва яшаш шароитларини яхшилашга йўналтирилган.

Мазкур лойиҳага асосан 6 та янги сув тақсимлаш иншоотини қуриш ва 21 тасини реконструкция қилиш, диаметри 76-450мм гача бўлган, умумий узунлиги 292,58 км бўлган сув тақсимлаш иншоотига келувчи магистрал сув тармоқларини қуриш, туман марказлари ва қишлоқ ҳудудларида умумий узунлиги 921 км бўлган сув тақсимлаш тармоқларини қуриш, 68,9 минг дона сув ўлчагичларни ўрнатиш йўли орқали аҳолига сув етказиб беришни йўлга қўйиш каби масалалар режага киритилган.

Лойиҳа доирасида қурилиш-монтаж ишларини якунлаш ва объектларни фойдаланишга топширилиши 2023 йилга мўлжалланган. Бу лойиҳани амалга ошириш натижасида лойиҳа ҳудудларида истиқомат қилувчи 390 мингдан ортиқ аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланиши кутилмоқда. Бунинг натижасида лойиҳа ҳудудида ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 90% га етказилади.

Davlat dasturi ijrosi
Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr250-
Sovuq suv2809937.13
Issiq suv161125376.24
Chiqindi-3900
Gaz320 6083
Kanalizatsiya235-
Valyuta kursi
Ob-havo