• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 25.08.2019 | 23:
Ўтган кун давомида (2019 йил 22 август) 28 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича –1 (ССТ), Тошкент шах. –5 (ССТ–1, ИСТ–4), Тошкент вил. –1 (ССТ), Андижон вил.–3 (ССТ–2, К1), Наманган вил. –2 (ССТ), Фаргона вил. –5 (ССТ), Жиззах вил. –1 (ССТ), Самарканд вил.–1 (ССТ), Навоий вил. –1 (ССТ), Бухоро вил.–3 (ССТ), Қашқадарё вил. –3 (ССТ), Хоразм вил. –2 (ССТ).
 10.08.2019 | manba: Axborot xizmati |  |

Ҳар бир мурожаат эътиборда. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Тошкент вилоятида сайёр қабул ўтказди

  Фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш – бугуннинг долзарб вазифаларидан бири. Қолаверса, бу жараён ҳар бир раҳбарга алоҳида масъулият юклаб, халқ дарди билан яшаш, муаммоларга ечим излашга ундайди.

  Жорий йилнинг 10 август куни Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Салиев Тошкент вилояти Қўйичирчиқ ва Оққўрғон туманларида оммавий сайёр қабул ўтказди.

  Ўтказилган сайёр қабулларда жами 97 та фуқаро иштирок этишди. Қабулда 34 та мурожаат келиб тушди шундан,  24 нафар фуқароларнинг мурожаати жойида ҳал этилди, мурожаатларнинг 8 тасига тушунтириш берилди. 2 та қабул қилинган мурожаатлар назоратга олиниб, кўриб чиқилмоқда.

  Жумладан, 19 та ичимлик сув таъминоти ва канализация хизматлари,
8 та кўп хонадонли уйларни таъмирлаш ва 7 та куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалалар юзасидан аҳоли мурожаатлари тингланиб, жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.

   Сайёр қабулда бўлган фуқароларнинг 10 нафари Қўйичирчиқ ва Оққўрғон туманларида ичимлик суви таъминотини яхшилаш борасида амалга оширилган ишлардан миннатдор эканликларини билдиришди.

  Сайёр қабулга келган аҳолидан вазирлик ваколатида бўлмаган масалалар бўйича ҳам мурожатлар келиб тушди. Булар ҳам эътиборсиз қолдирилмасдан ваколатли вазирлик ва идораларга тегишли чоралар кўриш учун мурожатлар юборилди.

  Шу билан бирга, сайёр қабулда Давлатимиз Раҳбарининг Тошкент вилоятига ташрифлари давомида ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматларини ривожлантириш борасида берилган топшириқлари ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Davlat dasturi ijrosi
Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr250-
Sovuq suv2809937.13
Issiq suv161125376.24
Chiqindi-3900
Gaz320 6083
Kanalizatsiya235-
Valyuta kursi
Ob-havo