• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 26.02.2020 | 21:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
Ўтган кун давомида (2020 йил 19-Феврал) 15 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича –1 (ССТ), Тошкент шах. –2 (ИСТ–1, ГорПЭС–1), Фарғона вил. –1 (ИСТ), Сирдарё вил.–2 (ССТ), Жиззах вил. –1 (К), Бухоро вил. –5 (ССТ–3, К–2), Қашқадарё вил. –5 (ССТ–1, ИСТ–2, К–2), Хоразм вил. –1 (ССТ).
 06.08.2019 | manba: Axborot xizmati |  |

Долзарб қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

2019 йил 6 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилдилар. Муҳокамада Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги раҳбарияти ва масъул ходимлари иштирок этишди.

         Мазкур қонун лойиҳасига кўп квартирали уйларни бошқаришда давлат томонидан кўмаклашиш қоидалари ва уй-жой мулкдорлари ширкатларининг ҳуқуқий мақомини белгилашга ҳамда кўп квартирали уйлар масалаларидаги давлат бошқаруви ва назорати органларининг муносабатларини тартибга солишга оид моддалар киритилган.

             Қонун лойиҳасини киритишдан кутилаётган натижалар:

           уй-жой мулкдорларининг кўп квартирали уйларни бошқариш усулларидан бирини танлаш ҳуқуқи пайдо бўлади ва унинг механизмлари яратилади;

             кўп квартирали уйлардаги умумий мулкни бошқариш самарадорлиги ортади;

             нотурар жой мулкдоларининг кўп квартирали уйларни бошқаришдаги масъулияти ошади;

        бошқарув органларининг уй-жой мулкдорлари олдида ҳисобот бериш механизми яратилади ва масъулияти ортади;

             уй-жой мулкдорларининг кўп квартирали уйларда яшаш тартибига риоя этилиши таъминланади;

             қонун нормаларининг тўғридан-тўғри ишлатилишига асос яратилади.

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo