• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 13.11.2019 | 15:
Ўтган кун давомида (2019 йил 12-Ноябр) 23 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича –2 (ССТ), Тошкент шах. –6 (ССТ–2, ИСТ–4), Тошкент вил. –1 (ССТ), Наманган вил.–2 (ССТ), Сирдарё вил. –3 (ССТ), Жиззах вил. –3 (К), Самарқанд вил.–1 (ССТ), Бухоро вил. –2 (ССТ), Қашқадарё вил. –3 (ССТ).
 12.08.2019 | manba: Axborot xizmati |  |

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Осиё инфратузилма инвестициялари банки президенти билан учрашди

    Жорий йилнинг 12 август куни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Салиев мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлган Осиё инфратузилма инвестициялари банки президенти Цзинь Лицюн билан учрашди.

    Учрашув чоғида Бухоро вилоятида Осиё инфратузилма инвестициялари банки билан ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилаётган ичимлик суви ва оқова сув тизимларини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш борасида эришилган натижалар ва келгусида бу борада ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди ҳамда ушбу лойиҳаларни молиялаштириш бўйича дастлабки ижобий келишувларга эришилди.

    Эслатиб ўтамиз, Осиё инфратузилма инвестициялари банки 2014 йилда ташкил этилган халқаро молиявий ташкилотдир. Банкнинг асосий мақсадлари – Осиё-Тинч океани минтақасининг ривожланиши ва иқтисодий интеграциясига кўмаклашиш, шунингдек молиявий ҳамкорликни рағбатлантириш ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришдан иборат. Ўзбекистон 2014 йилнинг октябридан бери яъни ОИИБ ташкил топган пайтдан бошлаб унинг аъзосидир. Банк устав капитали 100 млрд. долларн. Банкнинг энг йирик акциядорлари–Хитой(26,06%), Ҳиндистон (7,5%) ва Россия (6,54%) ҳисобланади.

Маълумки, 2015 йилда ташкил этилган ва бош қароргоҳи Пекинда жойлашган Осиё инфратузилма инвестициялари банки дунёнинг турли мамлакатларида 17 инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда фаол қатнашмоқда.

            Эслатиб ўтиш жоизки, жорий йилнинг 29-30 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев Бухоро вилоятида бўлиб, у ердаги аҳолининг яшаш тарзи ва ичимлик сув тақчиллиги, канализация тизими муаммолари билан яқиндан танишган эдилар. Ушбу тизимни яхшилаш мақсадида, 1-7 апрель кунлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигидан ташкил топган ишчи гуруҳи Хитой Халқ Республикасига ташриф буюриб, Осиё инфратузилма инвестициялари банки билан биргаликда муаммоларга ечим топиш юзасидан лойиҳалар биргаликда ўрганилиб, келгусида қилинадиган кейинги босқич ишлари келишиб олинди.

     Ушбу ишларнинг мантиқий давоми сифатида 9-14 июнь кунлари Осиё инфратузилма инвестициялари банкининг инвестиция департаменти мутахасиси Захариас Зигельхофер бошчилигидаги ишчи гуруҳи Ўзбекистонга ташриф буюриб,  лойиҳа худудини ўрганиш мақсадида Бухоро вилоятида бўлдилар. Ташриф давомида Осиё инфратузилма инвестициялари банки ишчи гуруҳи, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Бухоро вилояти “Сув оқова” ДУК ва “Ўзкоммунлойиҳақурилиш” ДУК томонидан тизимни яхшилашга қаратилган лойиҳанинг янги таклифлардан (5 та устувор йўналишга ажратилган, шундан 3 та ичимлик суви ва 2 та оқава сув тизимларини яхшилаш бўйича) иборат тақдимот ўтказилди.

Davlat dasturi ijrosi
Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo