• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 13.11.2019 | 14:
Ўтган кун давомида (2019 йил 12-Ноябр) 23 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича –2 (ССТ), Тошкент шах. –6 (ССТ–2, ИСТ–4), Тошкент вил. –1 (ССТ), Наманган вил.–2 (ССТ), Сирдарё вил. –3 (ССТ), Жиззах вил. –3 (К), Самарқанд вил.–1 (ССТ), Бухоро вил. –2 (ССТ), Қашқадарё вил. –3 (ССТ).
 01.08.2019 | manba: Axborot xizmati |  |

Куз-қиш мавсумига хозирлик кўрилмоқда

  2019 йил 30 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сонли Қарори имзоланди.

  Мазкур Қарорда Республика Иқтисодиёти тармоқлари, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш бўйича бир қатор вазифалар белгиланган.

  Жумладан, республика иқтисодий тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, ёқилғи-энергетика тармоғининг барқарор фаолият кўрсатиши, кўп квартирали турар жой фондини барқарор ишлашга, аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлашга тайёрлаш бўйича вазифаларни қамраб олган комплекс чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

  Бундан ташқари, Қарор билан республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари тасдиқланди. Хусусан, аҳолини ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсуми давомида узлуксиз иссиқлик энергияси билан таъминлаш мақсадида 7 та марказий ва маҳаллий қозонхона, 37 та қозон, 40,6 км иссиқлик тармоғи капитал таъмирдан чиқарилади, 83 та марказий ва маҳаллий қозонхона, 771 та қозон, 96,8 км иссиқлик тармоғи жорий таъмирланади.

  Шу билан бирга, 4812 та кўп квартирали уйларни таъмирлаш, 1367 та болалар майдончаларини қуриш ва таъмирлаш, 238 та лифтни алмаштириш ва таъмирлаш, кўп квартирали уйларга туташ 459,7 минг кв.м йўлакларни бетонлаш ишлари амалга оширилади.

  Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги қошида 2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда иқтисодиёт тармоқларини ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашлашини таъминлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилган республика штаби фаолияти йўлга қўйилади.

  Бугунги кунда, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида 2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича кенг кўламли ишлар бошлаб юборилган.

Davlat dasturi ijrosi
Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo