• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 18.10.2019 | 23:
Ўтган кун давомида (2019 йил 16 октябр) 18 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ-1), Тошкент шах. – 6 (ГорПЭС-3, ИСТ-2), Наманган вил. - 2 (ССТ–2), Фаргона вил. - 1 (ССТ-1), Бухоро вил. - 2 (ССТ–2), Қашқадарё вил. –2 (ССТ–2), Сурхандарё вил. –1 (К–1), Хоразм–3 (ССТ-3).
 26.06.2019 | manba: Axborot xizmati |  |

“Худудларда уй-жой коммунал соҳа инфратузилмасини ривожлантириш муаммолари”

Республика  ҳудудларида тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи ва таъминланиши бўйича кўрилаётган чораларнинг самарадорлиги, юзасидан олиб борилаётган ишлар, мавжуд камчиликлар ҳамда уларни бартараф этилиши билан боғлик бўлган масалалар вазирлик томонидан бевосита ижро ва назоратга олинган.

Бугунги кунда Республикада 33,0 млн. аҳолининг 67,8% марказлашган ичимлик суви билан таъминланган;

Ичимлик суви сифатига мос сув манбалари бўлмаган ҳудудларга сув таъминоти ечими учун узунлиги 2000 кмдан ортиқ бўлган магистрал сув қувурларига эга бўлган минтақалараро сув қувурлари қурилди.

Ушбу минтақалараро сув қувурлари орқали ичимлик сувининг таъминланиш улуши 40%ни ташкил этади, улар Туямўйин-Нукус, Туямўйин-Урганч, Дамхўжа, Деҳқонобод, Китоб-Шаҳрисабз, Хўжаипок, Учқўрғон-Наманган, Хонобод-Андижон, Зомин.

Ер ости сув манбааларига эга бўлган Тошкент шаҳри, Андижон, Фарғона, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик 63,7 фоздан 99,7 фоизгача ташкил этади. Тошкент шаҳрида 99,7%, Андижон 86,2%, Фарғона 83,4%, Самарқанд 63,7% ва Тошкент вилояти 63,7%.

ичимлик сув иншоотларининг умумий қуввати суткасига  11,8 млн метр кубдан иборат бўлиб, амалда мавжуд қувватларнинг  60% фойдаланилмоқда.

Ичимлик сув магистрал қувурлари ва тармоқларининг умумий узунлиги 70,3 минг км ташкил этиб, шундан 38% таъмирталаб. 12 мингдан ортиқ ичимлик сув қудуқларидан фойдаланилмоқда (скважина), шундан 29% таъмирталаб.

Вазирликга 490 та - ичимлик ва оқова сув масалалари бўйича мурожаатлар бўлган. Шундан 210 таси қаноатлантирилган, 280 тасига тушунтиришлар берилиб, уларнинг бажарилиши юзасидан ичимлик сув таъминоти объектларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича манзилли рўйхат тайёрланиб, Инвестиция, четэл молия институтлари маблағлари ҳисобидан шакллантириладиган Дастурлар лойиҳаларига киритилган.

энг оғир ҳудудлардаги ичимлик суви муаммосини алоҳида назоратга олиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича молиявий манбалари аниқлаштирилган 2020 - 2023 йилларга мўлжалланган Дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда охирига етказилмоқда;

“Обод қишлоқ" ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминланмоқда;

Соҳада давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий ва институционал базасини яратиш бўйича Самарқанд, Бухоро, Наманган ва Қарши шаҳарларида сув таъминоти ҳамда канализация тизимларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқарувга бериш бўйича Осиё Тараққиёт Банкиконсультант хизматларининг шартнома Меморандуми лойиҳаси ишлаб чиқилиб имзоланди.

Давлат хусусий шерикчиликни кенг тадбиқ этиш мақсадида вазирлик ташкилий тузилмасида Уй-жой коммунал хўжалигини фондини ривожлантириш ва тариф сиёсати бошқармаси, Сув таъминоти ва оқова сув тизимида Давлат хусусий шерикчилик сектори ташкил этилган.

Мазкур секторга Давлат хусусий шерикчиликни кенг тадбиқ этиш, инвесторлар, халқаро молия ва донорлик ташкилотлари, илмий ва эксперт ҳамжамиятлари, шунингдек давлат-хусусий шерикликнинг бошқа иштирокчилари билан ҳамкорликни амалга ошириш каби вазифалари юклатилган.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан республикадаги маиший истеъмолчилар (Д-15 ммдан Д-20 ммгача), ичимлик сув ишлаб чиқариш ва тарқатиш иншоотлари (Д-32 ммдан Д-1400 ммгача) бўйича талаб этиладиган хисоблагичлар ва катта диаметрдаги сув хисоблагичлар (расходомер) тўғрисида маълумотлар базаси яратилиб, 2019-2021 йилларда ҳисоблагичларни ўрнатилиш дастури ишлаб чиқилди.

Мазкур дастурга асосан республикадаги маиший истеъмолчиларга жами 2,6 млн. донадан ортиқ ҳисоблагичларни ҳарид қилиш, шу билан бирга, ичимлик сув ишлаб чиқариш ва тарқатиш иншоотларига жами 8766 дона Д-32 ммдан Д-1500 ммгача расходомерлар ҳарид қилиш ва ўрнатилиши режалаштирилган.

Бу борада махаллий ишлаб чиқарувчилар бўлган “Электроаппарат”, “Зиннер”, “Қувват” корхоналари билан замонавий ҳисоблагичларни ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликда ишлар ташкил этилди.

Истеъмолчилар ҳақидаги ягона электрон “Биллинг” тизими маълумотлар базаси яратиш ва кўрсатилган хизматлар учун амалга оширилган тўловларга аниқликлар киритиш мақсадида хусусий оператор “Интелект сервис” МЧЖ жалб қилиниб ушбу тизим асосида фаолият юритилмоқда. Бугунги кунда 3,3 млн. абонентлар ушбу тизим базасига киритилган.

Сув таъминоти ва оқова тизими объектларига оид барча зарур ахборотни киритиш, сақлаш, мунтазам янгилаш ҳамда мониторинг қилишни таъминлайдиган ягона геоахборот (ГИС) тизимни барча худудларда тадбиқ қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Йул харитаси”да белгиланган тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мазкур “Йул харитаси”даги тадбирларни бажарилиши учун вазирлик тасаруфидаги “Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш” давлат унитар корхонаси таркибида шу йўналиш бўйича алоҳида бошқарма ташкил этилган ва ягона геоахборот тизимини жорий қилиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда Бухоро вилоятида ГИС информацион системаси жорий этилиб тизим бўйича маълумотлар доимий янгиланиб борилмоқда.

Сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни  шакллантириш, декларация қилиш ва белгилаш тартиби тўғрисидаги низом Жаҳон банки консультатнтлари иштирокида ишлаб чиқилиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги  309-сон қарори билан тасдиқланди.

Унга кўра, сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тарифларни шакллантириш ва белгилашда истеъмолчилар учун кўрсатиладиган хизматлар таннархини тўлиқ қоплаш, шунингдек, сув таъминоти ва канализация корхоналарини ривожлантириш, модернизация қилиш бўйича уч йилга сув таъминоти ва канализация ташкилотларини ривожлантириш, инвестициялар ва хизматлар кўрсатиш харажатлари ҳисобга олинадиган бўлди.

Швейцария Конфедерацияси Ҳукуматининг грантлари иштирокида республика худудларида амалга оширилган 32 тажриба лойиҳалари ўрганиб чиқилди. Сув таъминоти объектларини бошқариш бўйича ушбу илғор тажрибани қишлоқ аҳоли пунктларида тадбиқ этиш мақсадида республика ҳудудларидаги 87 та қишлоқ аҳоли пунктларидаги мавжуд сув таъминоти объектларини бошқарувни МФЙларига бериш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.

Вазирлик томонидан сув сифати ва хавфсизлигини таъминлайдиган маънан эскирган лаборатория асбоб-ускуналарини янгилаш уларни кимёвий моддалар билан таъминлаш даражасини яхшилаш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, ишлаб чиқарилаётган ва сотилаётган ичимлик сувларни давлат стандарти талабларига мос ҳолга келтириш, сув сифатини назорат қилиш мақсадида тизимда 6 та марказий лабораториялар фаолияти тикланди.

Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси томонидан жорий йилда ажратиладиган 26,0 млрд. сўм маблағлари ҳисобидан ҳудудий ичимлик сув ва канализация ҳизматлари ташкилотларининг 6 та лабораториялари замонавий жиҳозлар билан жиҳозлаш кўзда тутилган.

Республика аҳолисига тоза ичимлик суви етказиб бериш ичимлик сув олиш иншоотлари 19 тага кўпайтирлиди ва 16 таси таъмирланди. Натижада жами иншоотлар сони 10 317 тага етказилди;

сув ишлаб чиқариш ҳажми амалда суткасига 4299 минг метр кубдан 4905 минг метр кубга оширилиб, қўшимча 606 минг метр куб (14,1%)ни ташкил этди. магистрал ичимлик сув қувурлари ва тармоқларининг узунлиги жами 68,8 минг км бўлиб, қўшимча 1000 км сув қувурлари ва тармоқлари қурилди ҳамда 500 км қувурлар реконструкция қилинди;

Ичимлик сув манбаси давлат стандартларига тўғри келмаган худудлар Қорақалпоғистон Республикасида 11 та, Бухоро вилоятида  2 та сувни чучуклаштириб берадиган (опреснитель) ускуналар ўрнатилди;

Республика бўйича маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлашда ҳамда хизмат кўрсатишда сувни ифлослантирувчи моддалардан фойдаланадиган, уларни канализация ва рельеф жойга чиқариб ташлайдиган 13 490 та расмий равишда фаолият юритаётган корхоналар мавжудлиги аниқланди.

Шундан,6 415 та умумий овқатланиш, 3 910 та нефть маҳсулотлари билан боғлиқ, 1 314 та автомобилларни ювиш, 772 та қоғоз маҳсулотларини қайта ишлаш, 356 та ёғ-мой ишлаб чиқариш, 278 та гўштни қайта ишлаш, 207 та алкоголь ва алкоголсиз маҳсулотлар ишлаб чиқариш, 85 та кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш, 46 та металлни қайта ишлаш, 39 та тўқимачилик маҳсулотларини бўяш, 38 та терини қайта ишлаш, 30 та унни қайта ишлаш бўйича хўжалик юритувчи субъектлар мавжуд бўлиб, улар канализация ва рельеф майдонларга ифлослантирувчи моддаларни чиқариш хавфи катта корхоналар ҳисобланади.

Бугунги кунда сотилаётган ичимлик сувларни давлат стандарти талабларига мос ҳолга келтириш, сув сифатини назорат қилиш мақсадида тизимда 12 та марказлашган ва 49 та объектлардаги лабораториялар ва оқова сувларни сифатини назорат қилиш бўйича 15 та объектлардаги лабораториялар, жами 76 та лабораториялар иш фаолияти талаблар даражасида олиб борилмоқда.

2019 йилнинг беш ой давомида 33658 минг ичимлик сув намуналари олиб таҳлил қилинди. Бу ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 30 мингга (48 %) кўп.

 

Бугунги кунда вазирлик ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар томонидан республикадаги ичимлик сувини махсус транспорт билан етказиб беришдаги узилишларни бартараф этиш, ташиб келтириш нархларини худудий молия бошқармалари билан биргаликда ишлаб чиқиш ва ижросини доимий равишда назорат қилиб бориш бўйича белгигиланган вазифалар амалга оширилмоқда. Республикадаги ичимлик сув манбаси мавжуд бўлмаган 1735 та олис ахоли пунктларига ва 1100 тадан ортиқ ижтимоий муассаса объектларига тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида жами 1989 та махсус техникалар орқали ичимлик суви ташиб берилмоқда.

Қорақолпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги  “Сувоқова” давлат унитар корхоналаридаги махсус сув ташиш техникалар сони 255 тани ташкил қилади.

Бундан ташқари  талаблар ва меъёрлар даражасида ичимлик суви ташиб берадиган 1 684 та хусусий, 50 та юридик ташкилотлар ва якка тартибдага тадбиркорларга карашли техникалар мавжуд.

Жорий йилда Республика бўйича ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини яхшилаш учун бюджет ҳисобидан 926,4 млрд. сўм ва хорижий инвестициялар ҳисобидан 95,0 млн. доллар миқдорида маблағлар ўзлаштирилиши режалаштирилган. жорий йилда давлат Инвестиция дастури бўйича ҳудудлардаги 328 та қишлоқ аҳоли пунктларида ичимлик сув таъминотини яхшилаш режалаштирилган.

Республика худудларини ичимлик суви билан таъминлашга кўмаклашиш бўйича Ҳалқаро ташкилотлар дастурларини бажарилиши юзасидан хозирги кунда Осиё Тараққиёт Банки, Жаҳон Банки, Араб Мувофиқлаштириш гуруҳига кирувчи Ислом Тараққиёт Банки, Саудия тараққиёт жамғармаси ва ОПЕК жамғармаларининг инвестициялари жалб қилинмоқда;

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан 2019 йилда 7 та йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳалар доирасида 95,6 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилиши белгиланган. Мазкур маблағлар ҳисобидан 98,0 км магистрал ва 487 км ичимлик сув тармоқлари, 93 км канализация тармоқлари, 18 та сув тарқатиш иншоотлари, 6 та канализация насос станциялари қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда 57,8 минг абонентларни бу тармоқларга улаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Республика аҳолисини марказлаштирилган ичимлик суви билан таъминлаш соҳасидаги мавжуд муаммолар хусусида тўхталсак.

ичимлик сув таъминоти (26,9 минг км, 38%) ҳамда оқова чиқариш хизматларини кўрсатиш тармоқлари (1 719,4 км, 22,4%)  ва иншоотларининг аксарият қисми (3516 дона) эскирган. Ичимлик суви истеъмолчилари, хусусан аҳоли етарли даражада ичимлик сувини ҳисобга олиш асбоблари билан таъминланмаган. Сув ҳисоблагич ўрнатилган хамда ўрнатилмаган абонентлар ўртасида тўловларнинг кескин фарқ қилмаслиги, уларда ҳисоблагич ўрнатишдан рағбатлантирувчи механизмларнинг жорий этилмаганлиги туфайли 58 фоиз абонентларда хамда 85 фоиз иншоотларда сув ҳисоблагичлар ўрнатилмаган. Бугунги кунда сув таъминоти корхоналарини ичимлик суви ва оқова чиқариш хизматларининг таннархида электр энергия харажатлари салмоғи ўртача 27-40% ташкил қилади;

2019 йилда худудларда суви канализация тизимларини ривожлантириш бўйича  Инвестиция дастури ва четэл молия институтлари кредитлари ҳисобидан иккинчи чорак учун белгиланган режаларнинг ижроси таъминланади;

Сув таъминоти ва канализация тармоқларининг ҳолати ва уларни ривожлантириш йўналишларини комплекс таҳлил қилган ҳолда 2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасида сув таъминоти ва канализация тармоғини ривожлантириш Концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқарилади.

Швейцария Конфедерацияси Ҳукуматининг грантлари иштирокида амалга оширилган тажриба лойиҳалари асосида сув таъминоти ва канализация объектларини бошқариш ҳамда улардан фойдаланишнинг тажрибадан ўтказилган ушбу шаклларини Бухоро, Жиззах, Самарканд, Сурхондарё, ва Қашкадарё вилоятларининг қишлоқ аҳоли пунктларига татбиқ этиш ишлар давом эттирилади;

Ичимлик сув таъминлаш ва оқова сув объектларининг ҳақиқий техник ҳолатини акс эттирувчи марказлашган геоахборот тизими ишга тушириш, ичимлик ва оқова сув миқдори ҳамда ҳисоб-китоблари жамланган ягона дастурий таъминоти такомиллаштириладиган “Йўл харитаси”даги тадбирларни бажарилиши белгиланган муддатлар асосида амалга оширилади;

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан биргаликда қарздорлиги мавжуд абонентлардан ундирувни йўлга қўйиш орқали мавжуд бўлган жами 307,9 млрд.сўмдан 10 млрд. сўмга камайтирилади;

Соҳадаги эксплуатация фаолияти янада такомиллаштирилиб, ишлаб чиқаришдаги технологик ускуналар босқичма-босқич янгилаб бориш ва модернизация қилииш ишлари давом эттирилади.

 

Козим Ўлмасов

Davlat dasturi ijrosi
Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo