• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 20.07.2019 | 15:
Ўтган кун давомида (2019 йил 17 июль) 23 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича –1 (ССТ), Тошкент шах. –5 (ССТ–2, ИСТ–3), Андижон вил. –2 (ССТ–2), Сирдарё вил.–2 (ССТ-2), Жиззах вил.–3 (ССТ-2, К-1), Бухоро вил.–2 (ССТ), Қашқадарё вил. –6 (ССТ–5, К–1), Хоразм вил. –2 (ССТ-2).
 26.06.2019 | manba: Axborot xizmati |  |

ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ – БОШ МАСАЛА

Мамлакатимизда аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатишни ташкил этишда иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти узлуксизлиги муҳим аҳамиятга эга. Республика аҳолисини иссиқлик энергияси билан таъминлаш марказлашган, локал ва индивидуал иссиқлик таъминоти тизимлари орқали амалга оширилмоқда. Бугунги кунда республикамиз бўйича 14.7 мингдан зиёд кўп хонадонли уйлар марказлашган иссиқлик таъминоти тизими билан қамраб олинган.

Иссиқлик таъминоти ташкилотлари тасарруфида жами 709 та марказий ва локал қозонхоналар аҳолига иссиқлик энергиясини етказиб бериш бўйича фаолият юритмоқда. Аҳоли хонадонларига иссиқлик энергияси 2 830 км дан зиёд иссиқлиқ тармоқлари орқали етказиб берилмоқда.

Мамлакатимизда марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизими 50-70 йиллар аввалги схема асосида ташкил қилинганлиги сабабли, эндиликда, қозонхона ускуналари ва тармоқлар яроқсиз ҳолга келиб, мавжуд иссиқлик манбаларидан мақбул даражада фойдаланишнинг имкони бўлмаяпти. Оқибатда, иссиқлик таъминоти корхоналари фаолиятига, истеъмолчиларни иссиқлик хизмати ва иссиқ сув билан таъминлаш сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Юртимизнинг табиий-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда республикамизда иситиш мавсуми октярь-ноябрь ойларидан бошланиб келгуси йилнинг март ойида якунланади. Ҳозирда истеъмолчиларга иссиқлик энергияси етказиб бериш сифатини ошириш ва узлуксизлигини таъминлаш мақсадида муайян ишлар олиб борилмоқда.

Амалга оширилган ишларнинг мантиқий давоми сифатида 2019-2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун иссиқлик таъминоти корхоналари қозонхоналарининг 1000 мингга яқин қозонларини мукаммал ва жорий таъмирлаш, шунингдек 40,6 км иссиқлик тармоқлари мукаммал, 590,4 км иссиқлик тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. Тармоқларда иссиқлик энергиясининг йўқотишларини камайтириш учун 96,8 км иссиқлик тармоқлари изоляция қилиш режалаштирилган.

Соҳага илк бор чет эл инвестицияларини жалб этган ҳолда, Жаҳон банки иштирокида қиймати 140 млн. АҚШ доллари бўлган
“Андижон, Бухоро, Самарқанд, Чирчиқ ва Тошкент (Сергели тумани) шаҳарлари иссиқлик тизимларини модернизация қилиш” лойиҳаси бўйича 5 та шаҳарнинг 2 056 та кўп хонадонли уйлари иссиқлик таъминоти билан қамраб олинади. Бундан ташқари, Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда “Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилиш” лойиҳаси “Тошкент иссиқлик маркази” ДУКнинг “ИМ-1” ва “ИМ-6” қозонхоналарида модернизация ва реконструкция ишларини амалга ошириш, иссиқлик таъминоти тизимини ёпиқ тизимга ўтказиш ва жами 1 320 та истеъмолчиларда индивидуал ва марказий иссиқлик пунктларини ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Бугунги кунда умумий ўрта ва мактабгача таълим муассасалари, қишлоқ тиббиёт пунктларининг ички иситиш инфратузилмаси замон талабларига жавоб бермаслиги боис, муассасаларда соғлиқ учун зарарли кўлбола иситиш печлари, сертификати бўлмаган ишончсиз ва қиммат воситалардан фойдаланилмоқда, хусусан, кўмир печлари шулар жумласидандир. Бу борада ҳукуматимиз қарорлари асосида бюджет ташкилотларида 17 мингдан зиёд энергия истеъмоли жиҳатидан самарадор иситиш қозонларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Соҳага илғор замонавий технологияларни жорий этилиши юқори малакали мутахасисларни тайёрлашни тақозо этади. Республикамизнинг иссиқлик таъминоти йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрловчи олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда иссиқлик таъминоти йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабаларнинг малака ошириш ва битирув амалиётлари бевосита мамлакатимиз худудидаги иссиқлик таъминоти корхоналарида олиб борилмоқда.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, истиқболли лойиҳаларнинг жорий этилиши шаҳар ва туман марказларида иссиқлик таъминоти тизимини тубдан яхшилаш, барча тоифадаги истеъмолчиларни иссиқлик энергияси ва юқори сифатли иссиқ сув таъминоти билан таъминлаш ҳамда замонавий технологияларни қўллаш ҳисобидан табиий газ ва электр энергиясини тежаш имконини беради. 


 

Нурбек Қидиралиев

Davlat dasturi ijrosi
Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr250-
Sovuq suv2809937.13
Issiq suv161125376.24
Chiqindi-3900
Gaz320 6083
Kanalizatsiya235-
Valyuta kursi
Ob-havo