• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 12.07.2020 | 16:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
Ўтган кун давомида (2020 йил 03-Июнь) 31 та авария ҳолати бартараф қилинди: Тошкент шах. –12 (СувСоз–4, ИСТ–2, ГорПЭС–6), Тошкент вил.–1 (ССТ), Наманган вил.–1 (ССТ), Фарғона вил.–3 (ССТ–2, К–1), Сирдарё вил.–2 (ЭТ), Навоий вил.–2 (ССТ–1, ИСТ–1), Бухоро вил. –5 (ССТ–3, К–2), Қашқадарё вил. –3 (ССТ–2, К–1), Сурхандарё вил.–2 (ССТ).
 20.05.2019 | manba: Axborot xizmati |  |

2019 йил Инвестиция дастури доирасида бошланадиган лойиҳалар МАЪЛУМОТ

Истиқболдаги лойиҳаларни амалга ошириш ишларини жадаллаштириш, амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар кўриш бўйича Вазирлик томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг 5 таси бўйича техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилиб вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тегишли Ҳукумат қарор лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

2019 йилнинг 10 май ҳолатига ичимлик сув таъминотини яхшилаш ва иссқилик таъминотини ривожалантириш бўйича жами 4 та лойиҳани амалга ошириш бўйича қарорлар тасдиқланди.

  1. “Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик сув таъминоти тизимларини ривожлантириш” лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти 2019 йил 9 апрелдаги “Осиё тараққиёт банки иштирокида “Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик сув таъминоти тизимларини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4271-сонли қарори тасдиқланди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 172,3 млн.долл. ташкил қилиб, шундан 140,0 млн. долл. Осиё тараққиёт банкининг кредит маблағлари ҳисобланади.

  1. “Республиканинг 5 та шаҳарлари энергосамарадорликни ошириш ва марказлашган иссиқлик тизимини модернизация қилиш” лойиҳаси  бўйича 2019 йил 12 апрелда  Вазирлар Маҳкамасининг “Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент (ТЦ-8) шаҳарларида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида306-сон қарори тасдиқланди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 220,7 млн. долл., шундан 140,0 млн. долл. миқдорида Жаҳон банки кредитларини ташкил этади.

  1. “Хоразм вилоятида сув таъминоти ва канализация тизимларини модернизация қилиш” лойиҳаси бўйича  2019 йил 7 майда Вазирлар Маҳкамасининг “Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Хоразм вилоятида сув таъминоти ва канализация тизимларини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  383-сон қарори тасдиқланди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 78,0 млн. долл., шундан 60,0 млн. долл. миқдорида Европа тараққиёт ва тикланиш банки кредитларини ташкил этади.

  1.  “Наманган вилоятида сув таъминоти ва канализация тизимларини модернизация қилиш” лойиҳаси бўйича  2019 йил 7 майда Вазирлар Маҳкамасининг “Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Наманган вилоятида сув таъминоти ва канализация тизимларини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  384-сон қарори тасдиқланди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 78,0 млн. долл., шундан 60,0 млн. долл. миқдорида Европа тараққиёт ва тикланиш банки кредитларини ташкил этади.

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo