• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 25.05.2019 | 7:
Ўтган кун давомида (2019 йил 23 май) 31 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича –1 (ССТ), Тошкент шах.–2 (ССТ), Андижон вил. –4 (ССТ–3, К–1), Наманган вил. –3 (ССТ), Фаргона вил. –2 (ССТ), Сирдарё вил. –5 (ССТ–4, К–1), Жиззах вил. –2 (ССТ), Бухоро вил.–3 (ССТ), Қашқадарё вил. –5 (ССТ–4, К–1), Сурхандарё вил. –1 (К), Хоразм вил. –3 (ССТ).
 14.05.2019 | manba: Axborot xizmati |  |

Сурхондарё вилоятида коммунал хизматлар сифатини яхшилаш йўлида амалга оширилаётган ишлар

Кейинги йилларда мамлакатимизда коммунал хизматлар соҳасини ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, мамлакатимизнинг жанубий ҳудудида жойлашган Сурхон воҳасида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан аҳолига қулай яшаш шароитларини яратиш ҳамда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Ичимлик сув таъминоти бўйича.

2018 йил мобайнида давлат дастурлари ижроси доирасида Сурхондарё вилоятида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар натижасида вилоят ҳудудида яшовчи
100 мингдан ортиқ аҳолининг марказлашган ичимлик сув таъминоти яхшиланди ва 2019 йилнинг 1 январь ҳолатига аҳолининг ичимлик сув билан таъминланиш даражаси 49,9% дан (2017 йил 1 январь ҳолати) 54,5% га оширилишига эришилди.

2018 йилнинг ўзида инвестиция дастури ва Давлатимиз Раҳбарининг вилоятга ташрифи давомида берилган топшириқлар ижроси доирасида умумий қиймати 118,56 млрд. сўм бўлган ичимлик сув таъминоти бўйича 44 та лойиҳалар амалга оширилди, бундан йил якунига қадар 38 та лойиҳа фойдаланишга топширилди ва 6 та лойиҳа 2019 йилда якунланиши режалаштирилган.

Фойдаланишга топширилган 38 та лойиҳалар доирасида 331,6 км ичимлик, 2,3 км оқава сув тармоқлари, 37 та ичимлик сув олиш қудуқлари,
10 дона сув тақсимлаш иншоотлари қуриш ва реконструкция қилиш, 42 дона насос ускунаси, 29 дона сув минораси, 35 дона трансформатор ва 30 дона хлорлаш ускуналари ўрнатилди.

Бундан ташқари, “Обод қишлоқ” дастури доирасида 22,37 млрд. сўм маблағлар ҳисобидан 28 та қишлоқ ва 2 та маҳаллаларда 12 та сув иншооти ва 160,75 км сув тармоқлари қуриш ишлари амалга оширилди.

Бугунги кунда вилоятнинг жами 2,53 млн. аҳолисининг 54,5% и марказлашган ичимлик суви билан таъминланган, қолган 34,4% ига алтернатив ичимлик сув манбаларидан ва марказлардан узоқ ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктларида яшовчи 11,1% аҳолига ичимлик суви махсус транспортлар орқали етказиб берилади.

Шу билан бирга, кейинги йилларда амалга оширилган ишлар билан бир қаторда соҳага оид бир қатор долзарб муаммолар муаммолигича қолмоқда. Жумладан, вилоятдаги 1 181 та сув иншоотларидан 587 таси (49,7%), 6 787 км ичимлик сув қувурлари ва тармоқларидан 2 408 км (35%) таъмирталаб ҳолатга келиб қолган.

Вилоят аҳолисининг 7,9% игина оқава сув хизматлари билан таъминланган. Термиз ва Шарғун шаҳри, Қумқўрғон, Денов ва Жарқўрғон туманларида мавжуд бўлган 5 та оқава сув тозалаш иншоотлари, 4 та оқава сув насос станциялари ва 178,2 км оқава сув қувурларининг умумий қуввати кунига 70,0 минг м3 ни ташкил этади.

2019 йилда амалга ошириладиган ишлар.

Инвестиция дастури доирасида 2019 йилда вилоятга ичимлик суви ва оқава хизматларини яшилаш мақсадида жами 94,98 млрд. сўм марказлашган маблағлар ажратилган.

Жорий йилда ушбу маблағлар ҳисобидан умумий қиймати 73,19 млрд. сўм бўлган 29 та муҳим (25 та ичимлик ва 4 та оқава сув)
лойиҳалар доирасида қурилиш-монтаж ишлари бошлаб юборилган. Булардан жорий йил якунига қадар 18 та лойиҳалар якунланиб фойдаланишга топширилади, 11 та лойиҳани якунлаш иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 2020 йилга режалаштирилган.

Бундан ташқари, “Обод қишлоқ” дастури доирасида ичимлик суви таъминоти бўйича амалга ошириладиган объектларда қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш учун 21,79 млрд. сўм маблағлар йўналтирилиши кўзда тутилган.

Ушбу ишларни амалга ошириш натижасида вилоят ҳудудида яшовчи 80 мингга яқин аҳолининг марказлашган ичимлик суви таъминоти яхшиланади ва 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига аҳолининг ичимлик сув билан таъминланиш даражаси 54,5% дан 56,8% гаоширилиши кутилмоқда.

Вилоятда ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида Халқаро молия институтлари иштирокида бир қатор истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, Европа инвестиция банки иштирокида 2020–2024 йилларда амалга оширилиши кўзда тутилган “Сурхондарё вилояти Шеробод тумани ичимлик сув таъминотини яхшилаш” лойиҳаси доирасида узунлиги 56 км узунликда магистрал, узунлиги 20 км ичимлик сув тармоқлари ва 8 дона сув тақсимлаш иншоотлари қуриш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Лойиҳани амалга ошириш натижасида Шеробод тумани аҳолисининг ичимлик суви таъминоти яхшиланиши, етказиб берилаётган ичимлик суви сифати ошиши ва ичимлик сув йўқотилишлари камайиши кутилмоқда.

Саудия тараққиёт жамғарма иштирокида 2020–2024 йилларда амалга оширилиши кўзда тутилган “Сурхондарё вилоятининг Шорғун, Денов ва Жарқўрғон туманларини оқава сув таъминотини қуриш ва реконструкция қилиш” лойиҳаси доирасида қуввати кунига 65 минг м3 га тенг бўлган оқава сув тозалаш иншоотларини реконструкция қилиш ҳамда узунлиги 37 км бўлган оқава сув қувурларини қуриш ва реконструкция ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Жорий йилда ушбу лойиҳалар бўйича техник топшириқлар, техник-иқтисодий асослар ишлаб чиқилиши кўзда тутилмоқда.

 

Кўп хонадонли уй-жой фонди бўйича.

Вилоятда кўп хонадонли уй-жойларга хизмат кўрсатиш масаласи ҳақида тўхталсак, Сурхондарё вилоятида жами 72 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан 1 212 та кўп хонадонли уй-жойларга хизмат кўрсатилади.

2018 йилда 62,0 млрд. сўм маблағлари ҳисобидан 337 та уйларнинг том қисмларини мукаммал ва 219 та уйларнинг том қисмларини жорий, 506 та уйларнинг фасад қисми, 74 та ертўла қисмидаги муҳандислик коммуникация тизимларини, 142 минг м2 уй олд қисмидаги йўлакларни бетон қопламаси (тротуар) билан қоплаш, 1 830 та кириш йўлакчаларини таъмирлаш, 927 та кириш йўлакларига темир эшиклар ва кодли қулфлар, 259 та ташқи ёритиш чироқлари, 125 та ташқи кузатув камералари ўрнатиш, 26 та тандирхоналар ҳамда 338 та болалар майдончаларини қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

2019 йилда кўп хонадонли уй-жойларда истиқомат қилувчи аҳолининг яшаш шароитларни яхшилаш мақсадида жами 26,9 млрд. сўм (3,3 млрд. сўм маҳаллий бюджет, 21,0 млрд. сўм банк кредити, 2,4 млрд. сўм ҳомийлик ва 138,0 млн. сўм ХУЖМШ) маблағ ажратилиши режалаштирилган. Ушбу маблағлар ҳисобидан 96 та уйларнинг том қисмларида мукаммал ва 55 та уйларнинг том қисмларида жорий, 271 та уйларнинг фасад қисми, 819 та кириш йўлаклари, 616 та электр тақсимлаш шитлари, 34 та уйлар ертўлаларидаги коммуникация тизимлари ва 51 та болалар майдончасини, 524 та кириш йўлакларига темир эшиклар ва рақамли қулфлар, 272 та ташқи ёритиш чироқларини, 1,7 м2 фрамуга ромларига ойналар ўрнатиш, 17,8 минг м2 уй олд қисмидаги йўлакларни бетон қоришмаси билан қоплаш, 28 та умумфойдаланишдаги хожатхоналарни ва 27 та тандирхоналарни қуриш ҳамда реконструкция ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Бугунги кунда ушбу ишларни амалга ошириш доирасида манзилли дастур шакллантирилиб, ҳар бир уй бўйича нуқсон далолатномалар ишлаб чиқилган ва молиялаштириш ишлари бошланган.

Иссиқлик таъминоти соҳаси бўйича.

Кўп йиллар давомида муаммоли бўлган иссиқлик таъминотида ҳам эътиборга сазовор ишлар амалга оширилди. Сурхондарё вилоятида жами 8 та қозонхона мавжуд булиб. Шундан 3 таси марказий ва 5 таси маҳаллий (локал) қозонзонхонадан иборат.

2018 йилда 3 та марказий қозонхонадан 1 таси мукаммал таъмирланди, 5 та маҳаллий (локал) қозонхонадан 3 таси мукаммал таъмирланиб, мавжуд 9 200 п/м иссиқлик тармоқларидан 600 п/м эскирган қисми мукаммал таъмирланиб, изоляция қилинди.

Вилоят аҳолисининг иссиқлик таъминотини яхшилаш мақсадида 2018 йилда 303,7 млн. сўм маблағлар ҳисобидан 1 та марказий ва 3 та маҳаллий (локал) қозонхоналар ҳамда 600 п/м иссиқлик тармоқлари мукаммал таъмирлаш натижасида 64 та кўп қаватли хонадонларга иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти яхшиланди.

2019 йилда 9,1 млрд. сўм маблағлар ҳисобидан Термиз шаҳрида жойлашган “Алпомиш” ва “Ўзбекистон” маҳаллаларида жойлашган РК-5 ва РК-6 ҳамда 1-, 6-умумий ўрта таълим мактаблари қозонхоналарида реконструкция ишлари олиб бориш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизага топширилган.

Бундан ташқари 2019 йилда Сариосиё туман “Шарғун” шаҳарчасида жойлашган 55 та кўп қаватли уйларга қаттиқ ёқилғига мўлжалланган 3 та маҳаллий (локал) қозонхона қуриш учун ишлар олиб борилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, уларни замонавий ва сифатли коммунал хизматлар билан таъминлаш даражасини ошириш каби масалалар Давлатимиз Раҳбарининг доимий диққат марказида бўлмоқда. Жорий йилнинг 30 апрель – 1 май кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифлари чоғида ҳам вилоятда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ва режалаштирилган ишлар билан яқиндан танишиб чиқдилар ва бу борада бир қатор муҳим топшириқлар бердилар.

Айниқса, аҳолини қийнаб келаётган, бугунги кунда долзарб масала бўлиб қолаётган ичимлик суви таъминотини яхшилашга ва оқава сув хизматларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ташриф давомида берилган топшириқларга асосан 2019 йил ва кейинги йиллар давомида Сурхондарё вилояти аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминланишини яхшилаш ва оқава сув тизимларини ривожлантириш борасида қўшимча равишда қуйидаги ишлар амалага оширилиши режалаштирилмоқда:

– Шеробод туманидаги таъмирталаб ҳолатга келиб қолган 8 та, Ангор туманидаги таъмирталаб ҳолатга келиб қолган 3 та ичимлик сув иншоотлари ва тармоқларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш;

– вилоятнинг “Оқтош” ва “Пошхурт” сув олиш иншоотлари ва магистрал сув қувуралирини қуриш орқали Музробод тумани ичимлик суви таъминотини яхшилаш” лойиҳаси;

– тажриба тариқасида вилоят “Сувоқава” ДУК тасарруфидаги “Хўжаипок” туманлараро ичимлик суви ишлаб чиқариш ва таъминлаш бўлими вилоятнинг 7 та туманини ичимлик суви билан таъминлашини ҳисобга олган ҳолда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига тўғридан-тўғри бўйсунувчи “Хўжаипок” минтақалараро ичимлик суви қувурларидан фойдаланиш бошқармаси ташкил этилади.

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Матбуот хизмати