• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 13.11.2019 | 14:
Ўтган кун давомида (2019 йил 12-Ноябр) 23 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича –2 (ССТ), Тошкент шах. –6 (ССТ–2, ИСТ–4), Тошкент вил. –1 (ССТ), Наманган вил.–2 (ССТ), Сирдарё вил. –3 (ССТ), Жиззах вил. –3 (К), Самарқанд вил.–1 (ССТ), Бухоро вил. –2 (ССТ), Қашқадарё вил. –3 (ССТ).
 14.05.2019 | manba: Axborot xizmati |  |

Кўп қаватли уй-жой фонди тўлиқ инвентаризациядан ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сонли Фармони билан тасдиқланган “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 173- бандини ижроси доирасида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида мавжуд бўлган кўп қаватли уй-жой фонди тўлиқ инвентаризациядан ўтказилди.

  Инспекция томонидан республикадаги 34 584 та кўп хонадонли уй-жой фондларининг 48 та йўналишдаги 200 дан ортиқ бўлган мухандислик ёки умумий фойдаланишдаги мулклари техник хатловдан ўтказилиб, ушбу жараёнда аниқланган камчилик, муаммо ва қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этишнинг зарурий чоралар кўрилиб келинмоқда.

  Инвентаризация якунларига кўра, республикадаги жами 34 584 та уй-жой фондларининг 9421 таси 1967 йилгача, 3074 таси 1970 йилгача, 8975 таси
1980 йилгача, 9197 таси 1990 йилгача, 2187 таси 2000 йилгача, 428 таси
2010 йилгача ва 1302 таси 2019 йилгача қурилган уйларни ташкил этади.

  Мазкур 34584 та уй-жой фондларининг 20625 таси таъмирга муҳтож ҳолатидаги уйларни ва 452 таси авария аломатлари мавжуд бўлган уйлардир. “Таъмирга муҳтож эмас”- деб топилган уйлардан 1032 таси янги қурилган, 12322 таси таъмирланган ва 153 таси таъмирлаш шарт бўлмаган уйларни; “Таъмирга муҳтож”- деб топилган уйлардан 11172 тасини таъмирлаш иши
2019 йилга ва 7136 тасини таъмирлаш иши келгуси йилларга режалаштирилган, қолганлари бўйича ҳам тегишли ишлар олиб борилмоқда.

  Авария аломатлари мавжуд бўлган 452 та уйларнинг 171 таси (37,8%) бўйича ҳудудлардаги лойиҳа ташкилотлар томонидан махсус асбоб ускуналар ёрдамида батафсил (инструментал) ўрганилган ва тегишли хулосалар берилиб, уларнинг 33 тасини (19,2%) бузиш, 138 тасини (80,8%) таъмирлаш лозимлиги қайд этилган. Қолган 281 та авария аломатлари мавжуд бўлган уйларда ҳозирги вақтда ҳудудлардаги лойиҳа ташкилотлар томонидан ўрганиш ишларини ташкил этиш чоралари кўрилмоқда.

  “Бузилиши лозим” - деб топилган 33 та уйлардаги 469 та хонадонда 1474 та аҳоли, “Таъмирлаш орқали фойдаланиши мумкин” - деб топилган 138 та уйлардаги 3287 та хонадон 9 135 та аҳоли истиқомат қилмоқда.

  “Таъмирлаш орқали фойдаланиши мумкин” - деб топилган 138 та уйларнинг 112 тасини (81,1%) капитал таъмирлаш, 20 тасини (14,5%) жорий таъмирлаш ва 6 тасини (4,4%) реконструкция қилиниши назарда тутилган.

  Авария аломатлари мавжуд бўлган 452 та уйларнинг 281 таси ёки 62,1 фоизи Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 1017-ф-сонли Фармойишини 2 ва 3-бандлари талабларига мувофиқ махсус-асбоб ускуналар орқали батафсил ўрганиб, тегишли хулосалар бериш учун лойиҳа ташкилотларига тақдим этилган.

 Айни пайтда, жойларда “Авария ҳолатида” - деб топилган уйлар бўйича белгиланган тартибда тегишли ишлар олиб борилмоқда.

 Хатлов таҳлилларига кўра, бугунги кунда жойларда ташкил этилган ҳокимлар секторида 10809 та, прокурорлар секторида 7426 та, ИИБлар секторида 8341 та ва ДСИлар секторида 8008 та уйлар мавжуд.

 Мавжуд уй-жой фондларининг 18627 таси ғиштдан, 14643 таси бетондан ва 1314 таси ёғоч ҳамда бошқа материаллардан қурилган бўлиб, уларнинг 14181 тасини том қисми шефир, 6359 таси тунука, 14044 таси бошқа турдаги материаллар билан ёпилган.

 Уй-жой фондларининг 20 таси бир, 13959 таси икки, 1185 таси уч, 13354 таси тўрт, 4184 таси беш, 32 таси олти, 280 таси етти, 48 таси саккиз, 1413 таси тўққиз ва 109 таси тўққиз қаватдан ортиқ уй-жой фондлари бўлиб, уйларнинг 18528 таси 1-3 гача, 13332 таси 4-6 гача, 2719 таси 6 дан ортиқ кириш йўлакларидан иборат.

 Жами 4979 та, шу жумладан 1967 йилгача - 222 та, 1970 йилгача - 141 та, 1980 йилгача - 757 та, 1990 йилгача - 2247 та, 2000 йилгача - 1292 та, 2010 йилгача - 184 та ва 2019 йилгача - 136 та қурилган уй-жой фондларида лифт ускуналари мавжуд бўлиб, шундан таъмирга мухтож 230 та уй-жой фондларидаги лифт ускуналарини тиклаш бўйича ишлар олиб борилмоқда,

 Чиқинди ташлаш шахталари мавжуд бўлган 1855 та уй-жой фондларининг 763 таси мулкдорлар ёки тадбиркорлар томонидан тўсиб олинганлигиг оид ҳолатларни бартараф этиш ва уйлардаги чиқинди ташлаш шахсталарини қайта тиклаш бўйича ҳам тегишли ишлар олиб борилмоқда.

 Уй-жой фондларидаги жами 1197318 та хонадоннинг 9058 тасида (0,8%) электр, 107788 тасида (9%) газ, 168 149 тасида (12%) совуқ сув, 177534 тасида (14%) иссиқ сув ҳисоблагич асбоблари мавжуд эмаслигига оид муаммоларни ҳал этишнинг ҳам зарурий чоралари кўрилмоқда.

 1967 йилгача қурилган - 3484 та (10%), 1970 йилгача - 929 та (3%), 1980 йилгача - 3125 та (9%), 1990 йилгача - 2969 та (8,6%), 2000 йилгача - 462 та (1,3%), 2010 йилгача - 61 та (0,1%), 2019 йилгача - 229 та (0,6%), жами 11 259 та (33%) уй-жой фондлари охирги беш йил ичида шаҳарсозлик ва қурилиш меъёрий-қоидалари талабларини бузган ҳолда архитектура ва бошқа мутасадди идоралар томонидан техник кўрикдан ўтказилмаган.

 Хатлов жараёнида кўчмас мулк эгалари томонидан уй-жой фондидан фойдаланиш ва сақлаш соҳасида 185353 та камчилик, муаммо ва қонунбузилиш ҳолатлари мавжудлиги, шу жумладан, 62501 та уй-жой фондларида мулкдорлар томонидан ноқонуний бинолар барпо этилганлиги, 2584 та уй-жой фондларининг умумий фойдаланишида бўлган ертўла қисмидаги ускуналарни сақлашдаги камчиликлар, 8881 та уй-жой фондларидаги нотурар жойлардан фойдаланишда тадбиркор ва мулкдорлар томонидан қонунбузилишлар, 111387 та уй-жой фондига туташ ҳудудларда жиддий камчилик ва муаммолар борлиги аниқланган.

 Мазкур камчиликларни бартараф этиш мақсадида, Инспекция томонидан ноқонуний қурилмаларни ихтиёрий равишда бузиб ташлашга оид 3572 та мулкдорларга мажбурий кўрсатмалар берилиб, бугунги кунда уларнинг 2817 таси бартараф этилган, 72 тасини мажбурий тартибда бузиб ташлашга оид даъво аризалар судларга киритилган, 5 та ҳолатда ҳуқуқбузарларни маъмурий жаримага тортишга оид аризалар судларда кўриб чиқилган.

 Худди шундай, умумий фойдаланишда бўлган мулклар ва ертўла қисмида аниқланган камчиликларни бартараф этишга оид 313 та мулкдорларга мажбурий кўрсатмалар берилиб, 77 та камчиликлар жойида бартараф этилган, 49 та Бошқарув сервис компаниялари ва ХУЖМШларнинг фаолиятини текшириш якунлари бўйича 1,8 млрд. сўмлик кредит ва мажбурий бадал суммалари талон-тарож қилинганлиги аниқланиб, ушбу ҳолатлар юзасидан тўпланган иш ҳужжатлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга юборилган.

 Уй-жой фондидаги нотурар объектлардан фойдаланиш ва сақлаш борасида аниқланган камчиликларни бартараф этишга оид 360 та кўчмас мулк эгаларига мажбурий кўрсатмалар берилиб, уларнинг 137 таси бартараф этилган.

 Ўтказилган хатлов натижалари таҳлилидан келиб чиқиб, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан жойларда ўз ечимини кутаётган долзарб муаммоларни ҳал этиш орқали аҳолига сифатли ва самарали коммунал хизмат кўрсатилишини таъминлаш йўли билан ушбу соҳа самарадорлигини янада ошириш комплекс чора-тадбирлар Дастури ишлаб чиқилмоқда.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Матбуот хизмати

Davlat dasturi ijrosi
Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo