• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 22.03.2019 | 13:
Ўтган кун давомида (2019 йил 19-март) 43 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 3 (ССТ), Тошкент шах. – 17 (ССТ–9, ИСТ–1, ГТ–7), Тошкент вил. –3 (ССТ–2, ИСТ–1), Наманган вил. –3 (ССТ), Фаргона вил. –3 (ССТ–2, К–1), Сирдарё вил. –2 (ССТ), Жиззах вил. –3 (ССТ–1, К–2), Самарканд вил. – 1 (ССТ), Бухоро вил. –1 (ССТ), Қашқадарё вил. –5 (ССТ–4, К–1), Хоразм–2 (ССТ).
 02.03.2019 | manba: Axborot xizmati |  |

2019 йил 28 февралда «MIMSAN ENERGY CA» қўшма корхонасининг тақдимоти ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 октябрда "Ўзбекистон ва Туркия Республикалари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги
ПҚ-3363-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Туркия Республикасининг “MIMSAN grup” компанияси ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ўртасида Ўзбекистон Республикаси иссиқлик таъминоти тизимларига замонавий, энерготежамкор техналогияларни тадбиқ этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан ўзаро англашинув меморандуми имзоланди.

Мазкур англашув меморандумининг мантиқий давоми сифатида
2018 йилнинг 18 декабр куни турли қувватдаги иситиш қозонларини ишлаб чиқарувчи «MIMSAN ENERGY CA» қўшма корхонаси ташкил этилди.

Жорий йилнинг 28 февраль куни Тошкент шаҳридаги «Wyndham Tashkent» мехмонхонасида «MIMSAN ENERGY CA» қўшма корхонасини тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда “MIMSAN grup” компанияси томонидан, Ўзбекистонда ҳозирги кунда хорижий инвесторлар учун яратилган шароитларни ҳамда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан тадбиркорларга кўрсатилаётган эътиборни инобатга олиб, республикамизда мазкур инвестицион лойиҳани амалга ошириш белгиланганлиги ва бунга асосан қуйидагилар режалаштирилганлиги таъкидланди.

Жумладан, “MIMSAN grup” компанияси томонидан келгуси 5 йил давомида ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун 10 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиши, натижада 120 та янги ишчи ўринлари ташкил этилиб, юқори қувватга эга бўлган газ, қаттиқ ёқилғи ва бошқа турдаги истиш қозонларни ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган, жаҳон бозорида рақобатбардош ва энерготежамкор қозонхона ускуналарини ишлаб чиқаришни ташкил этишини режалаштирилгани баён этилди.

Шунингдек, «MIMSAN ENERGY CA» қўшма корхонасида ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган маҳсулотлар нафақат республикамиз ички бозорида, балки Марказий Осиё ва Россия давлатларига экспорт қилишни режалаштирмоқда.

Анжуманда Туркиянинг “Мустақил ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар” ассоциацияси (Musiad) раҳбари Alpaslan Ucar, Туркия элчихонаси савдо масалалари бўйича котиби Abdullah Yavuz Turker ҳамда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги мутасадди рахбарлари иштирок этиб, мазкур қўшма корхонани ташкил этилиши Ўзбекистон ва Туркия давлатлари ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишини билдириб, компаниянинг келажак фаолиятига омадлар тилаб, бу иссиқлик таъминоти ривожи учун қилинаётган ишларнинг бошланиши эканлиги тўғрисида илиқ фикрлар билдирдилар.